Oxirgi indd
Маънавий таҳдидларнинг турлари
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
Маънавий таҳдидларнинг турлариКузатишлар шуни кўрсатадики, бугунги кунда жа- миятимиз тараққиётига хавф солиб турган маънавий таҳдидларнинг асосий кўринишлари сифатида “Ом- мавий маданият”, мутаассиблик, гиёҳвандлик, ОИТС иллати, “Дунё фуқаролиги” космополитизм кабиларни олиш мумкин. Бу таҳдидлар хориждан тўсиқларсиз импорт қилинаётгани билан хавфли ҳисобланади. Улар ора- сида айниқса “Оммавий маданият” таҳдиди кенг кўламлиги ва салбий таъсирга эгалиги билан ўта хав- фли ҳисобланади. Оммавий маданият. Ғарб маданиятини устувор билиш ақидаси миллий маданиятга беписандликка, онгсизлик ва халқона урф-одатларни рад қилишга асосланади. Очиқ-сочиқ кийиниш, жамоат жойларида ахлоқсизлик қилиш, Ғарб турмуш-тарзига ҳавас би- лан қараш каби иллатлар табиий қабул қилинади. Кўр- кўрона тақлид “Санъатда ошкораликни пеш қилиб, телевизор, кино экранларида, матбуот воситалари- да бўлмағур лавҳаларни акс эттириш, бемаънилик ва ҳаёсизликни, баъзан эса, ҳатто ахлоқий бузуқликни тарғиб қилишлари кўпайиб қолгани”64 бунга ёрдам бермоқда. Шу сабабли Ғарбга кўр-кўрона тақлидчилик ақидасига қарши курашиш лозим. “Оммавий маданият” ҳодисаси Ғарб оламида XIX аср ўрталарида пайдо бўлди. Бу ҳодиса миллий мада- ниятга зид ўлароқ айрим шахслар томонидан ўйлаб то- пилган ғоялар, удумлар ва одатлар мажмуини қамраб олади. “Биз юртимизда янги ҳаёт асосларини барпо этар эканмиз, бир масалага алоҳида эътибор бери- шимиз лозим . . . Четдан биз учун мутлақо ёт бўлган, маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларини ўз ичига олган “оммавий маданият” ёпирилиб кириб келиши мумкинлигини унутмаслик керак”.65 Бу энг мақбул таъ- рифдир. Зеро “оммавий маданият” асосини маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатлари ташкил қилади. Ма- салан, бизнинг миллий маданиятимизда ҳаё, андиша, ибо каби ёзилмаган, аммо қатъий амал қилинадиган қонуниятлар бор. Лекин, “оммавий маданият” жамоат жойларида йигит-қизнинг бемалол ўпишиб туришини табиий ҳол деб қабул қилади. Шу сабабли П. Быюкенен Америка халқига қарата дейди: “1950 – йилларда бош- ланган “оммавий маданият” ҳаракати 1990 – йилларга ке- либ миллатимизни наслсизлик балосига дучор қилди”66. Шу маънода, “Оммавий маданият” аста-секин инсонни ҳайвонга хос хусусиятларини кучайтириб боради. Бу маънавий ва ахлоқий иллатнинг бир қатор кўринишлари мавжуд. Унинг қуйидаги шакл ва кўринишлари учрамоқда: Жамоат жойларида ўпишиш, шаҳвоний филь- млар кўриш каби иллатлар пайдо бўлмоқда. Зўравонликни тарғиб қилувчи фильмлар, ком- пьютер ўйинларига одатланиб қолиш. 64 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – б ет - 80. 65 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – бет. - 117 66 Смерть Запада. – М.: 2004 “Ўзим бўлсам бўлди, ўзга билан нима ишим бор” деган “принцип”нинг таркиб топиши. Барча нарсага шахсий манфаат нуқтаи назардан ёндошиш, худбинлик ва ҳ.к. Ана шундай таҳдидлардан яна бири - мутаассиблик инсоннинг бирор ғоя, ақида ёки одатларга меъёридан ортиқ даражада ишониши тушунилади. Мутассиб одам одатда ўзинингтушунчаларини ва қарашларини мутлақ ҳақиқат деб билади. Ўзгалар фикр-мулоҳазаларини эшитишни ҳам истамайди. “Мен ҳақман, менинг бил- ганларим тўғри”, - деб ўзини ишонтиради ва руҳий жиҳатдан англайди. Мутаасиблик мақсадли ва онгли равишда ғаламис ва ғаразгўй кимсалар, гуруҳлар томонидан тарғиб қилинади. Айниқса, ёшларнинг онгини заҳарлаб, ўзларининг зарарли мақсадларини амалга ошириш учун фойдаланилади. Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт ва ўзига хос ривожланишини кўролмайдиган кимсалар ёшларнинг онгида мутаассибликни шакллантиришга ҳараркат қилмоқда. Чунки мутассиб одам ота-онасиз, яқинлари ва ўзи яшаётган жамият аъзоларининг гап-сўзига қулоқ солмайди, ўзи ишонган сохта ғоялар учун жон фидо қилишга тайёр туради. Мутаассибликнинг шакл ва кўринишлари жуда кўп. Бугунги кунда юртимиз- да четдан туриб тиқиштиришга уринаётган қуйидаги кўринишлар учрамоқда: Диний ақидапарастлик Ғарб маданиятини устувор билиш. Диний ақидапарастлик иймон-эътиқодни нотўғри талқин қилишдан иборат. Унга кўра, жоҳил кимса- лар иймон борасидаги ўз тушунчаларини ёшлар он- гига сингдирадилар. Ҳақиқий диний манбаларни ўқитмайдилар. Юртимиздан чиққан мутафаккирлар асарларини ўқима, ота-онанг ёки ёру-биродарларинг гап-сўзига қулоқ солма дея ўргатишади. Ваҳолангки, Ўзбекистон мўътадил диний эътиқодни таъсис этиб, дунё халқларига тақвим қилган мамла- катлардан биридир. Шу маънода „Бутун дунёга маъ- лум ва машҳур бўлган буюк аллома ва азиз-авлиёла- римиз орасида Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанднинг муборак сиймоси алоҳида ажра- либ туради. Ота-боболаримиз улуғ авлиё Баҳоуддин Нақшбандга чин дилдан ихлос қўйиб, уни „Баҳоуддин Балогардон (Балолардан сақланувчи) деб таърифлаб келишида теран маъно бор. Унинг „Дилинг Оллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин” деган ҳаётбахш ҳикмати ди- нимизнинг олижаноб маъно-моҳиятини ёрқин ифо- далаб, худдики шу бугун айтгандек жаранглайди ” (И.Каримов. Юксак маънавият-енгилмас куч. –Т.: Маъ- навият. 2008. – б.40 ). Чунки Абдулхолиқ Ғиждувоний (ХII аср) ва Баҳоуддин Нақшбанд (XIV аср) диний ақидапарастликнинг душмани эдилар. Уларнинг фи- крича, иймон-эътиқод Дилда бўлади ва одамнинг ҳалол меҳнат билан кун кечиришини тақоза этади. Ғарб маданиятини устувор билиш ақидаси мил- лий маданиятни менсимаслик, онгсизлик ва халқона урф-одатларни рад қилишга асосланади. Очиқ-сочиқ кийиниш, жамоат жойларида ахлоқсизлик қилиш, Ғарб турмуш-тарзига ҳавас билан қараш каби иллат- лар табиий қабул қилинади. Баъзи ғаламис кимсалар четдан туриб, „...санъатда ошкораликни пеш қилиб, телевизор, кино экранларида, матбуот воситалари- да бўлмағур лавҳаларни акс эттириш, бемаънилик ва ҳаёсизликни, баъзан эса, ҳатто ахлоқий бузуқликни тарғиб қилишлари кўпайиб қолди” (Юксак маънавият – енгилмас куч. – б.80). Шу сабабли Ғарбга кўр-кўрона тақлидчилик ақидасига қарши курашишимиз лозим. Мутаасибликнинг зарарли оқибатлари моддий зарарлардан ўнлаб баробар устувор туради. Бу за- рарли оқибатларнинг энг асосийлари сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: Мутаасиблик шахс ақлини заифлаштиради. Мутаассиблик шахс қарашлари ва фикрларини догмалаштиради. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling