Oxirgi indd
Ўзбекистонда ўзига хос шарқона демократик жамиятнинг шаклланиши
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
Ўзбекистонда ўзига хос шарқона демократик жамиятнинг шаклланишиЎзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритганидан кейинги йилларда ўзига хос шарқона демократик жа- миятни шакллантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олди. Ана шундай йуналишлардан бири бу, комил инсонни тарбиялаб етиштириш, унинг маъна- вий-маърифий ва аҳлоқий фазилатларини шакллан- тиришдир. Зеро, етук шахслар комил инсон мамлака- тимизда шаклланаётган шарқона демократик жамият- нинг такомили демакдир. Шарқона дсмократия, сиёсий тартибсизликлар, бош-бошдоқлик ва митингбозликни миллий манфа- атларга зид деб қарайди ҳамда жамият ва давлатнинг ички масалалари ҳар қандай фундаменталистик ва қуролли кучларга асосланган ҳаракатларни қоралаган ҳолда, ўз фаолиятини ўзига хос маданият тамойилла- ри асосида йўлга қўя оладиган, янгича тафаккур тарзи, ақл-идрокка, мафкурага таянган кишиларнинг муно- сабати, юксак маънавият ва инсоннинг ички мадания- тини, руҳиятини намоён этиш имкониятидир. Шарқона демократия фақатгина соф назария ёки иж- тимоий-сиёсий жараёнларнинг натижаси бўлиб қолмай, шу билан бирга минг йиллар давомида шаклланиб кел- ган, минтақамизда истиқомат қилиб келаётган турли миллатларнинг турмуш тарзи ва руҳияти, тафаккури, реал ижтимоий амалиёти муносабатлари ҳамдир. Ана шу жиқатдан мазкур масалага ёндашадиган бўлсак, шуни эътироф этиш керакки, Осиё минтақасида ва Шарқда демо- кратик жараёнларнинг қадимдан шаклланган ўзига хос ва ўзига мос хусусиятлари бор. Уларга қуйидагилар киради: биринчидан, Шарқда демократик жараёнлар тадри- жий ва узвий равишда аста-секин тараққий топади; иккинчидан, жамиятни демократлаштириш одам- ларнинг тафаккури ва ижтимоий савияси билан демо- кратик ўзгаришлар даражаси ва суръатлари бир бирига қанчалик мутаносиб бўлишига боғлиқдир; учинчидан, демократик жараёнлар халқимиз мил- лий маданиятининг ўзига хос жиҳатларини, унинг та- биатини ўзида мужассам этмоғи керак49 Бинобарин, демократик жамият барпо этиш жараёни миллий ғоянинг шаклланиши билан узвий боғлиқлиги ҳамда, диалектик алоқадорлиги намоён бўлади. Ҳар қандай даврнинг ўз ғояси бўлгани каби, миллий ғоя шу даврнинг асосий вазифаси ва мақсадини акс эттиради. Агар, демократик жамиятни барпо этишда миллий ғоя ик- кинчи даражали мақсад ва вазифалар тарзида тарғиб этил- са, бу асосий жараёнларга нафақат ҳалақит беради, балки ўзгаришларнинг тўғри амалга ошмаслигига олиб келади. Шу нуқтаи назардан жамиятнинг миллий ғояси нафақат маълум бир халқнинг, балки давлатнинг ҳам манфаатларига хизмат қилади. Чунки давлат ўша халқнинг жамиятнинг бошқарув структураси ҳисобланади. Демак давлат ўзининг ривожланиш да- стурини яратиш жараёнида миллий ғояга суянади ва таянади. Айнан ана шу дастурлар миллий ғояни ри- вожлантирувчи восита сифатида ҳам хизмат қилади. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling