Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet79/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Иқтисодий омил устувор бўлиб, маънавий омил иккинчи даражада бўлса:




57 Ислом Каримов. Истиқлол йўли: муаммолар ва режалар. – Т.: “Ўзбекистон”. 1992. 23-бет.

    • халқ онгида бир ёқлама фикрлар, қарашлар ва ту- шунчалар шаклланади;

    • истиқболли ривожланиш шубҳа остида қолади ва ҳ.к.

  1. Маънавий омил устувор бўлиб, иқтисодий омил иккинчи даражада бўлса:

  • инсоннинг турмуш фаровонлиги кутилган дара- жада бўлмайди;

  • жамиятда иқтисодий-моддий манфаатдорлик су- саяди;

  • давлатнинг қудратига бўлган ишонч йўқолади;

  • халқнинг эртанги кунга бўлган ишончи ва орзуси бир ёқлама тус олади;

  • тадбиркорлик, ташаббускорлик ва оптимистик руҳ йўқолиб боради ва ҳ.к.


Маълум бўладики, иқтисодий ва маънавий омиллар диалектик бирликка эгадир. Бу масала инсоният тари- хида, айниқса Шарқда қадимдаёқ жуда нозик идрок қилинган. Мисол учун, мазкур масалалар соҳибқирон Амир Темур томонидан уйғун идрок этилиб, усталик билан амалиётга татбиқ этилган. Соҳибқирон кези би- лан ҳам иқтисодий, ҳам маънавий омилдан ўринли фойдаланган. Бир ўринда истилочи мўғул амирларига қўллаган тадбири ҳақида дейди: “. . . бу очкўз амирлар- ни молу-дунё билан маҳлиё қилиб, Мовароуннаҳрни қатлу ғоратдан қутқариб қолишга қарор қилдим... уларнинг кўзларига ўхшаб кўнгиллари ҳам тор бўлганлигидан, совға-соврин йўсинида уларга берил- ган ҳар турли тансиқ моллар кўзларига кўп кўринади. Моварауннаҳрни қайта босиб олиш ва талон-та- рож қилиш ниятидан қайтдилар”.58 Диққат қилинса, иқтисодий омилни устувор билиш истилочиларни очкўзлик, тор кўнгиллик, тубанлик каби маънавий ил- латларга дучор қилган. Соҳибқирон буни яхши англаб, уларни енгишнинг осон ва шармандали усулини тан- лаган.
58 Амир Темур Тузуклари. – Т.: 1996. 28-бет.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling