Ахборот технологиялари ва телекоммуникация воситаларининг юқори суратларда ривожланиши, жамият ва давлат ҳаётида кескин ижобий ўзгаришларнинг юз беришига сабаб бўлиб инсоният тараққиётини янги босқичларга олиб чиқди
Download 29.05 Kb.
|
ижтимои тармоқларда турли деструктив
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил тадқиқотчи Э.Исматов
Ахборот технологиялари ва телекоммуникация воситаларининг юқори суратларда ривожланиши, жамият ва давлат ҳаётида кескин ижобий ўзгаришларнинг юз беришига сабаб бўлиб инсоният тараққиётини янги босқичларга олиб чиқди. Инсоният ахборот технологиялари ёрдамида маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва узатиш билан чегараланмай, жамиятда иқтисодий, сиёсий, харбий ва бошқа соҳаларни бошқариш, уларга таъсир этиш ва истиқболини белгилаш имкониятига ҳам эга бўлиб бормоқда. Бу жараёнлар негизида давлатлараро ҳамкорлик янги босқичга киритиб, ўзаро муносабатларнинг бир-бирига нисбатан боғлиқ ҳолатларни кучайтирмоқда. Шу боис, ахборот давлатнинг миллий бойлиги, халқаро майдонда эса стратегик ресурсга айланган. Аммо, замонавий ахборот технологиялари жамият ҳаётида кўплаб қулайлик ва имкониятлар яратиши билан бирга, айрим муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Аксарият ҳолларда ушбу муаммолар ахборот комуникация воситаларидан ва уларнинг имкониятларидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш оқибатида юзага чиқмокда. Бу эса ахборот хуружларига қарши курашнинг зарур йўналишларини ишлаб чиқиш, ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ягона тизимини яратиш, атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳар тарафлама чуқур таҳлил қилиш ва ахборот соҳасида илмий изланишлар олиб бориш вазифасини қўяди. Ўзбекистон Рспубликасида хавфсизликни таъминлашнинг устувор вазифаларидан бири ахборот хужжатларининг ортиши шароитида жаҳон ахборот тизимига интеграциялашиш, ахборотни эркин олишнинг кафолатини яратиш ва ахборот таҳдидларига қарши курашишнинг самарали тизимини ишлаб чиқишдир. Ҳар бир давлатнинг ахборот макони шахс, жамият ва давлатнинг манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, уларга тегишли бўлган ахборотни ўзгартириш, рухсатсиз тарқатиш, маънавий ва руҳий борлиғига таъсир кўрсатиш, конститутциявий тузумга қарши бўлган ғоялардан миллатлараро ва диний конфессионал, куч ишлатиш ва бошқа кўринишдаги ҳаракатлардан қонуний равишда ҳимояланган. Ахборот хавсизлиги миллий хавфсизликнинг ажралмас қисми сифатида тармоқларароҳусусиятга эга, яъни сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, ҳарбий, маданий соҳаларда ҳам ахборот хавфсизлигини таъминланганлиги ушбу йўналишларнинг барқарор ривожланишига хизматқилади. Бизга маълумки, глобаллашув даврида воқелик ҳеч нима, алоқа эса ҳамма нарсадан устун. Цивилизацияларнинг тақлиди эса ахборот етказиб бериш тезлигига боғлиқҳисобланади. Ўз вақтида ахборотга ва уни етказиб бериш, тарқатиш технологиясига эга бўлган давлат энг қудратлидир. Айрим назарияларга кўра давлатнинг қудрати моддий бойликлар билан эмас, балки ўзга давлатлар ахборот ҳудуди (ўз ҳудудининг ҳимоя қилинганлиги) ва фуқароларнинг онгини эгаллаганлиги билан фарқланиб туради. "Ахборот уруши” атамаси илк бор 1967 йил тилга олинган бўлиб, бу иборанинг муаллифи собиқ совет Иттифоқига қарши бошлаган ахборот урушининг асосчиларидан бири Аллен Даллесдир. Ахборот уруши назариясининг асосчиларидан яна бири Уинн Швартоу фикрича: "Замонавий жамият ахборотга асосланганлиги сабабли, эртами, кечми, ҳар ким ахборотҳуружининг қурбонига айланади”,-деб таъкидлайди. Уинн Швартоу ахборот урушини олиб боришда барча хатти-ҳаракатларнинг учта субъектга қаратилганлигини таъкидлайди: шахсга (индивидуал ҳолатда), ташкилий тузилмага (ташкилот-муассасага қаратилган) ва глобал кўринишда (давлатлар ўртасидаги зиддиятга қаратилган). "Ахборот хуружи” ибораси биринчи марта 1976 йил Томас Роннинг "Boeing” компанияси учун мўлжалланган "қуроллар тузуми ва ахборот уруши ” номли ҳисоботида қайд этилган. Томас Рон АҚШ иқтисодиётида инфратузилма асосий компонент бўлиб, кейинчалик унинг ҳарбий, сиёсий сохалар каби заиф нуқта бўлиб қолишини таъкидлайди. Ахборот хуружининг муҳим жиҳати эса "қарши давлатнинг-корхоналари раҳбарларига, аъзоларига психологик босим ўтказиб, уларни "керакли” қарорларни қабул қилишга мажбур қила билишдир” дейди. Шунга кўра "ахборот хуружи” нима, деган саволга жавоб бериш мумкин. Ахборот хуружи бу рақиб саналган шахсга, жамиятга ва давлатга сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳалардақабул қилинган қарорларга таъсир кўрсатиш, ижтимоий фактлар ва жамоатчилик онгини ўзига керакли йўналишда шакллантиришга уринишдир. Ахборот хуружларининг амалга оширишда рақиблар асосан қуйидаги усуллардан фойдаланади: - дезинформация (ёлғон ахборот тарқатиш) - психологик таъсир кўрсатишнинг бир кўриниши бўлиб, рақиб тарафни чалғитиш мақсадида ёлғон ахборот тарқатилади. Бунда ҳақиқий ахборот билан ёлғон ахборот аралаш кўринишида бўлади; - манипуляция (омма онгини бошқариш) - омма онгини тули ғоялар, кўрсатмалар, мотивлар, стереотиплар, тақлид орқали субъект манфаатларига мослаштириш. Воқеликни нотўғри идрокқилиш орқали сохта, ёлғон тушунча ёки тасаввур ҳосил қилинади; - тарғибот - омма онгида ОАВ ёрдамида маълум ғояларни тарқатиш ва оммалаштириш; - инқирозли ҳолатларни бошқариш - асосан иқтисодий ва сиёсийсоҳаларга қаратилган бўлиб, маълум гуруҳ ёки давлат қизиқишларини кўзлайди. Аввалдан танлаб олинган шахсларга яширин кўринишида таъсир кўрсатилади; - иғвогарлик - маълум гуруҳлар ва шахслар томонидан давлатнинг конститутцион тузумига ёкиқонуний асосларига қарши ҳаракатларни амалга ошириш; -тухмат (бўҳтон)-бирор объектни обрўсизлантириш, шаънини булғаш мақсадида ёлғон маълумотларни тарқатиш; - дискредитация (обрўсизлантириш) - омма орасида давлат рахбарлари, жамоат ташкилотлари, айрим шахслар обрўсини, сиёсий ечимлар, тадбирлар аҳамиятини тушунтириш ва уларга салбий таъсир кўрсатиш; - омма диққатини жалб этиш - бирор воқеа, ҳодиса, иш юзасидан ҳуқуқий маълумот панадақолдирилади, шов-шувга сабаб бўладиган тадбирлар амалга оширилади; - миш-миш гапларни тарқатиш - мавжуд бўлмаган маълумотларни тарқатиш. Асосан давлат ва жамиядаги бўшлиқ жойларга асосий зарба берилади ҳамда сиёсий ва маънавий етук бўлмаган шахслар объект сифатида танлаб олинади; - фитна - махсус ахборот ҳаракати бўлиб рақиб муваффақиятсизликка (мағлуб бўлиш) олиб борувчи вариантни танлашга мажбурланади. Демак, юқорида келтирилган усуллар маълум амаллар кетма-кетлигидан иборат бўлиб, уларни амалга оширишдан ахборот хуружининг объекти ва субъекти, куч ва воситалар, ресурслар ва вақт омилини аниқлаб олиш муҳим аҳамият касб этади. Юқори даражада ахборот хуружидан кўзланган асосий мақсад - рақиб давлат ахборот майдонини эгаллаб олиш, халқаро майдонда давлат имиджини тушуриш, жамият ҳаётини беқарорлаштириш, шахсни обрусизлантиришгақаратилган ахборотларни тарқатиш кабилардир. Ҳозирги босқичда мақсадга эришиш учун асосий воситалар сифатида ОАВ ва ахборот-комуникацион технологиялардан фойдаланилади. Ҳозирги кунда бирор давлатда ахборот хуружларини амалга ошириш усулларига қарши ягона бир комплекс тадбирлари кетма-кетлиги ишлаб чиқилмаган. Бунга сабаб қилиб ахборот-комуникацион технологияларининг жуда тез суръатларда ривожланиб бораётганлиги, тезкорлиги, турличалиги, чегара билмаслиги, миллат танламаслиги, яширинлиги (қандай вақай кўринишда якунланишининг номаълумлиги) кабиларни келтириш мумкин. Хулоса ўрнида айтиш маълумки бугунги кунда ахборот-комуникацион технологияларидан жамият соҳаларининг барча жабҳаларида фойдаланишнинг кенгайиб борилаётганлиги ахборотга бўлган эҳтиёжнинг ортиб бориши ҳамда ахборот хуружларининг кучайиб бориши ва уларнинг ёпиқ характерга эга эканлигини инобатга олиб, у биздан ахборотга бўлган тақчилликнинг олдини олиш (миллий ахборот маконини ривожлантириш), содир бўлган воқеликка тўғри ва холис баҳо бериш (амалга оширилаётган ахборот ҳужумларини таҳлилқилиш ва башоратлар бериш), турли ёт ғояларга (қўпорувчилик руҳидаги) қарши курашиш ва бу соҳада етук мутахассисларни тайёрлашни талаб қилади. Ҳар бир ахборотни қабулқилаётган шахслар уни ҳақиқат ёки ёлғон эканлигини дастлабки ўқишда ажратиш даржасига етказиш талаб қилинади. Ушбу омиллар шаклланганда турли деструктив кучлар томонидан амалга оширилаётган тарғибот ва қўпорувчилик ҳаракатларига барҳам беришимиз мумкин. Мустақил тадқиқотчи Э.Исматов Download 29.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling