Oxirgi indd


глобаллашув шароитида тўғри йўлни танлаш


Download 374.85 Kb.
bet42/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

глобаллашув шароитида тўғри йўлни танлаш


Глобаллашув шароитида адашмасликнинг ягона йўли маънавий-марифий тарбияни кучайтириш, са- марали тадбирларни амалга ошириш. Ана шундай тадбирлар изчил амалга оширилганда мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви ғоявий қарашлардаги муайян фарқлардан қатъий назар, умуминсоний қадриятлар, тинчлик ғояларига содиқликнинг камол топишига шароит яратади, умуминсоний цивилиза- ция тараққиётининг муҳим омилига айланади.
Шундай экан бугун юртимизнинг ҳозирги ривож- ланиш босқичида одамларни маънавий-мафкура- вий ва ижтимоий-сиёсий фаоллаштириш асосий ва- зифаларимиздан бири ҳисобланади. Бунда айниқса, фуқароларимизнинг онги ва қалбини мафкуравий тажо- вуз ва маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш муҳимдир.
Мутахассислар фикрича, инсоният бугунги кунда янги ахборот инқилобини бошдан кечирмоқда ва у ки- шилик жамияти тарихидаги биринчи инқилоб эмас. Бугун ҳар хил ғояларнинг бемалол ахборот яратувчи-
си томонидан хоҳлаган мамлакатга етказиш муаммо эмас. Айни пайтда инглиз тилига бўлган эҳтиёжнинг ортиши ҳам илм-фан ва техника ривожи билан бирга ахборот майдонидаги мафкуравий глобаллашувнинг авж олишига ҳам хизмат қилмоқда дейиш мумкин.
Ана шундай вазиятда бирор бир янги ривожланиш йўлига кирган мамлакат ўзининг мафкурасини стра- тегик жиҳатдан пухта ўйлаган ҳолда амалга оширма- са бошқа мафкуралар таъсирига тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Бу жараёнда мафкуравий имунитет катта аҳамиятга эга бўлади. Бинобарин, одам ўз мустақил фикрига, замонлар синовидан ўтган ҳаётий-миллий қадриятларга, соғлом негизда шаклланган дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга бўлмаса, ҳар турли маъна- вий таҳдидларга, уларнинг гоҳ ошкора, гоҳ пинҳона кўринишдаги таъсирига бардош бериши амримаҳол.

Таянч атама ва иборалар


Глобаллашув, мафкура, мафкуравий иммунитет, мафкуравий жарён, ахборот, демократия, мафкура- вий забт этиш, манфаат, мафкуравий глобаллашув, ахлоқсизлик, тубанлик, ёвузлик, маънавий-марифий тарбия, умуминсоний қадриятлар, цивилизация.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling