Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet94/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Ақидапарастлик – кишиларнинг қалби ва онгига мафкуравий тазйиқлар асосида сингдирилиб, эътиқод даражасига кўтарилган дунёқараш шаклларидан бири. Ақида (араб, ишонч) – шак келтирмасдан, муҳокама қилмасдан бажариш, эътиқод қилиш лозим бўлган қоида ва талаблар.
– ақиданинг диний шакли, (ваҳҳобийлик, ҳизбу-т- таҳрир, ҳизбуллоҳ, ал-қоида ва б.). Ақидаларни замон ва макондан ажратган ҳолда англаб, уларни мутлақ ўзгармас ҳақиқат деб биладиган, шундан бошқа қарашларни тан олмайдиган ғоявий-мафкуравий оқим вакиллари ақидапарастлар деб юритилади.
Бағрикенглик (толерантлик) - (лотинча “tolеrare”-
«сабр-тоқат», “чидамоқ”) жамиятдаги турфа мадани- ятлилик, плюрализм, турли-туманлилик ва хилма-хил- ликларнинг мавжудлигини тан олиш, қабул қилиш, тўғри тушуниш ва ҳурмат қилишга қаратилган ижо- бий муносабат. Ўзбек тилида бағрикенглик сабрлилик, тоқатлилик, бардошлилик, чидамлилик каби бир қатор синонимларга эга. Бағрикенглик ғояси узоқ тарихга эга бўлиб, ушбу тушунча асрлар давомида шакллана борди ва бу жараён ҳозирда ҳам давом этмоқда.
Диний соҳада бағрикенглик хилма хил диний эътиқодда бўлган кишиларнинг ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшаши, кишилик жамияти равнақи йўлида хиз- мат қилишини англатади. Диний бағрикенглик тин- члик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, озод ва обод Ватан қуришнинг муҳим шартидир.
Бозор иқтисодиёти – иқтисодий алоқаларнинг йиғиндиси бўлиб ўз қонунларига эга, яъни: эркин рақобат, эҳтиёж ва ишлаб чиқариш, талаб ва та- клифларнинг миқдори ва таркибини бир-бирига мувофиқлаштириш, хусусий мулкчилик шакллари- нинг хилма-хиллиги, мулкка эгалик, хўжалик юри-
тиш ишларига фақат иқтисодий усуллар билан таъсир кўрсатиш, фан ютуқларини ишлаб чиқаришга татбиқ этиш каби иқтисодий қонунларга бўйсунади. Бозор иқтисоди халқнинг ижоди ва меҳнат имкониятларини юзага чиқариб, тадбиркорлик ва ишбилармонлик учун кенг йўл очади.
Бунёдкор ғоя - жамиятни тараққиёт сари етаклов- чи, турли гуруҳ ва қатламларни, миллатларни эзгу мақсад йўлида биргаликда ҳаракат қилишга ундовчи, амалга оширишнинг реал асослари бўлган ғоя.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling