Oxirgi indd


Жамиятимизнинг миллий ғоя асосида шаклланишида тарихий мероснинг ўрни


Download 374.85 Kb.
bet9/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Жамиятимизнинг миллий ғоя асосида шаклланишида тарихий мероснинг ўрни


Улар инсон ички дунёсини, руҳиятини, инчунун бутун маънавиятининг сайқал топишига қаратилган. Уларда инсонлар маърифатга, илм олишга, юксак ахлоқ-одобга, олийжаноб фазилатлар, яхшиликка даъват этиб, кишиларни маънан тарбиялайди. Тари- хий меросдан фойдаланиш ёшларимизнинг фикри- ни ўстириш, онги шаклланиши, дунёқарашини кен- гайтириши натижаси ўлароқ халқ ундан катта куч- қувват олади. Лекин мамлакатимизнинг узоқ ва яқин ўтмишидаги босқинчилар ҳукмронлиги зулми остида бўлганида, айниқса, сўнгги мустамлакачилик йилла- рида маънавий-тарихий меросимизга синфий нуқтаи- назардан ёндашиш оқибатида миллий қадриятимиз ва урф-одатларимиз, анъаналаримиз қораланди, танқид остига олинди, кўпгина тарихий ёдгорликлар бузил- ди, қаровсиз қолди. Китоб ва қўлёзмалар эътиборсиз қолдирилди, уларни ўрганиш ва сақлаш ман этилди. Ана шундай машъум сиёсат туфайли Ватанимизнинг ва халқимизнинг маънавий-ахлоқий юксалишига кўмаклашадиган тарихий меросимиздан фойдала- ниш имконияти деярли йўқ эди8. Фақат мустақиллик йилларида ўтмишда топталган, таҳқирланган тарихий



8 Қаранг: С.Отамуродов, С.Ҳусанов, Ж.Раматов. Маъна- вият асослари. Тошкент – 2002, 141-147 бетлар.
меросимизга муносабат тубдан ўзгарди ҳамда улар- дан халқимизнинг маънавий ва маърифий юксалиши учун имкониятлари ҳам кенгайди. Бугунги кунда Ре- спубликамизда бу йўналишда кенг кўламли тарғибот- ташвиқот тадбирлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Бу асрий орзу халқимиз эришган Биринчи Ренессансга ва илк ўрта асрлардаги Маъри- фий уйғониш даврига асос бўлган, унинг пойдевори сифатида хизмат қилган десак, янглишмаган бўламиз. Аждодларимиз армонлари ўша даврда Имом бухо- рий, Имом Термизий, Муаммад Хоразмий, Абу Наср Форобий, Ахмад фарғоний, Абу Мансур Мотуридий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино каби мута- факкир боболаримиз ҳаёти, фаолияти, асарлари- да ўз талқинини топган адолат ва адолатпарварлик ғояларида мужассам бўлди”9. Улар миллий мадани- ятимизни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшдилар, халқимизнинг миллий ифтихори бўлиб қолдилар.
Уларнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссалари ҳозирги кунда бутун дунёга маълум.
Буюк мутасаввуфлар: Хожа Юсуф Хамадоний, Аҳмад Яссавий, Абдулҳолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақш- банд, Нажмиддин Кубро; муҳаддислар: Имом Бухо- рий, Имом Термизийларнинг таьлимотларида акс эт- ган комил инсон ғоялари, адолат ҳақидаги қарашлари жамиятнинг соғлом маьнавий-аҳлоқий руҳини сақлаш ва мустаҳкамлашга хизмат қилди. Бу ғоялар Ватан ва халқ манфаати йўлида фидойилик ва инсонпарварлик- ни улуғлади.
Эзгу ғоялар Маҳмуд қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Лутфий, Абдураҳмон Жомий, Али- шер Навоий, Жалолиддин Румий, Мирзо Абдулқодир Бедиллар ижодида чуқур ўрин эгаллади ва ўзбек дав-



9 Ш.Мирзиёев. Янги Ўзбекистон стратегияси.: Тошкент – “Ўзбекистон” нашриёти. 2021, 16-бет.
латчилигининг ривожланишида ҳам муҳим омил бўлиб хизмат қилди. Билим ва ақл-идрок орқали эзгу ишлар қилиш тўғрисида Юсуф Хос Ҳожибнинг қуйидаги фикрлари эьтиборга молик. “Табиат ким- га заковат, ақл-идрок, билим берса, у эзгу ишлар қилишга қўл уради”, - деб ёзган эди “Қутадғу билиг” (ХI) номли асарида.
Ислом фалсафасида ва ҳадисларда табиатни асраш, илм олиш, одамийлик, ватанпарварлик, ҳаллолик, руҳий поклик, раҳм-шафқатли, меҳр-оқибатли ва адо- латли бўлиш, ота-онани ва аёлни улуғлаш тўғрисидаги эзгулик ғояларини тарғиб қилувчи ғоялар бугунги кун- да ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолмоқда. Ҳадислардаги
«Илмга нисбатан гўё чўпон каби посбон бўлинглар, лекин илмни фақат ривоят қилувчи бўлманглар»,
«Илм ўрганиш ҳар бир мўмин учун фарздир», «Бир- бирларингизга ҳайр-эҳсонли, меҳр-оқибатли бўлиб, қўл бериб сўрашиб юринглар, шунда дилларингиздаги ғаму-ғашлик кетади», «Ватанни севиш имондандир»,
«Жаннат оналар оёғи остидадир», «Сизларнинг яхши- ларингиз аҳлоқи ёқимли бўлганларингиздир», «Эк- мак ниятида қўлингизда кўчат турган пайтда беҳосдан қиёмат қойим бўлиб қолиши аниқ бўлганда ҳам улгур- сангиз уни экиб қўяверинг», деган даъватларда эзгулик ва инсонпарварлик ғоялари мужассамлашган. Турон заминида эса жамият ривожи ва бунёдкорлик ғоялари хусусида Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Алишер Навоий қарашлари ўзига хос ўрин тутади.
Тарихийтажриба,анъаналарнингмерос бўлиб ўтиши
- ёш авлодни тарбиялайдиган қадриятларга айланмоғи лозим. Бизнинг маданиятимиз бутун инсониятни ўзига ром этиб келаётган марказ бўлиб қолганлиги тасоди- фий эмас. Самарқанд, Бухоро, Хива фақат олимлар ва санъат ихлосмандлари учунгина эмас, балки тарих ва тарихий қадриятлар билан шуғулланувчи барча киши- лар учун зиёратгоҳга айланган.
Буларнинг ҳар бири миллий ғоямизнинг моддий ва маънавий негизлари ҳисобланади. Миллий ғоя айнан ана шулардан озуқа олади ва шаклланиб, ривожланиб боради. Миллий ғоя унинг шаклланиш жараёни қандай ҳолатда намоён бўлади деган савол туғилиши таби- ий. Қайси жамият ўз йўлини тўғри танлаб олиб, буюк мақсадларни кўзлаб тараққий этишни хоҳласа. Миллий ғоядан кўзланган мақсад умумманфаат йўлида хизмат қилишини англаб етсагина, миллий ғоя умуммақсад сифатида намоён бўлади. Тараққиётнинг асосий та- мойили сифатида жамият миллий ғоя атрофида бирла- шади ва бу ўз-ўзидан миллий ғоянинг шаклланишига хизмат қилади.
Бизда ана шундай шаклланиш жараёни мустақиллик қўлга киритилгандан кейин юз берди деб айтиш мум- кин.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling