Oxirgi indd


дунёнинг мафкуравий манзарасига таъсир ўтказувчи омиллар


Download 374.85 Kb.
bet38/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

дунёнинг мафкуравий манзарасига таъсир ўтказувчи омиллар


Демократик қадриятлар устуворлиги. Бутун ду- нёда ҳозирги кунда демократик қадриятларга асослан- ган жамият қуриш олий мақсад ҳисобланади. Бу ижо- бий ҳодиса. Айни пайтда, демократияни тушуниш ва талқин қилишда ягона ёндашув йўқ. Натижада миллий демократик жараёнлар тан олинмаяпти. Муайян Ғабр мамлакатларида мавжуд демократия шаклини мутлоқ деб билиш қадрияти юзага келди. Натижада глобалла- шув воситасида ҳалқларнинг ўзаро яқинлашувида му- аммолар пайдо бўлди. Негаки ғарб мамлакатлари амал қилаётган ва бутун дунёга тақдим қилишга уринаётган демократия шакли кўп ҳалқларнинг менталитетига мос келмайди. Мисол учун, бу демократия шаклига мос бўлган эркин муҳаббат ғояси шарқ халқлари турмуш тарзига ётдир.
Дунёда зўравонликнинг мавжудлиги. Ҳозирги дунёда муаммоларни ҳал этиш учун куч ишлатиш тенденциясидаан ҳамон воз кечилгани йўқ. Бир гуруҳ ғаразгўй кимсалар топилаётган муаммолар давлат- лар муносабатларига чиқиб кетмоқда. Натижада жаҳонда уруш ўчоқлари ўчмаяпти ва уларнинг янгила-
ри пайдо бўлмоқда. Катта саккизлик давлатларининг кўпчилиги бу урушларда қатнашиб, қурол-яроғларини синовдан ўтказиб олмоқда. Бунинг оқибатида дунёда қашшоқлик, иқтисодий инқироз ва ижтимоий муам- молар барҳам топмаяпти. Глобаллашувнинг ижобий имкониятлари шубҳа остида қолмоқда.
Минтақадаетакчиликкаинтилиш. Бумафкуравий жараён бугунги кунда дунёнинг барча минтақаларини қамраб олди. Унга кўра, муайян давлатлар ўз муаммо- ларини ҳал этиш, иқтисодий фаровонликка эришиш учун қўшни давлатлар ва ўзга халқларнинг манфаат- ларини ҳисобга олмаяпти. Натижада трансмиллий ма- жоралар кучайиб, глобаллашув жараёнларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Мазкур жараён аслида “бўлиб ташла-ҳукмронлик қил” иллатининг ҳосиласи эканли- ги англаб олинмаяпти.
Инсониятнинг маънавий заифлашуви. Мазкур мафкуравий ҳодиса энг ташвишлисидир. Чунки инсон ўз кашфиётларига маҳлиё бўлиб, дунёқараш, ахлоқ ва фаолият жиҳатидан заифлашиб бормоқда. Терроризм, диний экстеризм ва “демократияни олға силжитиш” ҳаракатлари шунинг натижасидир. Бу ҳаракатлар мил- лий бирлик, биродарлик ва ҳамкорликка раҳна солмоқда. Инсониятнинг маънавий заифлашуви унинг ўзига зарар келтирмоқда. Билим олиш, келажакни ўйлаш ва ижтимоий аҳлоқ қоидаларига риоя қилиш ўрнига нафсга берилиш, шаҳват домига тушиш ва бугунги кун билан яшаш эгаллаб бормоқда. Бу глобаллашув жара-
ёнларини тўхтатишга қодир омилдир.
Ижтимоий муаммоларнинг кўпайиши. Инсони- ят техник-технологик тараққиётга эришсада, ижтимо- ий муаммолар камайгани йўқ. Табиатга нооқилона му- носабатда бўлиш натижасида глобал исиш, молиявий- иқтисодий инқироз, ОИТС ва ракка қарши курашиш йўллари топилмаяпти. Натижада ҳар бир халқ ўз ижти- моий муаммосини ўзи ҳал этишга ўралашиб бормоқда.
Инсониятни фалокатлардан қутқариш ҳисси унутиб қўйилмоқда.
Зеро, бугунги дунёнинг мазкур мафкуравий ман- зараси глобаллашувнинг имкониятларини чеклайди. Чунки инсоният глобаллашувдан бутун башариятга хос бўлган муаммоларни биргаликда ҳал этиш, давлатлар- нинг алоқаларини кенгайтириш ва Ер юзида бир жон- бир тан бўлиб яшаш йўлида фойдаланиш эди. Агарки дунёда мафкуравий тортушувларга барҳам берилса, бу орзу рўёбга чиқиши мумкин.
Бу орзуларни рўёбга чиқиши учун таклиф қилинаётган ғоя – дунёда глобал манавиятни шак- ллантириш лозим бўлади. Негаки глобал маънавият ин- сониятга фақат фойда келтирувчи мақсад-муддаолар, идеаллар, ғоялар ва тамойилларни тақдим қилади.
Зеро, бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси кўп ҳолларда глобал муаммоларнинг пайдо бўлишига олиб келаётганини унутмаслик лозим.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling