Oxirgi indd


Мафкуравий жараёнлар ривожида миллий истиқлол мафкурасининг аҳамияти


Download 374.85 Kb.
bet12/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Мафкуравий жараёнлар ривожида миллий истиқлол мафкурасининг аҳамияти


Энг аввало мустақилликнинг дастлабки йилларида коммунистик мафкурадан қутилиш мақсадида деи- деологизация жараёни олиб борилди. Мазкур жара- ёнда сароб бўлсада, социалистик мафкура кишиларга муайян ҳаётий мўлжалларни бериб келгани маълум
бўлди, унинг барбод бўлиши эса жамиятда, кишилар онгида бўшлиқнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу бўшлиқнинг хавфи уни эски мафкура ва тузумни “янги- ланган” шаклда тиклаш, диний-экстремистик кучлар- нинг кишилар онгини эгаллашга уринишларида яққол намоён бўла бошлади. Дастлаб якка-якка ҳодисалар, фактлар кўринишида бўлган бундай уринишлар тобора тизимли характер касб эта борди.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш зарур эди. Ана шундай вазиятда ушбу муаммони ечиш йўли сифатида жамиятни ижтимоий мўлжаллар билан қуроллантирадиган, кишиларни келажакка ишонч руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган миллий ғояни шакллантириш масаласи кун тартибига қўйилди. “Ол- димизда турган энг муҳим масала, - деб ёзган эди Ис- лом Каримов,- бу - миллий истиқлол мафкурасини яра- тиш ва ҳаётимизга татбиқ этишдир ”.
Ана шундан сўнг чуқур ва тизимли асосланган мил- лий истиқлол ғоясининг яхлит концепцияси яратилди. Шу ўринда миллий мафкурада баён этилган қоидалар, тамойиллар, дастурий кўрсатмаларнинг конкрет тарихий шароит ва вазият билан боғлиқ ҳолда такомиллашиб бориши ҳамда миллий мафкуранинг ғоявий-назарий қарашлар тизими сифатида шаклла- нишидек икки бир-биридан фарқланувчи жараённи айнанлаштирмаслик зарурлигини қайд этиш лозим. Масалан, миллий истиқлол мафкурасининг Ватан равнақи, юрт тинчлиги, комил инсон ва шу каби асосий ғоялари яқин ва узоқ келажакда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаслиги табиий. Фақат уларни рўёбга чиқаришда асосий эътибор қаратилиши керак бўлган жиҳатлар
ўзгариб бориши мумкин, холос.
Айни пайтда, миллий истиқлол мафкураси тари- хи билан у таяниши, озиқланиши мумкин бўлган ме- роснинг тарихини айнанлаштиришни ҳам тўғри деб бўлмайди.
“Мафкуравий жараён” тушунчаси мафкуравий қарашлар-билимлар, баҳолар, мақсадларнинг шаклла- ниши ҳамда мафкуравий қарашларнинг тарқалиши, ғоявий тарбиянинг амалга оширилиши билан боғлиқ сифатий ҳолатни ифодалаш учун ҳам ишлатилади. Бундай ёндашувга кўра мафкуравий қарашларнинг тарқалиши, мафкуравий тарбиянинг амалга ошири- лиши маъносида талқин қилишга асосланади. Унга кўра мафкуравий қарашларни тарқатиш тизими, меха- низмлари, усул ва воситалари доимий такомиллашиб боради ва ҳар бир даврда конкрет характер касб этади. “Одамзод бахти учун ҳамма нарсадан воз кечиш-
га ўргатадиган ажиб ғояларни кишиларга сингдириш буюк саньатдир”,-деб ёзган эди буюк француз ёзувчиси Стендаль. Шу нуқтаи назардан қараганда, юқоридаги ёндашувга кўра, мафкуравий жараён ғоявий тарбияни ўзгарувчан воқелик ва ижтимоий гуруҳларга хос хусу- сиятларни ҳисобга олган ҳолда доимий такомиллаш- тириб боришни англатади.
Илмий адабиётларда кенг тарқалган ва “мафкура- вий жараён” тушунчаси мазмунини талқин этишнинг юқорида қайд этилган икки шаклини моҳият эътибо- ри билан битта ҳодисанинг икки томонига алоҳида урғу беришнинг натижаси сифатида баҳолаш мум- кин. Зеро, муайян мафкуравий қарашларнинг ишлаб чиқилишининг ўзи унинг кишилар фаолиятини бел- гилаб берувчи, унга таъсир кўрсатувчи ҳодисага айла- ниши учун етарли эмас. Бунинг учун у кишилар ора- сида тарқалиши, одамлар ана шу ғоялар руҳида тар- бияланиши лозим. Акс ҳолда, ҳар қандай мафкура у қанчалик тўғи ва жозибадор бўлмасин муайян маъ- рифий ҳодиса сифатида тарих хазинасида қолиб ке- тади. Айни пайтда, ҳар қандай мафкуравий қарашлар тарқалиши учун энг аввало улар ишлаб чиқилиши зарур. Мафкуравий тарбия эса ҳамиша шаклланган ғоявий қарашлар, баҳолар ва мақсадлар тизимини
кишиларга етказиш, уларнинг онгига сингдиришни ифодалашини унутмаслик лозим.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling