Oxirgi indd


Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш йўлида


Download 374.85 Kb.
bet83/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш йўлида


Ўзбекистон Республикасини янада ривожланти- риш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи бандинининг айнан “Хавфсизлик, миллатлараро то- тувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар” деб номла-



62 Жўраев Нарзулла. Тафаккурдаги эврилиш: Истиқбол изти- роблари ва қувончлари ҳақида мулоҳазалар. Тошкент. «Шарқ», 2001. -83-б.
ниши ҳам фикримизнинг яққол намунасидир. Хусу- сан, бешинчи бўлимда қуйидаги вазифалар устувор қилиб қўйилган:

    1. Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва мил- латлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги устувор йўналишлар:

Ўзбекистон Республикасининг конституциявий ту- зуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш;
ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборот- ни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ах- борот соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва муносиб қаршилик кўрсатиш;
фуқаролик, миллатлараро ва конфессиялараро тин- члик ҳамда тотувликни мустаҳкамлаш;
давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жан- говар қудрати ва салоҳиятини ошириш;
атроф-табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва гено- фондига зиён етказадиган экологик муаммоларни ол- дини олиш;
фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш тизимини такомиллаштириш.

    1. Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар:

давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг халқаро муносабатлар- нинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатидаги ўрни ва ро- лини ошириш, ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавф- сизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузи- ни мустаҳкамлаш, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида жаҳон ҳамжамиятига холис ах- борот етказиш;
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда халқаро ҳамкорликнинг шартномавий- ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалаларини ҳал этиш.
Миллатлараро тотувлик ғояси - умумбашарий қадрият бўлиб, турли халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилайди, шу жойдаги тинчлик ва барқарорликнинг кафолати бўлиб хизмат қилади.
Мазкур принципга амал қилган ҳолда ижтимо- ий ҳаётни ташкиллаштириш ва бошқариш келажак- да фуқаролик жамияти, ҳуқуқий, демократик давлат қарор топишида зарурий омил бўлади.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling