Oxirgi indd


Инсониятнинг ҳозирги ривожланиш босқичида маънавиятнинг ўрни


Download 374.85 Kb.
bet39/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Инсониятнинг ҳозирги ривожланиш босқичида маънавиятнинг ўрни


Глобал маънавият. Инсониятнинг ҳозирги ривож- ланиш босқичида глобал маънавиятни шаклланти- ришга эҳтиёж бор. Негаки бунинг бир неча сабаблари бор: биринчидан, инсоният ҳаёти технология шаро- фати билан фаровонлаша бошлади, бунда тўқликка шўхлик қилишнинг келиб чиқиши эҳтимоли бор; ик- кинчидан, инсониятнинг фаровонликда яшовчилар ва қашшоқликда кун кечирувчиларга бўлиниб яшаши давом этмоқда; учинчидан, бизнес ахлоқни бузади, - мазмунидаги қараш у қадар нотўғри эмаслиги маълум бўлмоқда, чунки миллиардер (доллар ҳисобида) бой- лар инсониятнинг тинчлиги ва ҳаётига даҳл қилувчи хатти-ҳаракатларга ҳам қўл урмоқда (масалан, ирқий камситиш, гиёҳванд моддаси билан шуғулланиш ва ҳ.к.); тўртинчидан, қудратли давлатларнинг гегимон-
ликка интилиши ҳамон сақланиб қолмоқда; бешинчи- дан, Ер шарининг Шарқ қисмида нотинчликнинг му- дом давом этишини истовчи сиёсий кучлар сақланиб қолмоқда; олтинчидан, Ер шарининг Ғарб қисмида ахлоқий айниш давом этмоқда; еттинчидан, глобал исиш ва глобал экологик хатарлар инсониятнинг маъ- навий бирлашишини тақоза этмоқда ва ҳ.к.
Глобал маънавиятни шакллантириш жараёни муай- ян муддат давом этадиган ва сермеҳнат ишдир. Лекин, бундан чўчимаслик лозим. Шу маънода глобал маъна- виятнинг асосий тушунчалари ва тамойиллари шак- ллантирилиши керак. Биз бу ўринда шахсий вариант- ларимизни тақдим қилиш билан чекланамиз.
Глобал маънавиятнинг асос тушунчалари бизнинг- ча, қуйидаги манбалардан олиниши керак:

  1. Миллий қадриятлар.

  2. Умуминсоний қадриятлар.

  3. Халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар.

Ҳар бир миллат ва элатнинг ўзига хос миллий қадриятлари мавжуд. Айни пайтда, бу қадриятларда умуминсоний элементлар ҳам бор. Глобал маънавият тушунчалари миллий қадриятлардаги ана шу умумин- сонийэлементлардантаркибтопади(масалан,тинчлик- севарлик). Ўзгача айтганда, сен ўзбек бўлиб қолишинг керак, лекин бу ҳол глобал муаммоларни ҳал этиш учун ўзгалар билан маънавий бирлашишингга тўсиқ бўлмаслиги лозим. Умуминсоний қадриятларнинг бар- ча халқлар томонидан бирдек қабул қилиниши маълум (масалан, тотувлик, тенглик ва ҳ.к.). Халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар эса инсониятни бирлаштирувчи асос бўлиб келаётганлигини ҳар бир киши билади. Шу маънода назаримизда, глобал маънавиятнинг олтин қоидаси қуйидагидан иборат: “миллий, диний ва умуминсоний қадриятларга даҳл қилмаслик.” Аксинча, глобал маъ- навият бу қадриятларни олижаноб ғоялар, фикрлар, қарашлар ва тушунчалар билан бойитади.
Глобал маънавиятнинг асосий тамойилларини (принципларини) белгилашда инсониятга маънавий манфаат келтирадиган тушунчаларга асосланиш ло- зим бўлади. Шу маънода бизнинг фикримизча, гло- бал маънавиятнинг асосий тамойиллари сифатида қуйидагиларни олиш мумкин:

    1. Инсонни қадрлаш.

    2. Эзгулик.

    3. Биродарлик.

Инсоният ҳаёти фаровонлашиб борган сари ин- сон қадри масаласи долзарблашиб бормоқда. Халқаро ҳуқуқ меъёрлари амалга қанчалик татбиқ этилмасин, жаҳолатпараст кучлар ўз мақсадлари йўлида инсонга зўровонлик қилишдан қайтмаяпти. Чунончи: ўзларини ақидага эътиқодли ҳисобловчи айрим кимсалар ҳеч ўйламасдан инсонни худкушликка (камикадзеликка) чорлайди, ҳеч бир ачинмасдан одамлар гавжум жойда бомба портлатади. Ёки, туппа-тузук қудратли давлат- нинг раҳбари муайян халқлар шаънига ҳақоратли га- пларни айтади. Ёхуд, ваннасигача тилла зарҳал билан зийнатланган миллардер очликдан кўзлари мўлтираб турган бола ёнида қилт этмасдан ўтиб кетади.
Инсонни Қадрлаш ирқ, тил, миллат ёки эътиқод танламайди. Ким бўлишидан қатъий назар инсон қадрланиш ҳаққига эга. Инсонни қадрлаш туйғуси ду- нёга бир маротаба келадиган инсоннинг онгида яшил чироқ мисол ёниб туриши керак. Ҳар бир кишининг онгига сингдирилиши керакки, “бировни қадрласанг
– ўзинг қадр топасан.” Шу маънода ўзга халқларни қадрлаш шу халққа чексиз шону-шавкат келтириши аниқ. Ҳеч бир халқни қолоқликда, маънавий сустлик- да ёки тафаккур тарзини пастликда айблаб бўлмайди. Бундай “айблаш” Мутлоқиятнинг ҳуқуқи сифатида сақланиб қолиши керак. Зеро, инсонни қадрлаш та- мойилининг асоси “инсонни қадрлаш билан халқларни қадрлашга” боришдир.
Инсонни қадрлаш тамойилининг зидди хўрлашдир. Бу иллат ҳеч бир кишининг онгида, руҳида ёки қалбида илдиз отмаслиги лозим. Ҳеч ким хўрланишни истамай- ди ва шу сабабли ҳеч кимга хўрлаш ҳуқуқи берилмаган. Глобал маънавиятнинг иккинчи тамойили Эзгу- ликдир. Эзгуликни шарҳлаш шарт эмас, бу тушунча инсоният ҳаёти давомида мутафаккирлар томонидан тарғиб қилиб келинмоқда. Бу ўринда оддий ҳақиқатни эслатиш билан чекланиш мумкин: “Сен бировга эзгу- лик қилсанг, сенга ҳам шу қайтади.” Инсонда Эзгулик туйғусининг устувор даражада бўлиши мутафаккирлар томонидан исботлаб берилган. Лекин, савол туғилади: нега у ҳолда баъзиларда Эзгуликнинг зидди бўлган ёвузлик пайдо бўлади? Бу ишни ҳам иккинчи бир одам амалга оширган бўлади. Шу маънода Эзгулик қилиш қўлидан келмайдиган одам, ёвузликдан ҳам ўзини тия билиши керак. Бу ҳол ҳар бир халқда “агар унинг орасидан ёвуз одам чиқадиган бўлса, шу халққа лаъ- нат келтиради”, - мазмунидаги ҳақиқатга риоя қилиш кўникмасини таркиб топтиришни тақоза этади. Шун- дагина Эзгуликнинг амалий кучга айланиши учун реал
потенциал яратилиши мумкин.
Қизиқ, баъзилар (асосан қудратли давлатларнинг айрим сиёсатчилари) фақат ўз халқига Эзгулик кели- ши нуқтаи назаридан хатти-ҳаракат қилишади. Аммо, улар бу билан ўз халқини ёмон отлиққа чиқараётганини нега англашмайди?! Демак, глобал маънавиятнинг Эз- гулик тамойили ҳар бир халқ Эзгулик истаса, аввало унинг ўзи шунга амал қилиши керак, - деган ҳикматга асосланиши даркор.
Глобал маънавиятнинг учинчи тамойили биродар- ликдир. Дунёдаги жамики халқлар бу тўйғудан бебаҳра эмас ва кейинги йиллар ичида кўпчилик негадир бу тушунчани унутди. Ёвуз ниятга эга кучлар ўз гуруҳига мансуб кишиларни “биродар” деб атагани ҳолда, инсо- ниятнинг халқаро биродарлик руҳи сўниб бормоқда.
Ваҳолангки, биродарлик туйғуси инсонни бошқа тирик жонзотлардан фарқлантириб туради. Шу маънода би- родарлик – бу инсониятнинг бир турга мансублиги ва маънавий қардошлиги белгисидир.
Биродарлик ҳар бир халқнинг миллий ўзлигини сақлашга, инсонийликни унутмасликка ва бу оламда инсон зотини тур сифатида сақланиб қолишига асос яратади. Икки давлат сиёсий келишмовчилик туфай- ли алоқа қилмаслиги мумкин, бироқ бу давлатларда яшовчи икки халқ биродарликда давом этиши керак. Бундай гавҳар асосни унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Албатта, биродарлик муносабатларида моддий манфаат ҳам бўлади, аммо халқларнинг биродарли- гида маънавий манфаат устувор туради. Масалан, биз Гитлерни ёмон кўрамиз, лекин олмон халқини ҳурмат қиламиз ва унинг мутафаккир фарзанди Им- мануэл Кантнинг асарларини ўқимасдан ўзимизни ахлоқшунос сифатида эълон қила олмаймиз. Шу маъ- нода биродарлик – халқларни маънавий боғловчи ва ўзаро маънавий озиқлантирувчи кўзга кўринмас, аммо узилмас риштадир.
Биродарликнинг зидди худбинликдир. Худбин одамнинг ҳаёти аянчли кечганидек, худбин халқнинг ҳам эртаси бўлмайди. Бу ҳақиқатни ҳамма билади.
Маълум бўладики, глобал маънавиятнинг асосий тамойилларини аниқ белгилаб олиш дунёдаги ҳар бир халққа манфаат келтиради, холос. Биз ана шу уч та- мойилни глобал маънавиятнинг асосий тушунчалари сифатида олиш мумкин, - деган фикрдамиз. Эътибор берилса, бу тамойиллар “ота-онасиз” эмас, улар ҳар бир халқнинг маънавий оламида бор.
Зеро маънавий олам – инсониятнинг ахлоқий гўзаллик олами. Уни асраб авайлаш ва юксалтириш – инсониятни асраб авайлаш, уни ҳар қандай даҳшатли буҳронлардан сақлай олиш кафолатидир.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling