Oxirgi indd


Иқтисодий ва маънавий омиллар уйғун бўлмаслигининг салбий оқибатлари


Download 374.85 Kb.
bet78/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Иқтисодий ва маънавий омиллар уйғун бўлмаслигининг салбий оқибатлари


Бугунги оламда кечаётган воқеалар дунёни бузиб юбориш хусусиятига эга эканини унутмаслик ло- зим. Моддиётни бирламчи қилиб олган жамиятлар маънавиятни унутиб бормоқдалар. Агар дунёнинг келгуси ривожида иқтисодий омил бирламчи бўлиб қоладиган бўлса инсониятда дўстлик ва ҳамжиҳатлик масаласи бутунлай йўқ бўлиб кетса ҳам ажаб эмас. Ана шу жараёда иқтисодий ва маънавий омиллар- нинг ўзаро уйғунлиги масаласи долзарб муаммолар- дан биридир.
Бундан йигирма – ўттиз йил муқаддам ҳам мам- лакатимизда иқтисодий ва маънавий омиллар уйғун бўлиши масаласи диққатимиз марказида бўлган. ХХ



55 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёе- внинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқи. 06.11.2021й. Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий веб сайти.
асрнинг 90-йилларида Бозор иқтисодиёти деб, ин- сон маънавиятини унутиш гуноҳ бўлади. Нуқул пул ва фойда кетидан қувсак-да, аммо одамларимиз руҳан қашшоқ бўлиб қолишса – бундай жамиятнинг ҳеч кимга кераги йўқ.56 Бу ўткир ҳақиқатни ўша вақтда кўпчилик етарли даражада идрок қилиб ололмаган- ди. Ваҳоланки, бу билан шундай фикрларни ифодала- ган эди: биринчидан, иқтисодий ва маънавий омил- лар ўзаро уйғун бўлади; иккинчидан, иқтисодий ёки маънавий омилнинг бирортаси оқсаса, албатта инсон ва жамият таназзулга юз тутади; учинчидан, айниқса бозор иқтисодиёти шароитида бу уйғунлик долзарб аҳамият касб этади.
Мисолларга мурожаат этайлик. Биринчи мисол. ХХ асрда собиқ Шўро жамиятида одамларнинг кун- далик озиқ-овқат истеъмолини қондиришга алоҳида эътибор қаратилди. Одамларнинг маънавий, руҳий дунёси эса ишлаб чиқилган қолиплар воситасида бошқарилди. Натижада қорни тўйиб қолгач, одамлар қолган нонни молларга бера бошлади. Жамиятнинг фикру-зикри истеъмол товарлари ишлаб чиқариш билан банд бўлиб қолди. Оқибати нима бўлди? Авва- ло одамлар маънавий тубанликка учради, кейин жа- мият ичдан чирий бошлади. Пировардида қонхўрга айланган тузум ўз-ўзидан қулади. Бирор кимса ет- миш йил давомида урҳо-ур билан қилинган меҳнатга ачинмади. Нега? Чунки фақат ейиш-ичишга асослан- ган жамиятнинг ҳеч кимга кераги бўлмай қолганди. Иккинчи мисол. Яна ХХ асрнинг ўзида танганинг у томонида ҳам қизиқ воқеа рўй бераётган эди. Ғарб оламида “аввал бой бўл, кейин миянгни тўлдирасан” принципи амалга оширилаётганди. Одамлар бой- лик орттириш учун ҳеч нарсадан тап тортмасди. Ин- сон маънавияти эса чўлдаги сароб ҳолига тушганди.



56 Ислом Каримов. Истиқлол йўли: муаммолар ва режалар. – Т.: “Ўзбекистон”. 1992. 23 - бет.
Оқибати нима бўлди? Ғарб жамиятида наслсизлик, шаҳвоният, кексайиб қолган ота-онани “қариялар уйи”га топшириш, никоҳсиз яшаш удум тусини олди. Натижада Ғарб жамияти маънавий инқирозга уч- ради ва бу ҳамон давом этмоқда. Учинчи мисол. Ўзбекистон мустақилликка эришгач иқтисодий ва маънавий омилларнинг уйғунлиги сиёсати қатъий юритила бошлади. ХХ асрнинг 90-йиллари бошида бу кўпчиликни ажаблантирди. Пана-пастқам жой- лардан баъзилар “иқтисодиётни аввал тиклаб олиш керак”, дея гап сота бошлашди. Юксак маънавий бурчлар кеча ёки бугун ўйлаб топилган эмас. Улар инсониятнинг минг йиллик тарихи, ота-боболари- мизнинг неча-неча авлодлари тажрибаси давомида юзага келган.57
Шу сиёсат шарофати билан мустақиллик йил- ларида Ўзбекистонда қуйидаги муваффақиятларга эришилди: биринчидан, жамиятда иқтисодий ва маънавий омилни уйғун қабул қилиш иммунитети шаклланди; иккинчидан, иқтисодий ва маънавий уйғунликдаги мустаҳкам база яратилди; учинчидан, инсон ва жамият ҳаётида иқтисодий ва маънавий омилларнинг уйғунлиги зарурат эканлиги миллий тажрибадан ўтди.
Келтирилган мисоллардан маълум бўладики, иқтисодий ва маънавий омилларнинг уйғунлиги диа- лектик заруратдир. Шу маънода қуйидаги икки жиҳатга диққат қилиш лозим:


  1. Download 374.85 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling