Oxirgi indd
Мафкуравий жарёнларнинг глобаллашуви ахборот воситалари билан боғлиқлиги
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
Мафкуравий жарёнларнинг глобаллашуви ахборот воситалари билан боғлиқлигиМафкуравий жарёнларнинг глобаллашуви ахборот воситаларининг ривожи билан боғлиқ бўлаётганини кўриш, англаш, билиш қийин эмас. Маълумки, ҳозирги глобаллашув шаротида дунёнинг мафкуравий манзара- си жуда ҳам мураккаблашиб кетди. Унда таъсир кучига эга бўлишни энг мақбул йўли сифатида, маблағ қанча кетишидан қатъий назар йирик ахборот тарқатувчилик мавқеини эгаллаш эканлиги ҳозирда сир бўлмай қолди. Жаҳонда информацион уруш кетаётганини ҳатто оддий инсонлар ҳам сезишлари мумкин. Мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви – ғоявий таъсир ўтказиш имкониятларининг кенгай- иши оқибатида унга Ер юзининг барча минтақалари тортилганлигини, мафкуравий кураш умумбашарий миқёс касб этганини ифодаловчи тушунча. Инсо- ният тарихининг ҳозирги босқичи ижтимоий, сиё- сий, иқтисодий, маънавий, маданий ҳаётнинг барча соҳаларида халқаро муносабатларнинг интеграцияла- шуви ва интенсивлашуви билан характерланади. Ху- сусан, алоқа воситаларининг ривожланиши, уларнинг компьютерлаштирилиши, электрон почта, интернет, космик теле-радио алоқа тизимлари техник-техноло- гик воситаларининг кучайиб кетиши билан ахборот алмашув, бинобарин, ғоявий таъсир ўтказиш имкони- ятлари ҳам тобора кенгаймоқда. Мафкуравий глобаллашув жараёни бир-биридан тубдан фарқ қиладиган икки йўналиш ва анъанада на- моён бўлмоқда. Биринчидан, инсоният цивилизация- си тарихида эришилган ҳар қандай моддий ва маъна- вий қадриятларнинг умуминсоний жиҳатлари тарихий макон доирасидан чиқиб байналмилаллашиб, универ- саллашиб бормоқда. Бошқача айтганда, миллийлик ва умуминсонийлик тамойилларининг интеграциялашув жараёни кечмоқда. Иккинчидан, миллатлар ва дав- латларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий- маданий ривожланишидаги беқарорлик, улар манфа- атларидаги ўзига хосликни мутлақлаштириш инсони- ятга, шу жумладан, ўз миллатининг келажагига хавф туғдирадиган салбий ҳодисаларнинг мафкуралашган ҳолда глобаллашувига олиб келмоқда. Бу халқаро тер- роризм, экстремизм, фундаментализм ва наркобизнес ҳодисаларида намоён бўлмоқда. Бирон-бир ҳудуд ёки мамлакатда пайдо бўлаётган ғоялар тез фурсатда бутун жаҳонга ёйилмоқда. Натижада одамзод маълум бир давлатлар ва сиёсий кучларнинг манфаатларига хиз- мат қиладиган, олис-яқин манбалардан тарқаладиган, турли мафкуравий марказларнинг босимини доимий равишда сезиб яшамоқда. Бу жараённинг энг муҳим хусусиятларидан бири би- рорбирмамлакатгадемократияолибкиришбаҳонасида мафкуравий забт этиш амалга оширилмоқда. Мақсад эса иқтисодий манфаат эканини билиб турсада унга таъсир кўрсатишнинг имкони йўқ. Чунки мафкуравий глобаллашув ўзи забт этаётган ҳудудларга савиясиз- лик, ахлоқсизлик, тубанлик ва ёвузлик каби иллатлар- нинг кенг тарқалишини йўлга қўймоқда. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling