Oxirgi indd


МАМЛАКАТИМИздА ИқТИсОдИЙ ТИКЛАнИШ ВА МАънАВИЙ юКсАЛИШнИнг УЙҒУнЛИгИ


Download 374.85 Kb.
bet77/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

МАМЛАКАТИМИздА ИқТИсОдИЙ ТИКЛАнИШ ВА МАънАВИЙ юКсАЛИШнИнг УЙҒУнЛИгИ


Маълумки, маънавият жамият ҳаётида иқтисодиёт билан бирга шаклланмоғи лозим. Моддий ва маъна- вий ҳаёт тамойиллари бир-бирини ҳаётий зарурат сифатида инкор этмайди, аксинча, ўзаро боғланиб, бир-бирини тўлдириб туради. Юксак мақсадлар ва тараққиётни кўзлаган давлат, халқ, миллат ва ҳар бир инсон ўз ҳаётини айнан ана шундай моддийлик ва маънавийликнинг уйғунлиги асосида олиб бориши керак. Акс ҳолда моддийликка эришаман деб, миллат- нинг миллийлигини таназзулга учратиш хеч гап эмас. Маънавийлик ва моддийлик бир бирини тўлдириб, ба- равар юксалса бундай мамлакатни, халқни, миллатни ҳар қандай шароитда ҳам енгиб бўлмайди.
Жамиятда ғоялар асосида бирлик таъминланса у жамиятдаги маънавий бирлик ҳар қандай моддий қийинчиликларни бартараф эта олиш қудратига эга бўлади. Яъни инсонлардаги маънавий бирлик бир- бирига ёрдам саҳоват каби фазилатларнинг шаклла- нишига хизмат қилади. Бинобарин, Ўзбекистон Ре- спубликаси Президенти Ш. Мирзиёев Қурбон ҳайити байрамидаги нутқида: “Ҳозирги таҳликали бир даврда “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати бугунги кунда
том маънода қудратли кучга айланди. Ўтган қисқа вақт давомида ушбу Ҳаракат доирасида амалга оширилган улкан ҳажмдаги хайрия тадбирлари ва меҳр-мурувват амаллари ҳам шундан яққол далолат беради”.
Ана шу эзгу ишларимизнингмантиқийдавоми сифа- тида ҳамда пандемия даврида доимий даромад манба- ига эга бўлмаган, кам таъминланган, ёрдам ва кўмакка муҳтож аҳоли қатламларини ва оилаларни ҳамда иқтисодиётни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида аввал ажратилган 10 триллион сўм маблағга қўшимча равишда бугун мен имзолаган Фармонга мувофиқ, республика бюджети- дан яна қарийб 2,5 триллион сўм маблағ йўналтириш белгиланди. Шу билан бирга, жамиятимизда тинчлик, дўстлик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиб келаётган диний соҳада хизмат қилаётган вакилларни моддий рағбатлантириш ҳамда жойларда хайру саховат, мурувват борасида амалга оширилаёт- ган ишларни, жаҳолатга қарши — маърифат руҳидаги кенг қамровли тадбирларни янги босқичга кўтариш учун Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фондига 150 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Биз орзу-ниятлари пок ва улуғ халқмиз. Буюк шоир ва мутафаккир
Алишер Навоий ҳазратларининг: “Муроди кўпнинг Ҳаққа итоати ҳам кўп бўлади”, деган сўзларида теран маъно мужассам54.
Эл-юртимиз биз бошлаган халқчил ислоҳотларга бу- гун хайрихоҳлик ва қатъий ишонч билан қараб, улар- нинг ҳосили ва самарасини тезроқ кўришни истамоқда. Ана шу ҳақли талабни инобатга олган ҳолда, биз Янги



54 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги. 30.0.2020 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий веб сайти.
Ўзбекистонтараққиётстратегиясини ишлаб чиқиб, сай- лов жараёнида уни ўзига хос умумхалқ муҳокамасидан ўтказдик.
Бу муҳим концептуал ҳужжатда ислоҳотларимиз- нинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақса- дида “Ҳаракатлар стратегиясидан Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида кун тартибига қўйилди.
Биз ушбу стратегияда юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфа- атларини энг олий қадрият этиб белгиладик.
Таъкидлаш керакки, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси миллий ривожланишимизнинг янги босқичини бошлаб беради. Биз бундан буён фаолияти- мизни “инсон – жамият – давлат” деган янги тамой- ил асосида ташкил этамиз.55



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling