Oxirgi indd


Миллий ғояни халқ ишончи ҳамда эътиқодига айлантиришнинг ички вазифалари


Download 374.85 Kb.
bet75/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Миллий ғояни халқ ишончи ҳамда эътиқодига айлантиришнинг ички вазифалари


Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, мам- лакатимизда яшаётган барча ижтимоий-сиёсий қатламларни, табақаларни, миллат ва элатларни Ватан равнақи, юрт тинчлиги-осойишталиги, халқ фаровон- лиги ғояси атрофида жипслаштиришга алоҳида эъти- бор бериб келинмоқда. Шу билан бирга бугунги янги Ўзбекистонни ривожлантиришда ҳам асосий мақсад сифатида “Халқнинг розилиги” масаласи қўйилган. Бу



50 Каримов И.А. ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. –Т.: «Ўзбекистон», 1996. 203-б.
миллий ривожланишнинг истиқболларини кафолат- лайди. Бунинг асосий омили, умумий нуқтаси - мамла- катимизда яшаётган барча фуқароларни: миллатидан, ирқидан, диний эътиқодидан, иқтисодий ақволидан, сиёсий мавқеидан, қайси партияларга мансублиги- дан қатъий назар, умуммиллат манфаатларини ифо- далайдиган истиқлол ғоялари уларнинг ишонч ва эътиқодидан жой олиши ҳамда шу ғоя асосида бир- лаштиришдан иборат. Бу вазифани бажариш, мам- лакатимизда демократик, адолатли-ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қуришнинг зарурий шарти бўлиб қолмоқда.
Мустақилликка эришгандан кейин миллий қадриятларнинг, муқаддас динимизнинг тиклани- ши миллий тараққиёт учун маънавий муҳитни яра- тиб бермоқда. Буюк аждодларимизнинг маънавий мероси ғоявий баркамоллик учун озиқ бўлмоқда, Ле- кин, шуни ҳам айтиш керакки, бизнинг тарихимиз- га маҳлиё бўлиб, келажакни унитишга ҳаққимиз йўқ. Тарихий тажрибалардан сабоқ олиш, ундан хулосалар чиқариш миллий ғояни, жамият мафкураси сифатида халқ ишончи ва эътиқодига айлантириш учун зарур. Жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз ўтмишини яхши билса, бундай одамларни йўлдан уриш, ҳар хил ақидалар таъ- сирига олиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни хушёрликка ўргатади, иродасини мустаҳкамлайди. Бу ҳақиқатни англаш муҳим. Бу миллий ғояга ишонч ва эътиқодни мустаҳкамлайдиган негиз - пойдевордир.
Мустақиллик йилларида миллий ғоянинг халқ ишончи ва эътқодига айланиши ҳақидаги олимлари- мизнинг бир қанча таърифларини келтириш мумкин. Жуладан, профессор Қ.Назаров, «Ғояларнинг оддий фикрлардан фарқи яна шундаки, улар гарчи тафаккур- да пайдо бўлсада, инсон ва жамият руҳиятига, ҳатто туб қатламларига ҳам сингиб боради. Ғоя шундай қувватга эгаки, у одамнинг ички дунёсигача кириб бориб, уни
ҳаракатга келтирувчи, мақсад сари етакловчи руҳий маънавий кучга айланади»51, дейди.
Миллий ғоя тўғрисида фикр билдирар эканлар, С.Мамашокиров ва Ш.Тоғаевлар “Ҳар қандай ғоянинг асосида унинг мазмунини ва мақсадини ташкил қилган билимлар ётади. Шунга кўра, миллий ғояда биз барпо эта- ётган давлат ва жамиятнинг ривожланиш қонуниятлари, ундаги барча ижтимоий муносабатлар характери, бугунги ва истиқболдаги тараққиётимиз моҳияти тўғрисидаги би- лимлар мужассамлашган”52 деб, ғоявий-мафкуравий му- аммоларга оид илмий тадқиқотлар, мамлакатимиз олди- да турган энг муҳим мақсад ва вазифаларни билим ва та- саввурлар орқали амалга ошириш мумкинлиги эътироф этилган. Профессор, А.Очилдиев «Мамлакатимиз учун миллий ғоя, миллий мафкураси ҳақидаги масаланинг қўйилиши ҳам ҳаётий эҳтиёжнинг иникоси бўлганлигини таъкидлаш зарур»53, деб, миллий ғоя миллатлараро муно- сабатлар ва давлат ривожи такомиллаштиришнинг муҳим омили эканлигини ёритиб беради.
Шунингдек, кейинги йилларда миллий ғояни шак- ллантириш, жамиятни ахборотлаштириш жараёнида, глобаллашув кескинлашиб кетаётган бир даврда ёш- ларда миллий ғояга бўлган муносабатни ривожланти- риш масалаларига бағишланган махсус тадқиқотлар, илмий мақолалар, рисола ва монографиялар чоп эти- либ, уларда асосан ёшларда миллий ғоя тушунчаларини сингдириш, мамлакатимизга бўлган ватанпарварлик, инсонпарварлик, тинчлик ғояларини мустаҳкамлашдан иборатдир.



51 Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар (Изоҳли кўргазмали воситалар тўплами).-Т.: Янги аср авлоди, 2001.-Б.80.
52 Мамашокиров С., Тоғаев Ш. Эркин ва фаровон ҳаёт қурилишининг ғоявий-мафкуравий масалалари –Т.:Маънавият, 2007, -6 бет
53 Очилдиев А. Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар. - Т.: Ўзбекистон, 2004, – 133 бет
Миллий ғояни ташувчиларнинг эҳтиёжлари ва манфаатлари умумийлигига қарамасдан ҳар бирига индивидуал ва дифференциал ёндошган ҳолда, уни халқнинг ишонч ва эътиқодига айлантирилишнинг ўзига хос мезонлари мавжуд. Яъни,

  • миллатнинг ўзлигини англаши ва жаҳон умумий тарихий тараққиёти ҳамда цивилизациясига мансу- блигини унга қўшган ва қўшаётган ҳиссасини эътироф қилиши ва қилиниши;

  • миллатнинг ижтимоий-сиёсий, ғоявий-мафку- равий мустақиллиги ва уни мустаҳкамлаш имконият- ларини яратиши, Ватанга садоқати;

  • жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеини мустаҳкам-

ланиши, ўзига хос ва мос нуфузга эга бўлиши;

  • миллий тараққиётнинг истиқболларини белги- лайдиган стратегиясини ишлаб чиқишда ва уни амалга оширишнинг тактикасини белгилашда миллий-маъ- навий қадриятларига ва умуминсоний маданиятнинг уйғунлигига миллий истиқлол ғоясининг негизлари сифатида қараш заруриятини ҳисобга олиш.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling