Oxirgi indd
Турли даврлардаги мафкураларнинг кўринишлари
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
Турли даврлардаги мафкураларнинг кўринишлариУмуман, инсоният тарихи кишиларни бирлашиш, бел- гиланган йўлдан оғишмай кўзланган мақсад-муддаоларга эришишга сафарбар этадиган мафкура жамият ҳаётининг узвий қисмига айланганини кўрсатмоқда. Шу маънода кишилик жамиятининг барча замон- лардаги тараққиёт босқичида мақсад-мўлжаллари, ғоявий қарашлари турлича бўлганлигини қайд этиш лозим. Гарчи мафкурадан кўзланган мақсад келажак- да эришилиши лозим бўлган натижалар бўлсада, ана шу натижалар ҳамиша ҳам инсониятга эзгулик йўлида хизмат қилмаган. 2 А.Очилдиев. Глобаллашув ва мафкуравий жараёнлар.: Тошкент – “Маънавият” нашриёти. 2009. Айрим гуруҳлар, қатламлар манфаатларига хиз- мат қилувчи мафкураларнинг ҳар бири ўзига хос ху- сусиятга эга бўлади. Аммо уларнинг қандай хусусият- га эга бўлиши, қандай шаклларда намоён бўлишидан қатъий назар, жамиятлар тараққиётига салбий таъ- сир кўрсатувчи, уларнинг бўлиниб кетишига хиз- мат қилувчи, халқларни бир-бирига душман қилиб кўрсатувчи, урушлар оловини ёқувчи мафкуралар бўлиб қолаверади. Инсоният тарихида ўзининг бузғунчилик, вайрон- корлик хусусиятлари билан давлатларни халқларни ривожига салбий таъсир кўрсатган. Тараққиётни из- дан чиқарган кўплаб мафкуралар бўлган ва ҳозир ҳам мавжудлиги ҳеч кимга сир эмас. Бинобарин, башарият тарихидаги барча босқинлар, аксарият урушлар бузғунчи мафкуралар асосида бўлгани, кейинги беш минг йил мобайнида одамзот ўн беш мингдан зиёд катта-кичик урушларни бошидан кечиргани ҳаммага маълум3. Урушларни олиб бориш, босқинчиликни моддий ва маънавий тайёрлаш, рақибни ҳарбий қуроллар ва жанг олиб бориш тактикаси асосида, руҳий таъсир кўрсатиш воситалари ёрдамида тор-мор қилишнинг назарий асослари ҳам яратилган. Тажовузкорликни ёқлайдиган, босқинларни, одамлар ва бутун бошли халқларнинг қирғин қилишни оқлайдиган мафкуралар ҳам бўлган. Бошқача айтганда, инсоният тараққиёти ва жамият ривожига хизмат қиладиган ғоялар сингари замонлар билан бирга, бузғунчи ғоя ва мафкуралар ҳам шаклла- ниб, ривожланиб келмоқда. Ўзига нисбатан душман билган, уларнинг манфаат- ларига хизмат қилмайдиган мафкураларни енгиш усул ва воситаларини ўзида мужассам қилган ғоялар ишлаб чиқилган. 3 Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар. – Тошкент: Янги аср авлоди, 2000. -53 б. VI асрда хитойлик файласуф Сун Цзи ҳукмронлик мафкурасини амалга ошириш учун ўзига рақиб деб ҳисоблаган бошқа халқларнинг руҳини синдириш ва ўзига тобъе қилишнинг қуйидаги усулларини тавсия этган эди: рақибингиз мамлакатида нимаики яхши ва хоси- ятли нарсалар бор – барчасини бузинг; ғанимнинг кўзга кўринган арбобларини турли жиноятларга жалб этинг; мухолифингиз раҳбарлари нуфузига путур етка- зинг ва керак пайтда жамоат олдида уларни обрўсиз- лантиринг; бундай мақсадлар йўлида энг қабиҳ ва разил одамлар билан тил бириктиринг; сизга душман бўлган мамлакат фуқаролари ора- сида низо уйғотинг ва жанжал чиқаринг; ёшларни катта авлодга қарши гиж-гижланг; хукумат ишига ҳар қандай воситалар билан халақит беринг; рақиб жангчиларининг меъёрида таъминлани- шига ва уларнинг орасида тартиб-интизом бўлишига ҳамма усуллар билан тўсиқ бўлинг; Қўшиқ ва мусиқалар билан душман қўшинининг иродасини букинг; Душманингизанъаналариниқадрсизлантиришва уларнинг ўз худоларига бўлган иймон-эътиқодларини заифлаштириш учун ҳамма имкониятларни ишга со- линг; Бузғунчилик ишини қиёмига етказиш учун суюқ оёқ, енгил табиат фоҳиша аёлларни сафарбар этинг; Ёлғон-яшиқ ваъдаларга саҳий бўлинг; Ўз мақсадингизга эришиш учун ақчани ҳам, ваъ- дани ҳам аяманг...4. Сун Цзидан кейин ҳам бу ғоявий-мафкуравий та- 4 Қаранг: Крысько В. Секреты психологической войны. – М.: 1999. С. 56-57. мойиллар гарчи бузғунчилик бўлсада ғалаба қилиш та- мойиллари сифатида кўплаб халқалар ҳаётини издан чиқарди. Кўплаб юртлар мамлакатлар қирғин-барот маконига айлантирилди. Ундан кейинги тарихий жараёнларда бундан қолишмайдиган янада даҳшатли, мафкуравий восита- лар, усуллар, механизмлар ўйлаб топилди ва ишга со- линди. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling