Oxirgi indd
Миллий мафкуранинг моҳияти
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
Миллий мафкуранинг моҳиятиМиллат (а.- халқ, дин, мазҳаб). Кишиларнинг ягона тилда сўзлашиши, яхлит худудда истиқомат қилиши, муштарак иқтисодий ҳаёт кечириши, умумий мада- ният ва руҳиятга эга бўлиши асосида тарихан ташил топган барқарор бирлик11. Демак миллат бир тилда сўзлашувчи, маънавий-руҳий алоқалар замирида юза- га келадиган бирликдир. Шу нуқтаи назардан қараганда, миллий мафкура мил- латнинг бирлик сифатида мавжуд бўлиши ва ривожла- нишини, ўз орзу-истакларидан келиб чиқиб ўзига хос бўлган тараққиётни таъминлашга қаратилган ғоявий- назарий қарашлар тизими сифатида намоён бўлади. Миллий мафкуранинг мазмун-моҳиятини ха- рактерлаш жараёнида уни миллат мафкурасидан фарқланишини унутмаслик лозим. Бинобарин миллат мафкураси ҳар қандай шароитда ҳам ижобий бўла ол- маслиги мумкин. Тарихда инсонлар ҳаётида ўзининг салбий жиҳатлари билан из қолдирган жараёнлар кўп бўлгани барчага аён. Масалан буюк миллат иддаоси билан майдонга чиққан немис миллати мафкураси- га айлантирилган фашизмнинг инсоният тарихида қанчалик фожиали из қолдиргани ҳеч қачон унутилма- са керак. Ўзга миллатларни қарам қилиш, ўзининг кат- та оғалигини эътироф этиш орқали чор Россиясининг ҳукмрон мавқега эгалик қилишга интилиши дунёнинг икки қутбга бўлиниб кетишига олиб келди. Натижада урушлар, қирғин баротлар, ҳаттоки, минг йиллар даво- мида бир-бири билан дўст-қадрдон бўлган бир-бирига яқин миллатлар, давлатлар ўртасида ўзаро низолар келиб-чиқишига сабаб бўлди. 11 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. “Ўзбекистон миллий энцеклопедияси” Т.:Давлат илмий нашриёти. 2006 й. Миллий деб аталсада, моҳиятан миллатчиликни ёқловчи бундай мафкуралар таъбир жоиз бўлса шу этнобирлик ичида ҳукмрон мавқега эга миллатнинг баъзи қатламлари томонидан ҳиссиёт ва ҳирсга бери- лиш ўзини йўқотиш, нафс қутқуси натижасида мияга келадиган ғояларнинг қўллаб-қувватланиши натижаси ҳисобланади. Бундай мафкураларга хайриҳоҳлар ўзининг истак ва майлларидан бошқасини кўрмайдилар. Ўша истак ва майлларига эришиш учун зўравонлик, алдов, ғўр ва оддий одамларни йўлдан уриш, ҳақиқатни бузиб кўрсатиш орқали ўзларининг ғаразли мақсадларини миллат ғояси даражасига олиб чиқадилар. Одамларни ишонтириш учун ҳар хил тарғибот, ташвиқот ишла- ридан фойдаланадилар. Ранг-баранг, жозибадор даъ- ватлар, чақириқлар билан кишиларнинг эътиборини тортиш, ўз қарашларини кишилар онгигига сингди- риш учун турли усул ва воситалардан фойдаланиш, ишонтирилган одамлар гуруҳини ташкил қилиш, улар- ни бошқарувчилар даражасига кўтариш, буйруқларни сўзсиз бажармаганларга қатъий жазоларни жорий қилиш билан ўз мақсадларига етишиш учун ҳаракат олиб борадилар. Бу ерда умуминсоний қадриятлар тан олинмайди. Уларнинг ҳукмронлиги эса давлатнинг шаклланиши- га, барча соҳаларнинг бирдек ривожланишига, қолаверса миллий тараққиётга салбий таъсир кўрсатади. Бундай мафкура миллатнинг ижтимоий-сиёсий, маданий-маънавий ривожланишига ҳам салбий таъ- сир кўрсатади. Бинобарин, ҳар қандай миллат умум- жамиятнинг таркибий қисми сифатида умумин- соний қадриятларни ўзига қабул қилади. Ижобий жиҳатларини ўз маданияти, маънавиятига сингдир- ган ҳолда ривожланишни йўлга қўяди. Ягона мафку- ранинг ҳукмронлиги остида эса миллийлик, ўзликни англаш умумийликдан айри ҳолда ўзига хос ривожла- нишни келтириб чиқаради. Бу ўзига хослик, умумэъ- тироф этилган демократия, адолат масалаларини бир томонлама англашга олиб келади. Ижтимоий ҳаётда рўй бераётган воқеалар ўзларига тегишли эмасдек, бе- писанд муносабатда бўладилар. Уларга сингдирилган жозибадор чақириқлар бошқаларнинг турмуш тарзи- ни қабул қилмайди. Мафкуравий қарашлар бир ёқлама бўлганлиги учун бошқаларга нисбатан пассив ва лоқайд кайфиятда бўладилар. Бу ҳолат аста-секинлик билан ички жараёнларга ҳам кўчади ва жамият гуруҳларга бўлиниб кетади ёки ҳукмрон қатламларнинг ғоялари тўғри деб қабул қилиниб, уларга мутелик кайфияти шаклланади. Бу эса ўша ҳукмрон қатламларнинг ҳар қандай ғаразли мақсадларини амалга оширишига хиз- мат қилади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳукмрон мавқега эга бўлган мафкура гарчи у миллат мафкураси мақомига эга бўлса ҳам охир оқибатда ўзининг салбий жиҳатлари биланги- на из қолдиради ва йўқликка маҳкум бўлади. Чунки ҳар қандай миллат бошқа миллатлар билан яхши муносабат- да бўлгандагина ўзининг бошқаларга хос бўлмаган ижо- бий хислатларини намоён эта олади. Яъни ҳамжиҳатлик, ҳамкорлик, қўшничилик миллатнинг, давлатнинг ри- вожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Акс ҳолда ўз қобиғига ўралиб олган ҳар қандай мафкура шаклланиш, ривожланиш имконига эга бўла олмайди. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling