Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet95/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Бунёдкор ғоялар –жамият ва одамларни, турли гуруҳ ва қатламлар, миллат ва давлатларни тараққиёт сари етакловчи, халқни эзгу мақсад йўлида биргаликда ҳаракат қилишга ундовчи ғоя.
Вайронкор (бузғунчи) ғоялар – 1) бунёдкор ғояларга зид бўлган, ёвузлик ва жаҳолатга хизмат қиладиган ғоялар мажмуини ифодалайдиган тушун- ча; 2) инсонни ва жамиятни тубанликка бошлайдиган, одамларни ғаразли ният ва қабиҳ мақсадларга ундай- диган, халқлар ва давлатларни таназзул ва ҳалокатга маҳкум этадиган ғоялардир.
Буюк давлатчилик шовинизми — (Шовинизм - фран. буржуа миллатчилигининг ўта реакцион фор- маси). Шовинизм сиёсати бошқа миллат ва халқларга нафрат ва душманликни авж олдиришга қаратилган. Шовинизм гўё тўлақонли бўлмаган бошқа миллатлар ва ирқлар устидан ҳукмронлик қилишга даъват этил- ган бир миллатнинг алоҳидалигини («мумтозлигини») тарғиб этади.
Буюк ипак йўли – эрамиздан олдинги 122-138 йиллардан то ХХ асрга қадар Шарқ ва Ғарб ўртасидаги қадимги савдо – сотиқ, тижорат, дипломатик ва ма- даний–илмий алоқалар йўли. Бу йўл Хитойдан бош- ланиб, Марказий Осиёга келгач, иккига айрилган. Би- ринчиси, Каспий денгизнинг шимолий қисми орқали Кавказга, ундан жанубга, иккинчиси Каспийнинг жа-
нуби орқали Олд Осиёга йўл олган. Марказий Осиё Ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент ва Фарғона водийсининг айрим шаҳарларида йирик савдо марказлари ҳисобланган, улар Моворауннаҳрнинг иқтисодий ва маданий юкса- лишида катта ўрин тутган.
Виждонлилик ва виждон уйғоқлиги шах- снинг ўз ахлоқини назорат қила олиш, ўз яқинлари ва бошқа одамларнинг ишлари, қилмишларига яхшилик ва ёмонлик мавқеидан баҳо бера олиш лаёқатига эга бўлиш ва ўз виждонига мувофиқ тарзда ҳаётий фао- лиятини юритиш хулқ-атворига эгалигини ифодалов- чи ахлоқий фазилат. У бир неча таркибий қисмлардан иборат:
а) Ватанига садоқатли бўлиш;
б) умумманфаатини ўз манфаатидан устун қўйиш; в) ҳалоллик;
г) бировнинг ҳаққини ноҳақ ўзлаштирмаслик.
Ватан – кишиларнинг яшаб турган, уларни авлод ва аждодлари туғилиб ўсган жойи, ҳудуди, ижтимоий муҳити, мамлакати. Ватан бир-бирини тақозо этувчи ташқи муҳит ва ички кечинмалар ҳамда тушунчаларни ўз ичига олади. Ташқи муҳит нуқтаи назаридан Ватан киши ёки авлодлар туғилиб ўсган ва камол топган жой, замин, ўлкадир.
Ватан туйғуси – Ватан туйғуси бўлган кишидагина ватанпарварлик жўш уради. «Ватанга муҳаббат ҳисси одамнинг қалбида табиий равишда туғилади. Яъни, инсон ўзлигини англагани, насл-насабини билгани сари юрагида Ватанга муҳаббат туйғусини илдиз отиб, юксала боради. Бу илдиз қанчалик чуқур бўлса, туғилиб ўсган юртга муҳаббат ҳам шу қадар чексиз бўлади».

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling