Oxirgi indd
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Сиё- сий партиялар тўғрисида”
кура давлат мафкураси сифатида ўрнатилиши мумкин эмас»18 - деб белгиланди. Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг қарор топишида 1996 йил 25 декабрда Олий Мажлис қабул қилган “Сиё- сий партиялар тўғрисида”ги қонуннинг аҳамияти муҳим бўлди. Қонун 17 та моддадан иборат бўлиб, унда сиёсий партияларнинг демократик қоидалар асосида фаолият юритишлари учун етакчи ва илғор мамлакатлар мезонлари талабларидаги ҳуқуқий асослар яратилди. Қонуннинг 5-моддасига биноан, “давлат сиёсий партиялар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофаза этилишини кафолат- лайди, уставда белгиланган ўз мақсадлари ва вазифаларини бажаришлари учун уларга тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради”19.
Мафкуралар ва фикрлар хилма-хиллиги шаклланишиМафкуралар ва фикрлар хилма-хиллиги шаклла- нишининг қонуний асослари билан бир вақтда сиё- сий партияларда ўз ғояларини тарғиб этиш имкони- яти ҳам кенгайди. “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддасига биноан бошқа ваколат- лар билан бир қаторда ўз мафкураларини тарғиб ва тадбиқ этиш борасида “Сиёсий партиялар қуйидаги ҳуқуқларга эга: ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатиш, ўз ғоялари, мақсадлари ва қарорларини тарғиб қилиш: сайлаб қўйиладиган давлат органларидаги ўз ва- киллари орқали тегишли қарорларни тайёрлашда иш- тирок этиш:... 18 Ўзбекистонда сиёсий партиялар –“Академия” нашриёти, 2007 й, 197-б 19 Ўзбекистонда сиёсий партиялар –“Академия” нашриёти, 2007 й, 201-б партия фаолияти билан боғлиқ йиғилишлар, кон- ференциялар ва бошқа тадбирларни ўтказиш; қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда оммавий ахборот воситалари таъсис этиш ва бошқа оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш;...”20. Сиёсий партиялар ҳақида гап кетганда уларнинг асосий вазифаларидан бири қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклигини таъминлаш. Қарашлар, манфаатлар ва мақсадлар муштараклиги эса – ғоя, маф- кура демакдир. Демак партия мафкурасини миллий мафкуранинг бир бўлаги, ташкил этувчи қисми сифатида талқин этилса унинг моҳияти чуқурлашади. Бинобарин партия – кишиларнинг мафкуравий бир- лашмасидир. Демак сиёсий партиялар миллий ғоя тарғиботи ва тадбиқида қуйидаги функцияларни бажаради: жамоатчиликни ғоя атрофида бирлаштириш ва сафарбар этиш; жамоатчилик фикрини тарбиялаш; миллатнинг ҳаётий манфаатларини ифодаловчи жамоатчилик фикрини шакллантириш; миллий ғоя ва мафкурани бойитиш; мафкуравий иммунитетни шакллантириш; ишлаб чиқилаётган қонунларга миллий ғояни сингдириб, унинг амалиётга тадбиқи юзасидан мони- торинг олиб бориш; миллий ғоя ва мафкурани такомиллаштириш; миллий ғоя ва мафкуранинг ҳаётга тадбиқи жара- ёнидаги тўсиқларни (таҳдидни) олдини олиш ва бар- тараф этиш. Республикамизда мавжуд сиёсий партиялар бу каби фаолиятни олиб бориш учун барча ҳуқуқий шароитлар мавжуд. 20 Ўзбекистонда сиёсий партиялар –“Академия” нашриёти, 2007 й, 205-б Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling