Oxirgi indd


Комил инсонни шаклланишида миллий ғоянинг ўрни


Download 374.85 Kb.
bet31/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Комил инсонни шаклланишида миллий ғоянинг ўрни


Ватан, миллатнинг келажак пойдевори би- лим даргоҳларида яратилади, бошқача айтганда, халқимизнинг эртанги куни бўлмиш фарзандларимиз- нинг бугун қандай таълим ва тарбия олишига боғлиқ, чунки инсон қалбига йўл аввало таълим-тарбиядан бошланади. Бунинг учун ҳар қайси ота-она, устоз ва мураббий ҳар бир бола тимсолида аввало буюк кела- жакни яратувчи шахсни кўриши зарур. Ана шундай оддий талабдан келиб чиққан ҳолда, фарзандларимиз- ни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли яшайдиган, ўзида инсон деган улуғ номга хос фа- зилатларни мужассамлаштирган комил инсонлар этиб вояга етказиш таълим-тарбия ишимизнинг, ҳар бир ота ва онанинг асосий мақсади ва вазифаси бўлиши лозим. Бу ишга ҳар бир ота-она, устоз ва мураббий ниҳоятда катта жавобгарлик ҳисси билан ёндашиши талаб этилади. Нега деганда, фарзандларимиз халқ маънавиятининг муносиб эгаларидир. Комил инсон ғояси биз учун бугун кўтарилган ғоя эмас. Бу ҳақиқат миллий тарбиямизнинг туб негизларидан келаётир.
Маълумки, ота-боболаримиз қадимдан бебаҳо бой- лик бўлмиш илму маърифат, таълим ва тарбияни ин- сон камолоти ва миллат равнақининг энг асосий шарти ва гарови деб билган.
Абатта, таълим-тарбия — онг маҳсули, лекин айни вақтда онг даражаси ва унинг ривожини ҳам белгилай- диган, яъни, халқ маънавиятини шакллантирадиган ва бойитадиган энг муҳим омилдир. Бинобарин, таълим- тарбия тизимини ва шу асосда онгни ўзгартирмасдан туриб, маънавиятни ривожлантириб бўлмайди.
Шу боис бу соҳада юзаки, расмий ёндашувларга, пух- та ўйланмаган ишларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Мактаб, таълим-тарбия масаласи давлат ва жамият назоратида бўлиши Асосий қонунимизда белгилаб қўйилган. Шу билан бирга, бу кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг иштироки ва қўллаб-қувватлашини та- лаб қиладиган умуммиллий масаладир.

Таянч атама ва иборалар


Миллий ғоя, таълим-тарбия, илм, маърифат, комил инсон, университет, умумдемократик принцип, мил- лий ғурур, адолат, адолатли давлат, ота-она, устоз ва мураббий, фарзанд, ёш авлод.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling