Oxirgi indd
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
КИРИШТаълим тўғисидаги Қонун (2020 йил 23 сентябр) та- лабларидан келиб чиқиб, ижтимоий-гуманитар фан- лар тизимига ҳам туб ўзгаришлар киритилмоқда. Дунё харитасидан муносиб ўрин эгаллаётган янгиланаётган Ўзбекистон демократик ривожланган фуқаролик жа- миятини қуришни стратегик мақсад сифатида белги- лаб, жамиятнинг барча соҳаларида амалий жиҳатдан туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60 сонли Фармонида халқимизни ёруғ келажак- ка чорлаб ва янгиланишга сафарбар қилиб, умумумий мақсадлар йўлида бирлаштирадиган Янги Ўзбекис- тоннинг орзуси – барчамизнинг орзумиз, меҳнаткаш, тинчликсевар халқимизнинг азалий умид-ниятлари, юксалиш сари интилишлари ўзига хос тарзда акс этган. Мазкур фармонда кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига асосан ишлаб чиқилган қуйидаги еттита устувор йўналиш белгилаб берилган: инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш; мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги та- мойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шар- тига айлантириш; миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш; адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капита- лини ривожлантириш; маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш; миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умум- башарий муаммоларга ёндашиш; мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳия- тини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи си- ёсат олиб бориш. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Янги Ўзбекистонни барпо этиш – шунчаки ҳоҳиш-истак, субъектив ҳодиса эмас, балки туб тарихий асосларга эга бўлган, мам- лакатимиздаги мавжуд сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий- иқтисодий, маънавий-маърифий вазиятнинг ўзи тақозо этаётган, халқимизнинг асрий орзу-интилиш- ларига мос, унинг миллий манфаатларига тўла жавоб берадиган объектив заруратдир. Биз бу йўлда ислоҳотларимизнинг асосий ҳара- каталнтирувчи кучи бўлган жамиятимиз аъзолари- нинг бор билим ва салоҳияти, куч ва имкониятларини, бутун азму-шижоатимизни ишга солишимиз зарур. Шундагина Янги Ўзбекистон жаҳон майдонида кучли салоҳият, муносиб обру эътиборга эга бўлган, ҳар то- монлама обод ва фаровон мамлакатга айланади”1. Шу маънода, Янги Ўзбекистон стратегиясини белгилаб бе- радиган миллий ғояни, мафкурани ёшлар онгига синг- дириш миллий давлатчиликни ривожлантиришдек ул- кан ишларимизнинг пойдевори дейиш мумкин. Бугунги кунда “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш” сари дадил одимлашда Миллий ғоямизни ўз мазмунига қамраб олган қатор фанлар таълим тизими- дан кенг ўрин олди. “Миллий ғоя ва мафкуралар та- рихи” ана шундай ёш фанлардан бири бўлиб, “5111600 Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” бакалавриат таълим йўналишида ўқитиладиган му- 1 Ш.Мирзиёев. Янги Ўзбекистон стратегияси.: Тошкент – “Ўзбекистон” нашриёти. 2021. тахассислик фани ҳисобланади. Ушбу фан эзгу ғоя- лардан ва соғлом мафкурадан маҳрум бўлган би- рон бир миллат ва жамият узоққа бора олмаслигини ўргатади, ҳар қандай халқ ва давлат ўз тараққиётининг ғоявий-мафкуравий тамойилларини белгилаб олиши зарурлигини уқтиради, ёшларнинг қалби ва онгига Ватанга муҳаббат, миллий ғояга садоқат руҳини синг- диради. Бу эса, келажагимизни яққол тасаввур этиш, жамиятимизнинг ижтимоий-маънавий пойдеворини мустаҳкамлаш, ёт ғоялар тажовузига қарши тура олиш, ғоявий бўшлиқ бўлишига йўл қўймаслик, ва ниҳоят, юртимизнинг юксак тараққиётини таъминлаш учун миллий ғоя ва мафкуранинг мазмун-моҳиятини чуқур ўрганиш имконини беради. Миллий ғояни ёшлар онгига сингдириш ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг учун аввало Миллий ғоя тари- хини, унинг шаклланиш босқичлари, ривожланиш қонунияти ва омилларини илмий асосда ўрганиш вазифаси туради. Миллий ғоямиз бир кунда ёки бир йилда шаклланган ғоя эмас, балки у узоқ тарихий илдизга эга бўлган, бир қатор ғоявий-мафкуравий курашлардан омон қолган, халқимизнинг азалий қадриятлари, анъаналари ва миллий онгини ўзида сақлаб келган ижтимоий ғоя шаклидир. Ушбу фан миллий ғоянинг моҳият мазмунини чуқур ўрганиш ва шу асосда бугунги мафкуравий жараёнларда ўзлигимизни сақлаб, зарарли ғоялар таъсирига ту- шиб қолмасликинг назарий жиҳатларини ўргатувчи илмий билимнинг бир тармоғидир. Бинбарин, миллий ғоя ва мафкура халқни бир- лаштиради, улар олдига буюк мақсадлар қўйишга чақиради. Миллий ғоя ва мафкурамизни ёшлар қалби ва онгига сингдиришда таълим-тарбия, тарғибот ва ташвиқотнинг самарали усулларидан фойдаланиш би- лан бирга, унинг назарий жиҳатларини янада такомил- лаштириб бориш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling