Иқтисодий омил устувор бўлиб, маънавий омил иккинчи даражада бўлса:
57 Ислом Каримов. Истиқлол йўли: муаммолар ва режалар. – Т.: “Ўзбекистон”. 1992. 23-бет.
халқ онгида бир ёқлама фикрлар, қарашлар ва ту- шунчалар шаклланади;
истиқболли ривожланиш шубҳа остида қолади ва ҳ.к.
Маънавий омил устувор бўлиб, иқтисодий омил иккинчи даражада бўлса:
инсоннинг турмуш фаровонлиги кутилган дара- жада бўлмайди;
жамиятда иқтисодий-моддий манфаатдорлик су- саяди;
давлатнинг қудратига бўлган ишонч йўқолади;
халқнинг эртанги кунга бўлган ишончи ва орзуси бир ёқлама тус олади;
тадбиркорлик, ташаббускорлик ва оптимистик руҳ йўқолиб боради ва ҳ.к.
Маълум бўладики, иқтисодий ва маънавий омиллар диалектик бирликка эгадир. Бу масала инсоният тари- хида, айниқса Шарқда қадимдаёқ жуда нозик идрок қилинган. Мисол учун, мазкур масалалар соҳибқирон Амир Темур томонидан уйғун идрок этилиб, усталик билан амалиётга татбиқ этилган. Соҳибқирон кези би- лан ҳам иқтисодий, ҳам маънавий омилдан ўринли фойдаланган. Бир ўринда истилочи мўғул амирларига қўллаган тадбири ҳақида дейди: “. . . бу очкўз амирлар- ни молу-дунё билан маҳлиё қилиб, Мовароуннаҳрни қатлу ғоратдан қутқариб қолишга қарор қилдим... уларнинг кўзларига ўхшаб кўнгиллари ҳам тор бўлганлигидан, совға-соврин йўсинида уларга берил- ган ҳар турли тансиқ моллар кўзларига кўп кўринади. Моварауннаҳрни қайта босиб олиш ва талон-та- рож қилиш ниятидан қайтдилар”.58 Диққат қилинса, иқтисодий омилни устувор билиш истилочиларни очкўзлик, тор кўнгиллик, тубанлик каби маънавий ил- латларга дучор қилган. Соҳибқирон буни яхши англаб, уларни енгишнинг осон ва шармандали усулини тан- лаган.
58 Амир Темур Тузуклари. – Т.: 1996. 28-бет.
Do'stlaringiz bilan baham: |