Oxirgi indd
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар
- МАВзУ: ёТ ВА зАРАРЛИ ҒОЯЛАРнИнг КЎРИнИШЛАРИ, УЛАРнИнг ОЛдИнИ ОЛИШдА МИЛЛИЙ ҒОЯнИнг ЎРнИ ВА АҳАМИЯТИ
Таянч атама ва ибораларТаҳдид, ғоявий таҳдид, мафкуравий таҳдид, ин- формацион таҳдид, “оммавий маданият”, маънавий таҳдид, фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат. Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволларТаҳдид, ғоявий таҳдид, мафкуравий таҳдид ту- шунчаларининг мазмун-моҳиятини тушунтириб бе- ринг Маънавий таҳдид деганда нимани тушунасиз? Инсоннинг онги, дунёқараши ва ахлоқига даҳл қилувчи қандай таҳдидлар мавжуд? Қандай сабаблар кўра маънавий таҳдидлар юзага келади? Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат орқали маънавий таҳдидга қарши ку- рашиш мумкинлигини тушунтириб беринг. МАВзУ: ёТ ВА зАРАРЛИ ҒОЯЛАРнИнг КЎРИнИШЛАРИ, УЛАРнИнг ОЛдИнИ ОЛИШдА МИЛЛИЙ ҒОЯнИнг ЎРнИ ВА АҳАМИЯТИРежа: Ёт ва зарарли ғояларни тарқатиш уларни ки- шилар онгига сингдириш авж олмоқда. Глобаллашувнинг салбий хусусиятлари. Зарарли мафкуравий таъсирларга қарши ку- рашда миллий ғоянинг ўрни глобаллашув ва миллий ғояГлобаллашув жараёнининг муҳим хусусиятларидан бири кишилар онги ва қалбини эгаллаш учун кураш- нинг кучайганлигидир. Муайян мамлакат ёки минтақада ҳукмронликни таъминлашга хизмат қилган ҳарбий юришлар, иқтисодий исканжа каби ҳаракатлар шаклла- ри ўрнини эндиликда кўпроқ ижтимоий онгни мафку- равий-маънавий жиҳатдан забт этиш мақсадида муайян бир жамият учун ёт ва зарарли ғояларни тарқатиш улар- ни кишилар онгига сингдириш авж олмоқда. Ана шундай кўринишдаги мафкуравий таҳдидлар ғаразли кучларнинг стратегик мақсадларидан келиб чиққан бўлиб, турли геосиёсий “ўйин”ларни уюшти- ришда кучли қурол бўлиб хизмат қилмоқда. Стратегик мақсадларни рўёбга чиқаришга йўналтирилган кучли инфраструктурага ва коммуникация воситаларига эга бўлган сиёсий марказларнинг ташкил топиши улар- нинг кўлами кенгайишига замин яратмоқда. Айниқса, ХХ асрнинг сўнгги ўн йиллигида, жумладан, постсовет маконида юзага келган мустақил давлатлар ҳудудини ғоявий-мафкуравий “қайта тақсимлаш” сиёсати маф- куравий таҳдидларнинг ноклассик йўналишларини вужудга келтирмоқда. Шунингдек, мафкуравий таҳдидлар гегемон давлатларнинг сиёсий корпора- циясини шакллантириш билан характерланмоқда. Бу мафкуравий таҳдидларнинг ижтимоий илдизлари, са- бабларини ўрганиш, таҳлил қилиш уларнинг ғоявий, сиёсий, иқтисодий ва бошқа асослари ҳамда омиллари билан боғлиқ масалалар фалсафий тадқиқотларнинг энг муҳим ва устувор вазифаси эканини кўрсатади. Ер куррасида глобаллашув қачон ва қандай усул ва шароитларда, имкониятми ёки зарурат орқасидан вужудга келдими деган савол туғилади. Глобаллашув ўтган асримизнинг бошларида вужудга келган ту- шунча бўлиб, унинг жадаллик билан ривожланишига компютер, телекоммуникация ва ахборот технологи- яларининг инқилобий даражада юксалиши натижа- сида содир бўлган тушунча бўлиб, ахборот оқимининг тарқалиш тезлигининг ошиши, фонд биржа айланма- си, кредит-банк тизимидаги чуқур ўзгаришлар, транс- миллий корпорациялар фаолияти халқаро савдонинг кенгайиши ва эркинлашиши, жаҳон миқёсида капитал айланмаси ва унинг йўлидаги тўсиқларнинг барта- раф этилишини глобаллашувнинг ижобий тарафлари дейиладиган бўлса, халқаро молиявий ва иқтисодий якка инстанцияларнинг ташкил топиши, ноинсоний ҳуқуқ ва эркинликларнинг демоктария байроғи остида ҳимояланиши ҳамда мустаҳкамланиши, маълумот ва ахборотларнинг фақат пияр учун шаклининг ортиши, номаданий унсурларнинг айрим гуруҳлар томонидан маданийлаштирилиши ва бошқа бирқанча белгилари- ни глобаллашувнинг салбий тарафлари билан боғлиқ асосий мақсадлари яққол намоён бўлмоқда. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling