Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet18/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Режа

  1. Давлат мафкураси” тушунчаси

  2. Давлат мафкураси миллий мафкуранинг уму- мийлиги ва бир-биридан фарқланиши

  3. Миллий мафкура жамият манфаатларини ифодалайди

“давлат мафкураси” тушунчаси.


Давлат мафкураси аввало, мамлакатдаги сиёсий жа- раёнларни ташкил этиш, уларни ҳаракатга келтириш, бошқариш, ижтимоий ҳаётни барқарорлаштириш, жамият ривожланиши учун энг асосийси тинчликни сақлаш билан боғлиқ ғоявий-назарий қарашлар тизи- мидир. Бу қарашлар тизими ҳам икки турга бўлинади. Биринчиси, давлат яъни сиёсий кучлар тарафдор- лари томонидан ишлаб чиқилган мафкура бўлиб, бу
- ҳукмрон мафкура саналади. Чунки унда асосан сиё- сий бошқарув амалга оширилади. Керак бўлган жой- ларда жамият фикри билан ҳисоблашилмайди. Ай- нан сиёсий жиҳатдан белгиланган ғоявий-назарий қарашлар асосида қарорлар қабул қилинади. Бу ҳар доим ҳам ижобий натижа беравермайди. Иккинчидан, жамиятдаги айрим ижтимоий гуруҳлар томонидан ишлаб чиқилган мафкура. Хоҳ синфий, хоҳ диний ва бошқа кўринишдаги мафкуралар бўлсин вақт ўтиши билан расмий, яъни давлат мафкураси даражасига кўтарилиши мумкин.
Умуман бирор бир жамиятда мафкуранинг ишлаб чиқилишида давлатнинг роли катта. Бинобарин, иш- лаб чиқилаётган мафкуралар жамиятнинг, мамлакат- нинг манфаатларини инобатга оладиган бўлса, табиий- ки давлатнинг сиёсати билан ҳам ҳисоблашиши шарт. Чунки унинг ривожлантирилиши ва ижтимоий онгга
сингдирилишида давлатнинг роли ниҳоятда катта. Чунки ҳар қандай нодавлат ташкилотлари, тузилади- ган жамиятлар давлат органлари томонидан рўйхатга олинади. Бунинг ягона сабаби, ҳар қандай ташкилот- лар давлат манфаатларига зид равишда тузилмаслиги лозим.


давлат мафкураси ва миллий мафкуранинг умумийлиги ва бир-биридан фарқланиши


Ҳар қандай миллий мафкурани ишлаб чиқиш, таш- кил қилишда иштирок этадиган, тузиладиган ташки- лотлар фақат давлат рухсати билан амалга ошса, “у ҳам давлат мафкураси бўлиб қолмайдими?”, деган савол келиб чиқиши табиий. Ундай эмаслигининг ягона ва асосли сабаби миллий мафкура жамият аъзолари то- монидан ягона миллат, ягона давлат тамойили асосида ихтиёрий тарзда қабул қилинади. Бинобарин, миллий жамият бўлмаса давлат бўлмайди, давлат бўлмаса мил- лий жамият бўлмади.
Маълумки миллий мафкура жамият манфаатларини ифодалайди. Шу маънода бизнинг миллий ғоя ва маф- курамиз жамиятимиз, халқимизнинг манфаатларини ифодалайди. Давлат мафкураси эса гарчи жамият, мамлакат ривожи учун ишлаб чиқилган бўлсада давлат манфаатларини ҳимоялайди. Шу ўринда, “ифодалай- ди” ва “ҳимоялайди” деган сўзларга диққатни қаратиш лозим. Жамиятнинг миллий мафкураси кўпчиликнинг манфаатларини ифодалайди. Яъни унда мавжуд ғоялар, тамойиллар кишиларни ихтиёрий равишда ягона байроқ остида бирлаштиради, сафарбар этади, ҳаракатга келтиради. Бундан фарқли ўлароқ, давлат мафкураси давлатнинг қарашларини ҳимоя қилади. Кези келганда, жамиятнинг қарашлари давлатнинг сиёсий қарашларига бўйсиндирилади. Фикрлар хил-
ма-хиллиги доим ҳам инобатга олинавермайди. Жамиятнинг миллий мафкураси доимий фикрлар хилма-хиллиги, уларнинг янгиланиб туриши билан фарқланади. Давлат мафкураси тадбиқ қилиниш шарт эмас. Чунки ундан ташкил этиш қуроли сифа- тида фойдаланилади. Миллий жамият мафкураси эса жамиятнинг мақсад-мулжалларини ифодаловчи ва етакловчи байроқ сифатида ихтиёрий сафарбарлик- ни ташкил қилади.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling