Oxirgi indd
Ижтимоий ҳаёт соҳалари ривожида иқтисодий омилнинг ўрни
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
Ижтимоий ҳаёт соҳалари ривожида иқтисодий омилнинг ўрниЖамият ҳаётида қайси бир соҳаларнинг олдинлаб кетиши иккинчи бир соҳанинг оқсашига яъни ижти- моий муносабатлар тартибининг бузилишига олиб келади. Масалан, иқтисодий соҳанинг ёлғиз узи ри- вожланиши бошқа соҳаларга ўз таъсирини кўрсатмай қўймайди. Айтайлик, иқтисодий ривожланган мамла- кат фаровонликда ҳаёт кечиради. Иккинчи мамлакат- нинг вазияти аксинча. Бундай шароитда илғор давлат ночор аҳволда қолган мамлакатни ўз бағрига олиши, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши ай- нан ижтимоий муносабатлар бирлигини таъминлайди. Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси эса бунинг аксини кўрсатиб турибди. Айрим иқтисоди ривожланган мамлакатлар фақат манфаатлар йўлидаги ҳаракатларни амалга оширмоқдалар. Афсуски, инсоният ўз тарақиётида улкан муваффақиятларга эришган бугунги кунда ҳам дунёдаги вазият шундай бўлиб турибди. Натижада дав- латлар, миллатлар, халқлар ўртасидаги зиддиятлар ни- золар, ўзаро қуролли тўқнашувлар ва қонли урушларга айланиб кетишда давом этмоқда17. 17 Қаранг. Очилдиев А. Глобапллашув ва мафкуравий жараёнлар. Т.: “Муҳаррир” нашриёти. 2009 й. Бундай ҳолат фақат ташқи таъсир натижасида эмас, балки ички муносабатларнинг ҳам бузилишида акс этади. Жамиятда мафкуравий бирликнинг йўқлиги сабаб инсонлардаги муносабат кескинлашади. Жа- миятдаги фақат иқтисодий ривожланишга интилиш бошқа соҳаларнинг сусайишига яъни маънавий бир- лик йўқолишига олиб келади. Бу эса жамиятдаги адо- латсизликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Жамият гуруҳларга бўлинади. Иқтисодий имконияти юқори бўлган гуруҳлар бошқалардан юқорироқ мавқега, ўзига хос ҳақ-ҳуқуққа эга бўладилар. Аммо бошқаларнинг ор- зу-умидлари, интилишлари ва ҳаётий мўлжаллари би- лан ҳисоблашилмайди. Айнан мана шу жараён, содда қилиб айтганда, бир томоннинг манфаатлари ва ҳақ- ҳуқуқлари иккинчи томонникидан юқорироқ бўлиши адолатсизликнинг шаклланишига олиб келади. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling