Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet96/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Ватан равнақи – ҳар бир кишининг манфаатла- рини юрт манфаатлари билан уйғунлаштирувчи, уни халқ бахт-саодати йўлида хизмат қилишга ундовчи бу- нёдкор ғоядир
Ватанпарварлик кишиларнинг ижтимоий ва маънавий-ахлоқий ҳислатларининг, фазилатларининг юксак намоён бўлиши ҳисобланади. Зеро, улар неги- зида ота-боболардан мерос қолган заминни севиш, урф-одатларни, қадриятларни сақлаш, эл-юрт равнақи учун чин дилдан меҳнат қилиб, Ватанни душманлар- дан ҳимоя қилиш, ҳар қандай қарамликдан озод этиш, ҳатто зарур бўлса, унинг озодлиги ва мустақиллиги учун жонини ҳам аямаслик кабилардир.
Демократия (юнонча, “демос” – халқ, “кратос” – ҳокимият) – халқ ҳокимияти маъносини англатиб, халқни ҳокимият манбаи, деб билувчи сиёсий тизим шакли. Демократия инсонни ҳар томонлама барка- мол ривожланиши учун берилган имконият бўлиб, давлат конституциясида озчиликнинг кўпчиликка бўйсуниши тамойили расмий эълон қилинган, ҳамда фуқароларнинг эркинлиги тенг ҳуқуқлиги эътироф этилган. Демократия ҳар бир даврнинг ижтимоий – иқтисодий шароитларига мос шаклланиб, ривожланиб борувчи чегарасиз табиий – тарихий жараёндир.
Давлат – бутун мамлакат миқёсидаги ҳокимиятнинг махсус бошқарув аппаратига таянадиган, барча учун қонунлар чиқарадиган ва суверенитетга эга бўлган си- ёсий ташкилот.
Дунёвийлик. Дунёвийлик – бу давлатда дунёвий нормалар ва асосларга таянган ҳолда сиёсат олиб бо- ришни англатувчи тушунча бўлиб, жамият ва инсон- ни эзгу мақсадлар сари етаклайдиган соғлом фикрлар мажмуидир. Бу ғоялар мазмун-моҳиятига кўра уму- минсоний, илмий, фалсафий каби бир неча турларга бўлинади. Дунёвий ғоялар миллат, давлат, халқ ва жа- мият эҳтиёжлари, мақсад-муддаолари, манфаатлари- нинг ривожланиш йўлини белгилаб олишга доир дол- зарб ғояларни ташкил этади. Дунёвий ғоялар адолат ва ҳақиқат, эркинлик ва мустақиллик руҳини, таррақиёт йўлидаги олижаноб мақсадларни ўзида ифода этиб,
Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва ҳалқ фаровонлиги учун хизмат қилишни назарда тутади.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling