Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet84/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Таянч атама ва иборалар


Кўпмиллатлилик, миллатлараро тотувлик, ди- ний бағрикенглик, бағрикенглик, толерантлик, ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, ижтимоий ҳамкорлик, барқарорлик, миллий тараққиёт.


Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар

  1. Ўзбекистонда қанча миллат ва элатлар истиқомат қилишади?

  2. Кўпмиллатлилик мамлакат тараққиётига қандай таъсир кўрсатади.

  3. Миллий ғоянинг қайси тамойиллари турли миллат вакилларининг ҳамжиҳатлигини таъминлашга хизмат қилади?

  4. “Инсон қадр-қиммати – энг олий қадриятдир” тамойилини амалга ошириш йўлида мамлакатимизда қандай ишлар қилинди?

  5. Бағрикенглик ва диний бағрикенглик деганда нимани тушунасиз?
    1. МАВзУ: МАънАВИЯТгА


ТАҳдИдЛАРнИнг ОЛдИнИ ОЛИШдА МИЛЛИЙ ҒОЯгА ТАЯнИШ зАРУРАТИ

Р е ж а:


  1. Маънавий таҳдид инсоннинг онги, дунё- қараши ва ахлоқига даҳл қилувчи жиддий хавф

  2. Маънавий таҳдидларнинг турлари

  3. Маънавий таҳдидларни олдини олиш



Маънавий таҳдид инсоннинг онги, дунёқараши ва ахлоқига даҳл қилувчи жиддий хавф


Миллий ғоя ва миллий мафкура ўзининг мазмун- моҳияти билан мафкуравий тажовуз, маънавий таҳдидларга қарши тура оладиган кишиларни тарбия- лашга хизмат қилади. Бу борада барча фуқароларнинг, давлат ва нодавлат ташкилотларнинг огоҳлиги, фаол- лиги, эзгу ғояларга хизмат қилишга тайёрлиги катта аҳамият касб этади.
Чунки маънавий таҳдид инсоннинг онги, дунёқараши ва ахлоқига даҳл қилиши билан жиддий хавф ҳисобланади. Бу хавф кўзга кўринмасада, лекин унинг келтирадиган зарари юқумли касалликлардан кам эмас. Шу маънода “тарихий ҳақиқатни англа- майдиган ёки англашни истамайдиган чет элда- ги баъзи сиёсатчи ва арбоблар нафақат сиёсат ёки иқтисод, балки маънавият бобида ҳам бизга ақл ўргатишга, азалий ҳаёт тарзимиз, руҳий ду- нёмизга ёт бўлган қарашларни мажбуран жорий этишга уринмоқда”63. Ҳақиқатан ҳам бундай ури- нишлар турли усуллар ва воситалар ёрдамида амалга оширилмоқда. Улар орасида маънавий таҳдидларнинг кўлами пасаймаётганлиги ташвишлидир.



63 Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Т.: “Маънавият”. 2008. 11-бет.
Маънавий таҳдид – бу бутун инсониятнинг ўзига хос бўлган умуминсоний ва миллий ахлоқ-одоб меъёрлари, урф-одат, анъаналари, қадриятлари, маданияти, тили, дини ва миллийлигига ёт бўлган, инсонни инсоний фа- зилатлардан четлатадиган ва белгиланган ахлоқ-одоб меёрларидан оғдирадиган, уларнинг емирилиши ёҳуд оёқ ости бўлишига сабаб бўлиб, жамиятнинг маънавий қиёфасини ўзгартириб юборадиган тушунчаларга ай- тилади.
Социолог Ф.Фукуяма жамиятда келиб чиқаётган ва келиб чиқиши мумкин бўлган муаммоларнинг асосий сабаби оила институтининг емирилиб бориши деб таъ- кидлайди. Чунки, оила маънавий-ижтимоий муноса- батларнинг илк тарбия масканидир.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling