Oxirgi indd


Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар


Download 374.85 Kb.
bet32/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар


    1. Таълим тизимини ислоҳ қилишда Олий таълим стандартлари қайси тажриба асосида такомиллашти- рилади?

    2. Мамлакатимизда таълимга эътиборни кучайти- ришдан мақсад нима?

    3. Соғлом авлод деганда нимани тушунасиз?

    4. Баркамол инсон деганда нимани тушунасиз?

    5. Миллий-маънавий негизларга таянган демокра- тия деганда нимани тушунасиз?
    1. МАВзУ: сИёсИЙ пАРТИЯЛАРнИнг МАФКУРАВИЙ ЖАРАёнЛАР РИВОЖИдАгИ ЎРнИ




Р е ж а:

  1. Сиёсий институтларда ва сиёсий жараёнлар- да турли хил фикрларнинг эркин ифода қилиниши

  2. Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг қарор топиши

  3. Мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллиги шак- лланиши



Ҳар қандай сиёсий партия замон билан ҳамнафас бўлиб, унинг ўткир та- лабларига жавоб берган тақдирдагина сиёсий куч сифатида яшай олади”
Ш.Мирзиёев


сиёсий институтларда ва сиёсий жараёнларда турли хил фикрларнинг эркин ифода қилиниши.


Демократик давлатда фуқароларнинг эркин фикрлаш ҳуқуқи кафолатланган, инсонга ўз фикр- мулоҳазаларини эркин равишда ифодалаш имкония- тининг яратилган бўлиши лозим. Эркин фикрлаш бор жойда фикрлар хилма-хил бўлади ва турли мафкура- лар, сиёсий институтлар, ҳаракатлар пайдо бўлиши табиий ҳол. Бинобарин, ана шундай шароитда соғлом кўппартиявийлик фаолияти демократик давлатнинг ифодаси сифатида ҳаракатга келади.
Кўппартиявийлик, аввало, жамиятимизда ижти- моий қатлам ва гуруҳнинг мақсад ва интилишларини акс эттириш учун керак. Чунки ҳар қандай инсоннинг қарашлари, манфаатлари бўлгани каби шу жамият аъ- золари ҳисобланган ижтимоий қатлам ва гуруҳларнинг
ҳам қарашлари, манфаатлари мавжуд. Жамиятда ҳурфикрлилик бўлмаса унда айрим носоғлом кучлар ўз манфаатлари йўлида уни пароканда қилишлари мумкин бўлади. Тўғри қонун устиворлиги деган ту- шунча бор лекин фикрлар хилма-хиллиги бўлмаса ўша қонунлар ҳам ягона гуруҳ ёки қатлам манфаатига хиз- мат қилишга мослаштирилиши мумкин.
Шу маънода, гуруҳлар, ижтимоий қатламлар ман- фаатларини майдонга олиб чиқувчи партиялар айнан халқдан олган ғояларни олдинга сурадилар. Бу эса халқ манфаатларининг ҳимояланишига хизмат қилиши мумкин. Демак, ҳар қандай партия – халқнинг маълум қатлами манфаатларини ифодаловчи сиёсий кучдир
Умуман олганда сиёсий партиялар мамлакатни маф- куралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ри- вожлантиришда муҳим роль ўйнайди Бу ҳақда “Сиё- сий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республика- си Қонунининг 1-моддасида ҳам қўйидагича белгилаб қўйилган, “Сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги асосида тузилган, давлат ҳокимияти ор- ганларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилувчи ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашувчи кўнгиллилар бирлашмасидир”
Партиялар фуқароларнинг сиёсий ҳаётда, давлат бошқарувида иштирокини таъминлаш, демократик давлатда давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи бўлмиш – халқни сиёсий иродасини ифодалашнинг муҳим воситасидир.
Сиёсий партиялар кўп ҳолларда ҳокимиятнинг ижро этувчи ва қонун чиқарувчи тармоқлари ўртасида боғловчи бўғин вазифасини ўтаб, мазкур давлат ҳокимияти органларининг мамлакат ички ва ташқи сиёсати бўйича ҳаракатлар дастурини белгилаб олиш- да ҳам самарали таъсир кўрсатиши мумкин.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, сиёсий партиялар жамият ва давлат қурилишида муҳим ўринга эга бўлиб, улар жамиятимиз тараққиëти учун ўта муҳим бўлган демократиянинг мезони бўлмиш кўппартиявийлик тизимининг жорий этилишида, фикрлар хилма-хиллигини таъминлашда ўта муҳим аҳамиятга эга.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling