Келажаги буюк давлатни барпо этиш жараёни- да ўзининг туб негизларига асосланган миллий ғояларимиз Ўзбекистонда демократик жамият- ни барпо этиш, миллий ўзликни англаш, миллий ғурур, қобилият негизида, ўз кучи ва имкониятла- рини ишга солиб, миллат тараққиёти йўлида жип- слашиб бир мақсад сари ҳаракат қилишга замин бўлиб хизмат қилади.
Таянч атама ва иборалар
Авесто, Ислом дини ғоялари, Қуръони карим, Ҳадис, ўрта аср мутафаккирлари таълимоти, Амир Темурнинг давлатчилик сиёсати, одил жамият, маънавий-мада- ний аерос, миллий ўзликни англаш, тарихий давр, де- мократик жамият.
Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар
Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик жа- мият асосларининг энг қадимги илдизларига нималар киради?.
«Авестода» давлат бошқаруви тизими, жамият тарихига оид қандай фикрлар баён этилган?
Ислом динида қандай инсонпарвар ғоялар илга- ри сурилади?
Ўрта аср Шарқ мутафаккирлари таълимотининг Миллий ғояни шакллантиришдаги роли
Амир Темур марказлашган давлат тузишда қандай ғояга асосланади
МАВзУ: МИЛЛИЙ ҒОЯнИнг ЎзИгА ХОс ХУсУсИЯТЛАРИ, РИВОЖЛАнИШ МеХАнИзМЛАРИ ВА ВОсИТАЛАРИ
Режа:
Демократик жамият шаклланишида миллий ғоя муҳим аҳамиятга эга
Миллий ғоя тамойилларининг ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлар, ислоҳотлар билан уйғунлиги
Ўзбекистонда ўзига хос шарқона демократик жамиятнинг шаклланиши
демократик жамият шаклланишида миллий ғоя муҳим аҳамиятга эга
Миллий ғоя аввало миллий онг маҳсулидир. Қачонки, миллий ғоя одамларнинг эътиқодига айланар экан, у миллий онгни янада ривожланишига олиб келади. Мил- лий онг миллатни эътиқодий, маънавий омиллар асоси- да бирлаштириб, миллий манфаатларни англаш, уларни амалга оширишга асос бўладиган мўътадил руҳий омил- лар. Миллий онг ҳам ўз навбатида, миллий ғоялар тако- миллашиб, ривожланиб боришга таъсир этади.
Миллий онг, биринчи навбатда, миллий ўзликни англашдир. Миллий онг мазмун жаҳатидан миллий ғоядан кенгроқ бўлсада, миллий ғоя унинг асосий, уму- мий моҳиятини ифодалайди. Миллий онги муштарак бўлган этник бирлик муайян миллий ғоя атрофида бирлашади, фаолият кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |