Oxirgi indd
Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг қарор топиши
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбе- кистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма- хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч
Ўзбекистонда кўппартиявийлик тизимининг қарор топишиШу маънода мамлакатимизда парламент сай- ловларида сиёсий партияларимиз фаоллиги ҳамда кўппартиявийлик тизимининг янада изчил на- моён бўлиши муҳим ўрин тутади. Шу жиҳатдан қаралганда, мамлакатимизда сиёсий партиялар ҳуқуқий мақомини таҳлил қилиш баробарида, бу бо- радаги баъзи хорижий давлатларнинг тажрибасини ўрганиш бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда кечаётган фаол демо- кратик янгиланишлар ва мамлакатни модернизация- лаш жараёнлари сиёсий ва иқтисодий ҳаёт, давлат ва жамият қурилишининг барча жабҳаларини янада де- мократлаштириш ва эркинлаштириш, мустақил суд тизимини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликла- рини ишончли ҳимоя қилиш, фуқароларнинг сиёсий, иқтисодий фаоллигини ошириш, фуқаролик жамия- ти асосларини шакллантиришни талаб этмоқда. Куч- ли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига изчил ва босқичма-босқич ўтиш бу даврнинг асосий хусусияти- дир. Сиёсий партиялар роли ва аҳамиятининг кучайи- ши ҳозирги шароитда уларнинг фуқаролар сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, аҳолининг айниқса, сайлов жараёнларида хоҳиш иродаси ва фикрини ифодалаш, марказда ва жойларда давлат ҳокимияти органларини шакллантиришнинг муҳим таъсир ўтказувчи воситасига айланиши орқали кечишини англатади. Маълумки, бугунги глобаллашув шароитида фуқаролик жамиятини шакллантириш кун тартибида- ги асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Фуқаролик жамиятининг муҳим белгиларидан бири – давлат- нинг сиёсий институтларда ва сиёсий жараёнларда турли хил фикрларнинг эркин ифода қилинишига ҳуқуқий асослар яратиб бериш, шунингдек, ҳуқуқий давлат фуқаролари – плюралистик сиёсий мадани- ятга эга бўлган шахсларни шакллантиришдир. Мам- лакатимиз фуқаролик жамияти томон одимлар экан, жамиятимизда бугун мавжуд бўлган хилма-хил фик- рлар ва ғоялар, эркин қарашлар, ҳар қандай тоифа ва гуруҳларнинг интилиш ва умидлари, ҳар қандай инсон эътиқоди ва дунёқараши ошкор, эркин изҳор этилади. Сиёсий партиялар эса демократик жараён- нинг муҳим институти сифатида аҳолининг кенгроқ қамрови ифодалаётган ғояларни мужассам этиш, улар атрофида аҳолини бирлаштиришга интилади. Ҳар бир сиёсий партия мазкур ғояларни ҳаётга тадбиқ этишда муайян ижтимоий табақага таянгани боис, уларнинг амалга ошириш йўллари бир-биридан фарқ қилади. Шунга қарамай, турли партиялар томонидан илгари сурилаётган ғоялар мазкур жамиятни жипслашти- риш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга йўналтирилганлиги билан умумийлик касб этади. Шу боис, демократик жараёнлар фаоллашгани сари, ҳар бир сиёсий партия фаолиятида миллий ғоя тарғиботига талаб кучаяверади. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Конституциясининг II-боб, 12-моддасида: «Ўзбе- кистон Республикасида ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма- хиллиги асосида ривожланади. Ҳеч қайси маф- Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling