Oxirgi indd
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар
- МАВзУ: МАФКУРАВИЙ ЖАРАёнЛАРнИнг ИЖТИМОИЙ-ТАРИХИЙ МОҳИЯТИ ВА нАМОён бЎЛИШ ШАКЛЛАРИ
- Мафкуравий жараёнларнинг ижтимоий- тарихий моҳияти
Таянч атама ва ибораларҒоя, мафкура, миллий ғоя, ғоялар тарихи, диний ғоя, илмий ғоя, бадий ғоя, фалсафий ғоя, ижтимоий сиёсий ғоя, синфий ғоя, умуминсоний ғоя, бунёдкор ғоя, вайронкор ғоя, эзгу ғоя, идея, идеология. Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволларМафкуравий жараён тушунчасининг мазмун- моҳияти? Мафкуралар мақсад сифатида? Мафкуравий жараёнлар ривожида миллий истиқлол мафкурасининг аҳамияти? Ғоянинг муҳим хусусияти нимада? Эзгу ва юксак ғоялар ҳақида нима биласиз МАВзУ: МАФКУРАВИЙ ЖАРАёнЛАРнИнг ИЖТИМОИЙ-ТАРИХИЙ МОҳИЯТИ ВА нАМОён бЎЛИШ ШАКЛЛАРИРежа: Мафкуравий жараёнларнинг ижтимоий-та- рихий моҳияти Мафкуравий жараёнларнинг барча даврлар- да, турли босқичларда деярли бир хил шаклда на- моён бўлиши Мустақил Ўзбекистонда мафкуравий жараён- лар ривожи Мафкуравий жараёнларнинг ижтимоий- тарихий моҳиятиМафура инсонларнинг орзу-истакларини, мақсад- муддаоларини ўзида мужассамлаштирадиган, уларни амалга оширишга, кўзланган марраларга эришишга са- фарбар этадиган жамият ҳаётидаги асосий куч эканини тарих кўрсатиб турибди. Шу нуқтаи назардан қараганда, мафкуравий жараёнларнинг ижтимоий-тарихий моҳияти, бугунги кунда глобаллашув шароитида унинг намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш жамиятнинг эртанги куни учун ўта муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, ҳар қандай мафкура жамият, унинг тузи- лиши, ривожланиш йўллари ҳақидаги муайян билимлар, уларнинг асосида шаклланадиган баҳолар ва мақсадлар тизими сифатида намоён бўлади. Чунки бундай билим- лар бўлмаса ёки шакллантирилмаса, кишиларда ижти- моий жараёнларнинг мафкуранинг мақсад-моҳиятини англаш имконияти бўлмайди. Натижада, на давлат, на жамият ўз тараққиёт йўлини топа олмайди. Мафкуралар маълум бир гуруҳ, ижтимоий қатлам, жамият ёки давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилаётганига қараб хилма-хил тарзда намоён бўлади. Умумий маънода мафкуравий жараёнлар ижти- моий-тарихий жиҳатдан барча даврларда, турли босқичларда деярли бир хил шаклда намоён бўлади. Мақсад ва мўлжалларни белгилаб берувчи ғоялар, тамойиллар даъватларни шакллантириш. Мақсад ва мўлжалларни белгилаб берувчи ғоялар атрофида кишиларни бирлаштириш, сафарбар этиш. Тамойиллар асосида мақсад ва мўлжалларни ҳаракат дастурига айлантириш. Кишилар онгини забт этиш. Ижтимоий жараёнларни тартибга солиш (бошқариш) Масалан, унча ўзоқ бўлмаган ўтмишда чор Россияси танлаган коммунистик мафкурага шунчаки мустамла- ка давлатлар ва миллатларни тийиб туриш, қолаверса, ҳукмронликни қўлдан бермаслик мақсадида яратилган дастур эди дейиш мумкин. Айнан кишиларнинг мақсад- мўлжаллари, орзу истаклари бу мафкурада ўзининг акси- ни топмаганлиги сабабли, бу мафкура йўқликка юз тутди. Жанубий Африка Республикасида ҳукмрон бўлган ирқчилик мафкураси доимий низолар учун замин яратиб келган. Миллий адоват мафкураси ҳукмрон бўла бош- лаган Югославияда миллий низолар ва охир-оқибатда фуқаролар уруши келиб чиқиб, мамлакат парчаланиб кет- ди.Украинада ҳам шунга ўхшаш манзарани кўриш мумкин. Ички низоларнинг келиб чиқиши натижасида мамлакат бир неча бўлакларга бўлиниш арафасига келиб қолган. Бу мисоллар мафкуравий жараёнларниниг шаклланишида умуммақсадлар бирлиги йўқлигини кўрсатади. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling