Oxirgi indd
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар
- МАВзУ: ҒОЯ ВА МАФКУРАЛАР
- Инсоният эволюциясининг мафкуралар эволюцияси билан боғлиқлиги
Таянч атама ва ибораларМиллий ғоя, миллий мафкура, мустақилликнинг миллий маънавий асослари, миллий урф одатлар, миллий маънавий мерос, қадриятлар, мақсад ва мўлжаллар. Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар«Миллий ғоя» тушунчасига қандай таъриф берил- ган? «Миллий ғоя ва мафкуралар тарихи» фанининг предмети нимани ўргатади? «Миллий ғоя ва мафкуралар тарихи» фанининг вазифасини айтинг? Мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар деганда нимани тушунасиз? Миллий-маънавий мерос нима МАВзУ: ҒОЯ ВА МАФКУРАЛАРэВОЛюцИЯсИ Режа: Инсоният эволюциясининг мафкуралар эво- люцияси билан боғлиқлиги Турли даврлардаги мафкураларнинг кўри- нишлари ХХ аср: мустамлакачилик мафкураси Инсоният эволюциясининг мафкуралар эволюцияси билан боғлиқлигиИнсоният тарихида кишиларнинг интилишлари ва ҳаётий мўлжалларини ўзида мужассамлаштира- диган, уларни амалга оширишга, кўзланган мақсад- муддаоларга эришишга сафарбар этадиган мафкура жамиятлар ҳаётининг узвий қисми ҳисобланади. Шу маънода инсоният эволюцияси мафкуралар эволюци- яси билан узвий боғлиқдир. Инсоният ривожланиш тарихининг ҳамма замонла- рида улар томонидан маълум бир мақасадлар сари ин- тилиши туфайли натижаларга эришилган. Ҳар қандай натижаларга эришиш учун кишиларда тўпланган би- лим ва малакалар, уларни маълум бир ғоялар атрофида бирлашишига хизмат қилган. Ғоялар тизимининг бир мақсадга айланиши уша жамиятларнинг дастури сифа- тида мафкурага айланганини кўриш мумкин. Масалан, қадимий динлардан деб қаралувчи Зар- душтийлик таълимотида беҳуда қон тўкувчи қурбонликлар, ҳарбий тўқнашувлар, босқинчилик урушларини қоралаб, ўтроқ, осойишта ҳаёт кечи- ришга, меҳнатга, деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланишга даъват этилади. Моддий ҳаётни яхши- лашга уриниш, ёвузликка қарши кураш, қўриқ ер очиб, уни боғу роғга айлантирган одам илоҳиёт раҳматига учраши. Аксинча, боғлар, экинзорларни, суғориш ин- шоотларини бузганлар катта гуноҳга қолиши. Ин- сонларга тинч-тотув яшаш, ҳалол меҳнат қилишни ўргатиш масаласи туради. Гарчи бу дин 7 асрга келиб ўз ўрнини ислом дини- га бўшатиб берган бўлсада ундаги ғоялар инсонларда тинч-тотув яшаш, меҳнат қилиш ва моддий ҳаётни яхшилаш каби ғояларнинг мақсад сифатида шаклла- нишига хизмат қилди. Айнан ғояларнинг мақсад сифа- тида бирлашиши мафкураларнинг намоён бўлишини англатади дейиш мумкин. Ҳар қандай мафкура жамият, унинг тузилиши, ри- вожланиш йўллари ҳақидаги муайян билимлар, улар- нинг асосида шаклланадиган баҳолар ва мақсадлар ти- зими сифатида чиқади. Бундай билимлар, баҳолар ва мақсадлар тизими бўлмаса, кишиларда ижтимоий жа- раёнларнинг моҳиятини англаш имконияти бўлмайди, давлат, жамият ўз тараққиёт йўлини йўқотиб қўяди2. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling