Oxirgi indd
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар
- Адолат (
- Аллоҳ таоло
Таянч атама ва иборалар
Мамлакат, давлат, демократия, универсал модел, мафкуравий профилактика, иммунитет, мафкуравий иммунитет, мафкуравий тарбия, билим, қадрият, де- мократик жамият, умуминсонийлик. Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар Мафкравий профилактика нима ва у қандай амал- га оширилади? Ғоялар экспортининг халқлар турмуш тазига таъсири. Турли мафкураларнинг босими деганда нимани тушунасиз? Универсал демократия моделинингтарғиб қилиниши Миллий ғоя Ўзбекистонда демократик жамият барпо этишнинг омили сифатида гЛОссАРИЙАдолат (араб. одиллик, тўғрилик ҳамма учун баро- бар бўлган ҳақиқатнинг талаб ва тамойилларига амал қилиниши) – инсониятнинг азалий орзуси, эзгу ғояси, маънавият, ахлоқ ва ҳуқуқнинг меъёрий категория- ларидан бири. Жамият ҳаётидаги ҳодисалар, тартиб- қоидаларнинг асл инсоний идеалларга, ҳақиқат ме- зонларига қанчалик мос эканини аниқлашда ҳамма замонларда ҳам асосий маънавий мезон бўлиб хизмат қилади. Аллоҳ таоло (араб. олий даражадаги илоҳ – илоҳий куч, худо) – ислом динида олий илоҳий куч, худонинг исми. Аллоҳ, Худо, Тангри сўзларига одатда юксак си- фат қўшилиб, Аллоҳ таоло, Худойи таоло, Тангри тао- ло шаклида жуфт қилиб айтилади. Таоло – улуғ, олий деган маънони билдиради. Худонинг қайси сифа- ти тилга олинаётганига қараб, бошқа сифатлар ҳам қўшилади: Ҳақ таоло, Аллоҳи карим, Парвардигори олам... Аллоҳ таолонинг Қуръони карим ва Ҳадиси шарифда қайд этилган номлари 99 тадир. Тилимиз- да энг кўп қўлланувчилари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: Ар-Раҳмон – ўта меҳрибон; Ар- Раҳим – жуда раҳмли; Ал-Малик – подшоҳ; Ал-Қуддус нуқсонлардан холи; Ас-Салом – офат ва балолардан саломат; Ал-Мўъмин – омон ва омонлик берувчи; Ал-Азиз – иззат ва қудрат соҳиби; Ал-Холиқ – яратув- чи, халқ этувчи; Ал-Ғаффор – кечиргувчи; Ар-Раззоқ ризқ берувчи; Ал-Фаттоҳ – ҳукм этувчи; Ал-Қаҳҳор ғолиб; Ал-Алийм – билувчи, доно, илм соҳиби; Ал- Азийм – улуғ, буюк, катта; Ал-Карим – карамли, сахо- ватли, кечиримли; Ал-Ғаний – бой, эҳтиёжсиз; Ал-Ҳақ ҳақиқатдан мавжуд зот; Ал-Ҳай – тирик; Ал-Воҳид – ягона; Ас-Самад – ҳожатбарор; Ал-Қодир – қудратли; Ал-Ҳодий – йўл кўрсатувчи; Ар-Рашид – барча иш ва тадбирлари тўғри чиқувчи; Ал-Ҳофиз – сақлагувчи... Аллоҳнинг мазкур ва бошқа исмларига абд, яъни қул сўзи қўшилиб, киши отлари ясалади: Абдураҳмон – ўта меҳрибон Аллоҳнинг қули; Абдураҳим – жуда раҳмли Аллоҳнинг қули; Абдулқуддус – нуқсонлардан холи Аллоҳнинг қули; Абдулкарим – карамли, саховатли, ке- чиримли Аллоҳнинг қули; Абдулғани – бой, эҳтиёжсиз Аллоҳнинг қули; Абдулалим – билувчи, доно, илм соҳиби бўлган Аллоҳнинг қули ва ҳ.к. Фарзандларга бундай исмлар қўйилар экан, уларда шундай улуғ фази- латлар бўлсин, деб ният қилинади. Аллоҳнинг сифатла- ри инсон сифатларидан тубдан фарқ қилади. Дейлик, Аллоҳни кўрувчи, эшитувчи, билувчи деб таърифла- ганимизда, унинг мазкур сифатлари биз таъкидлага- нимиздек чегарали эмас. Унинг учун бир сония ҳам, миллион йил ҳам баробар. Унинг илми ўзгариб ёки камайиб қолмайди. Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатла- ри тўғрисида чуқур баҳс юритиш шаръан ман этилади. Чунки унинг ҳамма сифатлари ўзига хос хусусиятга эга. Уларни билиб, моҳиятига етишга инсон ақли ожизлик қилади. Андиша (форс. ўй, мулоҳаза, фикр, ор-номус, иф- фат, шарм-ҳаё, уят, ибо, истиҳола, босиқлик) – юксак маънавиятга хос, тарбия натижасида шаклланадиган маънавий-ахлоқий тушунча бўлиб, кишидаги хулқ- одоб, тарбия ва маънавият билан боғлиқ сифатлар- ни ифода этади. Андиша инсон табиатида чуқур ил- диз отган, тарихи узоқ ўтмишга бориб тақаладиган, илм ва ҳикматга бой халқнинг тафаккур булоғидан сув ичган маънавий ҳодиса. Андиша асрлар мобайни- да ардоқланиб, аждодлардан авлодларга мерос бўлиб ўтмоқда. Андиша иффат, шарм-ҳаё, уят, истиҳола, ор-номус каби одоб-ахлоқ тушунчалари билан уз- вий боғлиқ. Андишали инсон ҳамиша ақл-идрок ва ҳокисорлик билан иш юритади, бетгачопарлик қилмайди, ўз хатти-ҳаракатининг оқибатини ўйлайди. Андишали киши ҳеч қачон ўзгаларнинг иззат-нафси- га тегмайди, ёши улуғларнинг, аёлларнинг ҳурматини жойига қўяди. Қилаётган ҳар бир ишига босиқлик би- лан ёндашади, шошма-шошарлик, ўзибўларчиликка йўл қўймайди. Андишали одамларда ўз халқи ва мил- лати тақдирига нисбатан масъулият ҳисси юқори бўлади. Улар нафақат ўз халқи, миллати, балки бошқа халқ, миллат ва элатларга ҳам ҳурмат билан қарайди. Бағрикенглик андишали одамларга хос хусусиятлар- дан бири. Андишали одамлар ножўя ҳаракатлардан ўзини тия олади, ўзгаларга ҳам ножўя ишларни раво кўрмайди. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling