Oxirgi indd
Мафкуралар мақсадга эришиш йўлидаги восита сифатида
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
Мафкуралар мақсадга эришиш йўлидаги восита сифатидаМафкуравий билимлар ва баҳолар тегишли мақсадларнинг шаклланишига замин яратади. “Мақсадсиз фаолият йўқ, манфаатсиз мақсад йўқ, фаолиятсиз эса ҳаёт йўқ”,- деб ёзган эди В.Г.Белинский. Шу нуқтаи назардан қараганда, ўз моҳиятига кўра иде- ал ҳодиса ҳисобланган, кўзланаётган натижалар ва унга эришиш усулларининг лойиҳаси сифатида чиқадиган мақсад инсон ҳаётига маъно-мазмун бағишлайди. Айнан мақсад фаолият изчиллигини таъминлашнинг муҳим замини асоси ҳисобланади. Мақсадга хос хусуси- ятлар ҳақида гап кетар экан, у ҳамиша мавжуд воқелик билан кишиларнинг реал интилишлари ўртасидаги номувофиқлик натижаси сифатида ўзлигини намоён қилишини ёдда тутиш лозим. Мақсадга эришиш муайян воситалар билан боғлиқ бўлади. Аммо бу мақсадга эришиш учун ҳар қандай во- сита ўринли эканини билдирмайди. Кишилик жамияти тараққиёти давомида ўз мазмунига кўра ғайриинсоний мазмун касб этган “мақсад воситани оқлайди” деган тамойилга амал қилингани натижасида кўплаб фожи- алар келиб чиққани ҳам бундай ёндашувнинг ўринли эканини тасдиқлайди. Одатда, мақсадларнинг индивидуал ва ижтимоий, стратегик ва тактик турлари фарқланади. Мафкуравий жараёнларда мазкур мақсадларни шакллантиришга алоҳида эътибор берилишини қайд этиш зарур. Ғоявий қарашлар доирасида белгилаб олинган мақсадларни баён этишда истиқболга, эртанги кунга ишонч туйғусини шакллантириш ҳам кўзланади. Ал- батта, бундай ишонч ўз моҳиятига кўра сароб бўлиши ҳам мумкин. Аммо у чуқур илмий асос ва гумани- стик моҳиятга эга бўлган ҳамда жамият тараққиёти қонуниятлари билан ҳамоҳанглик касб этганда киши- лар хулқи ва фаолиятининг муҳим регулятори бўлиб хизмат қилади. Зеро, бундай пайтда ишонч кишилар қарашларидаги барқарорликни белгиловчи халқа си- фатида чиқади. Айни пайтда, мавжуд ёки юзага кели- ши мумкин бўлган қийинчиликлардан чўчимасликка, уларга қарши тура олиш ва бартараф этишнинг оқилона йўлларини излашга хизмат қилади ва шу ту- файли хулқдаги собитлик, изчиллик ва амалиётдаги фаолликни таъминлашга йўл очади. Мафкуравий жараённинг юқорида таҳлил этил- ган асосий хусусиятлари моҳиятини чуқурроқ тасав- вур қилиш ва тушуниш учун мамлакатимизда мил- лий истиқлол мафкураси концепциясининг ишлаб чиқилиши билан боғлиқ тарихга мурожаат қилиш мум- кин. Мазкур жараён кам деганда қуйидаги босқичларни ўз ичига қамраб олганини таъкидлаш зарур. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling