Oxirgi indd


Мамлакатимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш


Download 374.85 Kb.
bet57/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Мамлакатимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш


Маълумки, XXI аср инсоният тарихида тез суръат- лар билан ривожланиш даври, иқтисодий, ижтимоий- cиёсий муносабатларнинг мазмунан янги босқичи си- фатида намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, дунё мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар билан ижтимо- ий-сиёсий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ҳамкорлик муносабатлари тобора кенгайиб бормоқда. Мустақиллик туфайли миллий ўзликни англаш, том маънодаги янги давлат ва жамият институтларини
барпо этиш имконияти вужудга келди.
Ўтган давр мобайнида юртимизда моҳиятан янги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий муносабатлар тизими таркиб топди. Дунёқараши, маъ- навияти ва интеллектуал салоҳияти тамомила янгича бўлган янги авлод шаклланди. Бугунги шиддат билан ўзгараётган замон барчадан янгича қараш ва фик- рлашни талаб этмоқда.
Мамлакатимиз мустақиллигининг маънавий асос- ларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъ- ана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбига она юртга муҳаббат, мил- лий истиқлол ғоясига садоқат туйғуларини чуқур сингдириш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Жаҳонда мафкуравий, ғоявий ва информаци- он курашлар кучайиб бораётган бугунги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-маърифий ишлар- ни замон талаблари асосида ташкил этиш тобора долзарблашмоқда. Мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осуда ва фаровон турмушимизга хавф туғдириши мумкин бўлган турли хил мафкуравий тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш ва бу борадаги ишлар- ни янада жонлантириш масаласида концепция дасту- риламал вазифасини бажара олди дейиш мумкин.
Бинобарин, мустақилликни мустаҳкамлаш учун авваломбор, мустақил фикрлайдиган, иймон- эътиқоди мустаҳкам, ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган эзгу қадриятларга садоқат тафаку- рини шакллантириш, биринчи навбатда, фарзанд- ларимизни юксак билим ва маънавий фазилатлар билан қуроллантириш, бизга ёт ва бегона бўлган турли зарарли оқимлардан, мафкуравий хавф- хатарлардан одамларни, авваламбор, ёш авлод- ни ҳимоя қилишимиз зарур эди. Миллий истиқлол ғояси концепцияси айнан ана шундай вазифаларни ўз ичига олганлиги билан муҳим.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling