Oxirgi indd


Мустақиллик йилларида мамлакат тараққиётининг ижтимоий-ҳуқуқий асослари шакланиши


Download 374.85 Kb.
bet30/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Мустақиллик йилларида мамлакат тараққиётининг ижтимоий-ҳуқуқий асослари шакланиши


Мустақиллик йилларида мамлакат тараққиётининг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, ҳуқуқий асослари ша- кланди. Натижада фуқаролик жамиятини барпо қилиш омиллари яратилди. Айни пайтда тараққиётнинг ҳозиргитезкор суръати инсон шахси, онги,дунёқараши, қобилияти ва майлларини тезда камол топтиришни тақазо этаётганлиги ўз-ўзидан аниқ. Шунинг учун ҳам янги иқтисодий-ижтимоий ривожланиш талабига мос малакали, етук маънавиятли, фидойи ва ватанпарвар му- тахассис кадрлар тайёрлаш долзарб вазифага айланди.
Айни шу жараёнда давлатимизда фидойи, ишчан, ташкилотчилик салоҳияти баланд малакали кучлар улғайди. Улар сиймоси, фаолиятида миллий маънави- ятнинг барқарор мағзи, яратувчан кучи мавжуд.
Таъбир жоиз бўлса, бундай кишиларда миллат тафак-
курининг қаймоғи жамланган ва фаолиятида ривож топ- ган бўлади. Шунинг учун ҳам ақлий, шуурий заковати етук, миллий маънавияти камол топган, Ватан ва миллат туйғуси қалбида жўш урган бундай шахслар бошқа мада- ниятларга рўбарў келганда ўзилигини йўқотмайди, ўзга маданиятлар таъсирига тушиб қолмайди.
Маълумки бугунги кунда юксак маънавиятли киши- ларни шакллантириш, нафақат жамият, балки давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири саналади. Бинобарин, юксак маънавиятли авлодгина мамлакати- мизнинг эртанги ишончи бўла олади.
Ана шу нуқтаи назардан мамлакатда таълим билан тарбияни биргаликда олиб бориш мақсадида маъ- навий-маърифий ишларни юксалтиришда тарғибот- ташвиқот ишларини йўлга қўйиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилди.
Мустақилликка эришиб, маънавият ва маърифат масалаларига биринчи даражали аҳамият беришимиз, мустақилликни мустаҳкамлаш вазифалари, тарбия соҳасида соғлом авлод, маънавий баркамол инсон, ко- мил инсон каби тушунчаларга изоҳ беришни, уларнинг моҳиятини очиб беришни тақозо этмоқда. Юқорида айтганимиздек, улар моҳияти бирдай тушунчалар. Ин- сонни тўғриликка, ҳалолликка, покликка, ватанпарвар- лик ва инсонпарварликка, эзгуликка ва қўйингки, юк- сак аҳлоқлиликка йўллаш бу тушунчаларнинг моҳияти ва мазмунини ташкил этади. Ҳозирги кунда бу маса- лаларга биринчи даражали аҳамият беришимизнинг боиси – иймони, эътиқоди ва аҳлоқий фазилатлари
– қўйингчи, маънавияти кучли, миллий масъулият туйғуси қалбида чуқур илдиз отган, маънавий барка- мол фуқароларга эга бўлган мамлакатгина мустақил ва барқарор ривожлана олади. Буюк келажак маънавий баркамол инсонларга таянгандагина яратилади, қад кўтаради. Шунинг учун маънавий баркамол инсонни, соғлом авлодни тарбиялаш муҳим ва долзарб масала.
Маънавий-маърифий баркамолликнинг қирралари ва мезонлари қаторига мустақиллик тафаккури ва миллий ифтихор ҳам киради. Мустақиллик тафаккурини ҳар бир кишида шакллантириш ниҳоятда зарур. Токи, мустақиллик тафаккури ва миллий ифтихор, ғурур бўлмас экан, фидо- корлик, ватанпарварлик, миллатпарварлик каби хис- латлар жўш урмайди. Мустақиллик тафаккури кенг қамровли бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади:
-Ватан истиқлоли ва истиқболи ҳақида қайғуриш;
-халқи, юрти қадр-қиммати, ор-номусини англаш ва буни ҳимоя қилиш:
-бутун меҳнати, истеъдоди, имкониятини халқ бах- ти учун бахшида этиш ва бошқалар.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling