Oxirgi indd


Универсал демократия моделининг тарғиб қилиниши


Download 374.85 Kb.
bet91/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Универсал демократия моделининг тарғиб қилиниши


Инсоният истиқболини белгилашда универсаллик- ка даъвогарлик қилаётган ва трансмиллий характерга эга ғоявий қарашлар, хусусан, барча мамлакатлар учун умумий бўлган, уларнинг ўзига хос хусусиятларини тўла акс эттирилган яккаю ягона универсал демократия моде- лининг тарғиб қилиниши дунёнинг мафкуравий манза- раси мазмунини белгилаб беришда устуворликка ин- тилаётганини ҳам таъкидлаш зарур.
Ҳар бир жамият, ҳар бир давлат ўз халқининг қарашларидан, мақсад, эҳтиёжларидан келиб чиқиб ўз йўлини белгилаши керак. Лекин бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси инсониятнинг мафкуравий ку- рашлар исканжасига тобора чуқурроқ кириб бораётга- нини кўрсатмоқда.
Шу ўринда айтиш мумкинки, ер юзида ягона демо- кратик жамият, демократик тамойиллар ва тарихий бой маданий меросни ўзида мужассам этган миллат ғояси мавжуд бўлолмаганидек, демократиянинг ҳам мутлақ универсал модели бўлмаслиги тайин.
Дархақиқат, демократияни тайёр, мутлақ универсал моделларсиз, миллий ўзликдан, давлат ва халқ манфа-
атларидан келиб чиқиб шакллантириш мумкин. Зеро, “Демократияни ҳаракатлантирадиган куч, бу инсондир. Демократия фақат халқ ҳокимияти бўлиб қолмай, у ҳар бир инсон, ҳар бир жамоа ва бутун халқнинг ўз мамлака- ти келажаги, ўз тақдири олдидаги маъсулияти ҳамдир”67. Мамлакатимизда кечаётган демократик ўзгариш- ларнинг замирида, аввало, объектив зарурият ётади. Янги демократик жараёнлар таъкидлаганимиздек, фатал равишда амалга ошмайди. Ижтимоий ҳодиса сифатида, Ўзбекистондаги юзага келган демократик жараёнларни бошқариш ва ҳаётга жорий этиш, ҳамда уларни ҳимоялаш, муҳофаза қилиш зарурлигини, ҳар
бир фуқоро тўла англаб етмоғи лозим.


Ўзбекистонда демократик жамият барпо этишда миллий ғоянинг аҳамияти


Ҳар бир жамият, ҳар бир давлат ўзининг тараққиёт йўлини мустаҳкам тамойиллар асосида белгилаб оли- ши лозим. Акс ҳолда у мамлакат, давлат таназзулга уч- раши табиий ҳолатга айланиб бормоқда.
Шу маънода, Ўзбекистонда демократик жамият бар- по этишнинг омили сифатида миллий ғоя мустақиллик одимлари билан боғлиқлиги, жамиятда амалга оши- рилаётган туб ижтимоий ислоҳотларнинг таркибий қисми сифатида қуйидагиларда намоён бўлади.
Биринчидан, демократик жамият барпо этиш жараёни миллий ғоянинг шаклланиши билан узвий боғлиқлиги ҳамда, диалектик алоқадорлиги намоён бўлади. Ҳар қандай даврнинг ўз ғояси бўлгани каби, миллий ғоя шу даврнинг асосий вазифаси ва мақсадини акс эттиради. Агар, демократик жамиятни барпо этишда миллий ғоя иккинчи даражали мақсад ва вазифалар тарзида тарғиб этилса, бу асосий жараёнларга нафақат ҳалақит беради, бал- ки ўзгаришларнинг тўғри амалга ошмаслигига олиб келади.



67 Энг катта бойлигимиз- тинчлик ва барқарорликни асрайлик.
Назаров Қ. муҳаррирлигида -Т.:”Академия”, 2006.-Б.10.
Мазкур жиҳатлар “миллий ғоя” тушунчасини ҳозирги даврда қўлланилаётган фалсафий-гносеологик катего- рия сифатида илмий моҳияти, назарий мазмуни, тузи- лишини белгилайди. Дарҳақиқат, ҳар қандай тушунча ёки фалсафий категориянинг мазмун-моҳияти бошқа тушунчалар ёки категориялар воситасида очилади. Кей- инги йилларда ғоя ва мафкура тушунчалари таҳлилига бағишланган асосий адабиётларда ғоя тушунчасининг маъно-моҳиятини очишда онг категорияси асос қилиб олинган. Хусусан, “Ғоя – инсон тафаккури маҳсули, миллий ғоя эса миллат тафаккури маҳсулидир. Миллий ғоя-инсон ва жамият ҳаётига маъно-мазмун бахш этадиган, уни эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар мажмуидир”68, деб тавсифланади. Бу эса миллий ғоянинг миллат тафаккури- да вужудга келадиган, ижтимоий характерга эга бўлган, руҳиятга кучли таъсир ўтказиб, ҳар бир шахс ва жамият- ни ҳаракатга келтирадиган, уларни мақсад-муддао сари етаклайдиган куч эканлигидан далолат беради
Иккинчидан, миллий ғоянинг шаклланиши ниҳоятда серқирра, чуқур, кенг ва мураккаб тарихий жараён эканлиги олим ва мутахассислар томонидан этироф этилган. Шу маънода, миллий ғоя нафақат иж- тимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий тузум тамойилла- рини ўзгартириб қолмасдан, балки маънавий ҳаётнинг ўзига хос тизимини шакллантиради. Ана шу нуқтаи назардан олганда, демократик жамият барпо этиш- да миллий ғоя тушунчасининг ижтимоий-фалсафий таҳлилида бир қатор ўзаро чамбарчас алоқадор маса- лаларга эътиборни қаратиш лозим.
Бинобарин, миллий ғоя мустақилликни мустаҳ- камлашнинг асосий омилларидан биридир. Шу маъно- да мустақиллик янгиланиш ва ғоявий ўзгаришларнинг асоси сифатида ижтимоий омил ролини ўйнайди. Мил- лий ғоя умумий қарашлар, хулосалар, билиш жараёни



68 Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар.-Т.: Ўзбекистон, 2001.-Б. 9.
босқичларидан ўтиши, ғоявий камолот даражаларига эга бўлиши, мисоллар, турли далиллар асосида бойиб бориши билан намоён бўлади.
Учинчидан, ижтимоий категория сифатида мил- лийлик умуминсонийлик, шунингдек ана шу наза- рий қоида ва йўл-йўриқларни мукаммал ўзлаштириб, қалбан чуқур ҳис этиб, уларни ҳаётга уддабуронлик билан қўллаш, уларга суяниб, асосланиб, бунёдкорлик ишларини дадиллик билан олиб бориш, миллий ва эт- ник муносабатларда умуминсонийликнинг устуворлиги каби туйғу ва мақсадлар ўзига хос тарзда намоён бўлади. Тўртинчидан, миллий ғоя демократик жамият бар- по этишда доимо долзарблигича қолаверади. Чунки, у мустақилликни мустаҳкамлашда шу миллат вакилла- рининг манфаат ва мақсадларини ўзида ифода этади. Демократик жамият барпо этишнинг асосий омили си- фатида доимо ривожланиб, такомиллашиб боравера- ди. Шу маънода, миллат мавжудлиги, унинг бирдамли- ги ва истиқболини таъминлашда муҳим роль ўйнайди.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling