Oxirgi indd
Ижтимоий ҳаёт соҳалари ривожида ижтимоий адолат масаласи
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
Ижтимоий ҳаёт соҳалари ривожида ижтимоий адолат масаласиКўпгина ривожланган давлатлар бугунги кунда ўзининг ижтимоий адолатга асосланган ижтимоий сиёсати билан мағрурланишни хуш кўради. Аммо, бу ўринда икки масалага диққат қилиш керак: 1) ички ижтимоий сиёсатда ривожланган давлатлар муайян мувафаққиятларга эришмоқда, шунда ҳам уларда мод- дий қўллаб-қувватлашга асосий эътибор қаратилган ва ижтимоий сиёсатнинг иккинчи қаноти бўлган маъ- навий қўллаб-қувватлаш эътибордан четда қолмоқда, натижада бундай давлатларда ягона маданиятлилик иллати пайдо бўлган; 2) ташқи ижтимоий сиёсатда ривожланган давлатлар ижтимоий адолат қоидасини бузмоқда, бунда кўп фоизли кредит таклиф қилиш, ривожланиш йўлидаги давлатлар моделларини инкор қилиш ва миллий маданиятларга беписандлик билан қараш каби ҳолатлар реал кўзга ташланади. Ижтимо- ий адолатга асосланган фуқаролик жамиятини барпо этишда миллий қадриятлар муҳим омил сифатида иж- тимоий сиёсатнинг самарадорлигини белгилайди. Ижтимоий ҳаёт соҳаларининг энг муҳим омиллари- дан бири бўлган сиёсий муносабатлар жамият ҳаётида устивор масалалардан бири ҳисобланади. Бинобарин, жамиятда фаровонликни барпо қилиш учун кишилар онгига муайян ғояларни сингдиришда ижтимоий ҳаёт соҳалари билан боғлиқ муносабатларнинг тартибсиз- лиги асосан сиёсатга боғлиқ бўлади. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, маънавий соҳанинг сиёсий соҳа билан бирлиги жамият фаровонлигининг гарови ҳисобланади. Бунда ғоявий-тарбиявий фаолият муҳим аҳамият касб этади. Айнан муайян мақсадларга қаратилган ғоялар, қарашлар, назарияларни тарқатиш ва сингдириш натижасида жамият фаровонлиги йўлидаги тўғри йўлни белгилаб беради. Ҳар қандай жамият ҳаётида маънавият ҳал қилувчи роль ўйнайди. Кишилар маънавиятни англаш орқали оламни, атроф- муҳитни тўлароқ биладилар, бир-бирлари билан ин- сонларча муносабатда бўлишни ўрганадилар. Бу эса ижтимоий-сиёсий барқарорлик, тотувликни таъмин- лашда муҳим роль ўйнайди. Янги жамият барпо этиш жараёнида маънавият соҳасининг муҳим омилларидан бири бўлган мил- лий қадриятларга таяниш энг мақбул йўллардан бири ҳисобланади. Шунингдек, ижтимоий адолат ва миллий қадрият масаласи янги жамият учун сув ва ҳаводек зарур. Не- гаки, бу ижтимоий муҳим таянч янги жамият учун қуйидаги асосларни беради: шахс, жамият ва давлат манфаатларининг уйғунлиги; жамиятда инсонийлик ғоясининг устувор даража- да сақлаб қолиниши; инсонийлик, демократия ва қонунийлик тамойил- ларининг амалиётда қатъий йўналиши. Ўзбекистонда барпо этилган жамиятнинг бу икки таянчи етарли тажрибага эга бўлди. Ижтимоий адолат ва миллий қадриятлар уйғунлиги Ўзбекистонда ўзига хос ижтимоий сиёсатни очиб бе- риш имконини беради. Кўпчилик олимлар ва сиёсатчилар ижтимоий сиёсатнинг моддий жиҳатига асосий эътиборини қаратишади. Айни пайтда, ижтимоий сиёсатнинг маъ- навий жиҳати ҳам борки, уни эътибордан соқит қилиб бўлмайди. Шу маънода, Ўзбекистонда амалга оши- рилаётган ижтимоий сиёсатдаги энг муҳим масала халқнинг розилиги масаласи. Бинобарин, адолат ме- зонлари халқнинг розилиги билан ўлчанади. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling