Oxirgi indd


Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг устуворлиги


Download 374.85 Kb.
bet65/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг устуворлиги


Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда бозор му- носабатларига асосланган ҳуқуқий-демократик дав- латни қуриш ва фуқаролик жамияти асосларини шакллантириш борасида улкан ютуқлар қўлга кири- тилди. Мазкур жараёнда инсонга олий қадрият сифа- тида муносабатда бўлиш алоҳида аҳамият касб этди. Бинобарин миллий ғояда асосий кўзланган мақсад ўзининг мустақил фикрига эътиқодига эга бўлган инсонларни шакллантириш масаласидир. Зеро ўз фикрига, мустаҳкам иродага эга бўлган инсонгина ўзи ва халқи жамияти учун бирор наф келтириши мукин.
Айнан жамият мафкураси ва ғояларини инобат- га олиб ўз сиёсий ҳаракатларини юритаётган ҳар қандай давлат олиб бораётган ислоҳотларида уша та- мойиллар асосида ўз дастурларини амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ис- лом Каримов таъкидлаганидек: “Аслида, ҳар қандай ислоҳотнинг энг муҳим самараси аввало халқнинг маънавий-руҳий қарашларидаги янгиланиш жара- ёнлари, унинг онгу тафаккурининг юксалиши, мам- лакатда юз бераётган ўзгаришлар унинг ҳаётига, тақдирига даҳлдор бўлганини чуқур ҳис қилиши ва
шундан хулоса чиқариши билан белгиланади. Биз амалга ошираётган ислоҳотларимизда ана шундай натижаларга эришиш учун барча ўзгариш ва янги- ланишларнинг марказига инсон ва унинг манфаат- ларини қўйдик. Шунинг учун ҳам бугунги кунда ана шу жараёнларнинг моҳиятида ислоҳот-ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, унинг фаровон ҳаёти учун хизмат қилиши керак, деган мақсад мужассам эка- нини ва унинг амалий ифодасини барча соҳаларда кўриш, кузатиш қийин эмас”34.
Маълумки, ҳар бир халқ эркин, фаровон яшаш ҳуқуқига эга ва буни азиз деб билади. Жумладан, ҳар бир инсон ҳам бундай ҳуқуққа эга. Бу ҳақда Ўзбекистон Ре- спубликаси Конституциясида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлик ва бурчлари кафолатлари белги- лаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
2 бўлимининг “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб номлани- шининг ўзи ҳам мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эр- кинликларига қаратилаётган эътиборнинг намунаси- дир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида, Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Яъни барча фуқаролар ҳар қандай холатда қонституция ва қонун олдида тенгдирлар.



34 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. 105- б.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling