Oxirgi indd


Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар


Download 374.85 Kb.
bet26/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар


  1. Замонавий мафкуравий жараёнлар деганда ни- мани тушунасиз?

  2. Икки қутбли умумжамиятнинг инқирози ва яккаҳокимлиги.

  3. Социалистик лагер деганда нимани тушунасиз?

  4. Мафкуравий жараёнларга ташқи кучларнинг таъ- сири.

  5. Ўзбекистондаги замонавий мафкуравий жараён- лар
    1. МАВзУ: МИЛЛИЙ ҒОЯ ВА МАФКУРАЛАРнИнг ИЖТИМОИЙ ҳАёТ


сОҳАЛАРИ бИЛАн бОҒЛИқЛИгИ


Режа


  1. Ижтимоий ҳаёт соҳаларининг бир-бири би- лан узвий боғлиқлиги

  2. Ижтимоий ҳаёт соҳалари ривожида иқтисодий омилнинг ўрни

  3. Ижтимоий ҳаёт соҳалари ривожида ижтимо- ий адолат масаласи



Ижтимоий соҳаларнинг бир-бири билан узвий боғлиқлиги


Миллий ғоя ва мафкуралар ривожи бевосита иж- тимоий ҳаёт соҳалари билан боғлиқ бўлади. Аксарият ҳолларда Мафкура билан ким шуғулланиши керак?, Мафкурачилар қаёққа қараяпти?, деган саволларнинг пайдо бўлиши жамиятда мафкурага бўлган эътибор- нинг сустлиги ёки уни тушунмаслик билан боғлиқдир. Айнан ана шундай қарашларнинг борлиги бу мавзуни таҳлил қилиш ва ўрганиш заруратини вужудга келти- ради.
Умуман олганда ижтимоий фаолият ижтимоий ҳаёт соҳаларининг бир-бири билан узвий боғлиқликдаги ҳаракатининг ҳосиласидир. Глобаллашган мафкуравий жамиятда соҳаларнинг турлари ҳар хил бўлсада улар бир-бирини тўлдирувчи соҳалар ҳисобланади. Фао- лият турлари фарқлансада уларни нисбий жиҳатдан қуйидаги турларга бўлиш мумкин, 1)маънавий соҳа, 2) моддий соҳа, 3)сиёсий соҳа.
Ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ соҳаларнинг турлари рўйҳатини истаганча давом эттириш мумкин. Аммо якунда мураккаб, шу билан бирга ижтимоий ҳаёт учун зарур бўлган умумий муносабатларнинг бирлиги
нуқтаи назаридан барча соҳалар ана шу учлик турла- рига мансуб экани келиб чиқади.
Ижтимоий муносабатлар инсонларнинг бир-бирини тушуниши ва биргаликда муносиб ҳаёт кечириши учун алоқадорликни таъминлайди. У қанчалик му- раккаб бўлмасин охир-оқибат бирликни таъминлов- чи бўлганлиги учунгина бирламчи фаолият сифатида қадрланади. Шу нуқтаи назардан ижтимоий муноса- батлар ижтимоий соҳаларнинг бир-бири билан узвий боғлиқлигини тақозо этади.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling