Табиий тилда баён қилинган фикрларнинг компьютер томонидан тушунилиши ва ҳосил қилиниши


Download 71.95 Kb.
bet1/12
Sana14.05.2023
Hajmi71.95 Kb.
#1462365
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Original matnni aniqlash


2.1. Содда гапларда шаклий ўхшашлик ва мазмуний айнанлик
Табиий тилда баён қилинган фикрларнинг компьютер томонидан тушунилиши ва ҳосил қилиниши; матнни тушунадиган ва мағзини чақа оладиган компьютер дастурлари қолипларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш, яъни матн элементлари (сўзлар, жумлалар ва матнлар) ўртасидаги семантик ўхшашликларни ўлчашни автоматлаштириш ҳар доимгидан ҳам долзарб. Бу ишимизнинг асосий мақсади илмий матнлардаги содда гаплар мисолида уларнинг ўзаро маъно-мазмуни ишора қилаётган фикрларининг ўхшашлик даражаси ва уни аниқлашнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш ва сунъий интеллект учун база сифатида шакллантириш.
Ҳозирги ўзбек адабий тили ХХ асрнинг иккинчи ярмида етакчилик қилган асосий мақсади ўзбек адабий тили меъёрларини яратиш, она тили таълими учун лингвистик материал ва тавсияларни ишлаб чиқиш бўлгани ва ХХ асрнинг охирги чорагида эса даврнинг талабларига кўра содир бўлган кескин ўзгаришлар натижасида систем-структур таҳлил усулларига ўтганлиги таъкидланади. Бугунги кунда тилга тафаккурни шакллантирувчи ва ривожлантирувчи, нутқий мулоқотда сон-саноқсиз шакл ва кўринишларда воқеланадиган, ҳар бир воқеланиш кўриниши ўзига хос мақсад ва вазифаларга эга бўлган имкониятлар хазинаси сифатида муносабатда бўлиш юзага келганлиги таъкидланса-да, амалга оширилган ишлар кўлами бунга етарли далил бўлиб хизмат қила олмайди. Тилнинг сунъий интеллект сифатидаги қиёфаси эътироф этгулик даражада шаклланган эмас. Масалан, “имло хатоларини топувчи, тиниш белгилари ва услубий хатоларни тузатувчи” компьютер дастурлари, “овозли луғатлар”нинг ҳамон ишлаб чиқилмаганлиги фикримизни тасдиқлай олади. Биз ишимиз доирасида содда дарак гаплар мисолида мазмуний ўхшашлик даражасининг лингвистик асосларини ишлаб чиқишни мақсади қилганимиз ҳолда, тилимизнинг ривожланган табиий тиллар қаторида ўзининг сунъий интеллектга айланган кўриниши бўлишини таъминлашга эришиш ҳамда илмий-тадқиқотларда оригинал матнлар юзага келишини таъминлаш учун кўчирмакашликка барҳам беришга хизмат қилиш.
Худди шу ёндашувга кўра, бир мунча янги соҳа сифатида Когнитив тилшунослик юзага келди. Когнитивизмга кўра, инсон ахборотни ишлаб чиқувчи тизим сифатида ўрганилиши, инсон хулқи эса унинг ички ҳолатлари терминларида тавсифланиши ва изоҳланиши лозим. Бу кўриниб турган, кузатиш мумкин бўлган ҳолатлар, улар тўғри ечиш, ахборотни қабул қилиш, ишлаб чиқиш, сақлаш ва муайян мақсадга йўналтиришга хизмат қилади1. Бу ўринда ахборотни қабул қилиш, қайта ишлаш ва маълум бир мақсадга йўналтириш учун тугал фикрни ифодаловчи гапнинг аҳамияти юқори. Сўз муайян бир тушунчани ифодаласа-да, унда мавҳумлик бор. Масалан, одам сўзи умумий мавжудотни ифодаласа дангаса одам сўз бирикмасида эса ўша одамнинг дангаса эканлиги ҳақида аниқроқ тавсифий тасаввур пайдо бўлмоқда. Кўриниб турибдики, бунда ҳам мавжуд тасаввурда камчилик мавжуд. Албатта бу Шерзод дангаса бола. гапи тарзида ифодаланса мукаммал ва тугал фикр юзага чиқади. Тилдан фойдаланиш фикрни шакллантириш ва баён қилишдан, яъни фаол коммуникациядан иборат. Бу эса ўз навбатида гап воситасида амалга ошади. Табиий тилда баён қилинган фикрларнинг сунъий дастурлар томонидан тушунилиши ва ҳосил қилинишига эҳтиёжнинг ошишига сабаб сифатида даврнинг талаблари ва инсонларнинг турмуш-тарзини тезлашганлигини ҳам мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Яна ҳам аниқроқ баён қиладиган бўлсак, ҳозирда амалга оширилаётган илмий ишларни интернетга жойлаш ва улардан арзон ва осон фойдаланиш орқали жиддий муаммога айланиб улгурган кўчирмакашликни олдини олишнинг долзарб вазифа. Аввалги бобимизда матнлар ўртасида ўхшашликни аниқловчи дастурлар (антиплагиат) ҳақида тўхталиб ўтган эдик.
Синонимия, айниқса грамматик синонимия, тил фанининг нисбатан ёш йўналиши: бу таълимот ривожланишининг дастлабки даврида асосий эътибор лексик синонимикага қаратилди, натижада у жуда чуқур ўрганилди. Ушбу анъана бугунги кунда ҳам амал қилади2. Салкам қирқ йил аввал айтилган ушбу илмий ҳукм бугунги кунда ҳам сезиларли даражада ўзгаришга учрамаган. Ҳозир ҳам грамматик синонимия муаммолари нисбатан кам ёритилган. Лексик синонимия масаласида эса жуда кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган ва шундай давом этмоқда. Лексик синонимиянинг муҳим жиҳати шундаки, у грамматик синонимия билан чамбарчас боғлиқ, умумий жиҳатларга эга. Гарчи “грамматик синонимия” атамаси янги бўлмаса ҳам (бу ерда бу атама билан дастлаб А.Пешковский (1927), Ғарбий Европа лингвистик адабиётида эса О.Есперсен (1933) дуч келган), бу соҳа сўнгги ўн йилликларда В.Сухотин, Г.Золотова, П.Эвгениева, Э.Шенделс, В.Кононенко, М.Палевской ва бошқалар синонимия назариясининг кўплаб фундаментал муаммоларини таъкидлаган қимматли ишларни бошлаб бердилар3. Ўрганилаётган ушбу янги соҳада, ҳалигача бирон бир якуний ечимни топмаган ва ҳануз мунозарали саволлар мавжуд: синтактик бирликлар синонимикасини аниқлаш принципи, синтактик синонимлар ва синтактик вариантлар, дублетлар, бир томонлама ва кўп қиррали, ўзаро боғлиқлик, ўзаро алмашиниш, синонимик конструкцияларнинг доминантларини аниқлаш ва бошқалар. Ўзбек тилшунослигида бундай масалаларни ўрганиш албатта, рус тилшунослиги таъсирида юзага келганлигини инкор қилмаган ҳолда, ўзбек тилшунослигида А.Ғуломов, М.Асқарова, Ф.Убаева, А.Сафаеваларнинг изланишларини (ушбу муаммонинг айрим алоҳида масалаларига бағишланган мақолалар) таъкидлаш мумкин. Аслида тилшунослик тарихида биринчи марта М.Ломоносов грамматик параллеллик ҳақида гапирган ва А.Пешковский грамматик синонимларни ўрганишга асос яратганлиги таъкидланади. Агар ушбу муаммони ўрганишда дастлаб тадқиқотчилар масаланинг умумий назарий жиҳатлари билан шуғулланган бўлсалар, 50–60-йилларда морфологик ва синтактик синонимларни фарқлаш, грамматик синонимларни ўрганиш хусусиятлари (иборалар, содда гаплар) каби алоҳида масалаларни кўриб чиқишга бағишланган кўплаб асарлар нашр этилди4.
Ўтган асрда ушбу мавзу тадқиқ қилинганда Синтактик синонимия муаммоларини ўрганиш, унинг катта назарий қийматидан ташқари, стилистика, таржима назарияси ва амалиёти ҳамда нутқ маданияти учун, шубҳасиз қизиқиш уйғотиши таъкидланган, бугунги кунда эса юқорида айтганимиздек, илмий ишлардаги мазмуний ўхшашлик даражаларини аниқлаш орқали кўчирмакашликни олдини олиш, ёзилаётган тадқиқот материалларининг оригиналлигини таъминлашга хизмат қилиши билан фарқланади.
Мазмун ҳақида фикр-мулоҳазалар юритилганда сўз ва у билан боғлиқ тил ҳодисаларидан бири бўлган синонимия ҳақида тўхталмасликнинг иложи йўқ. Синонимия тил ҳодисаси сифатида барча табиий тиллар учун хос бўлгани ҳолда олимларнинг доимий эътибор марказида. Ўзбек тилшунослигида ҳам синонимия ҳамда тилда мазмун масаласида кўплаб қимматли тадқиқотлар амалга оширилганлигини юқорида ҳам таъкидлаб ўтдик. Жумладан, Тилшунослик терминларининг изоҳли луғатида “Синонимия (юн. synonymia – бир хил номга эгалик). Тил бирликларининг (сўзлар, иборалар ва б.) бир-хил денотатив маънога эга бўлиши: Лексик синонимия. Фразеологии синонимия. Аффиксал синонимия. Синтактик синонимия.”5 деб келтирилганлигидан маълум бўладики, синонимия ҳодисаси, қўшимчалар, сўзлар, иборалар ҳамда гапларда ҳам мавжуд ҳодиса. Ўзбек тилшунослигида синонимия ҳодисаси қўшимчалар, сўзлар ҳамда иборалар юзасидан кўплаб қимматли ишлар амалга оширилган бўлса-да, лекин гаплар синонимияси масаласида фақатгина Р.Сайфуллаеванинг (Синонимия повествовательных предложений современном узбекском языке, 1982.) иши қимматли материал, бу тадқиқот ишида бадиий асарлар, публицистик материаллар ва оғзаки нутқ манбаларидан фойдаланилган. Бу тадқиқот ишимиз учун ОАК рўйхатидаги Тил ва адабиёт таълими журналининг 2017 йилдан 2021 йил учинчи ойига қадар чиққан нашрлардаги мақолалар ҳамда интернет сайтига жойлаштирилган диссертация ва авторефератлардаги мингдан ортиқ содда гаплар юзасидан таҳлилларни амалга оширдик. Илмий матнларда (мақолаларда) ўртача қирқ-қирқ бештагача гаплар иштирок этган, шулардан ўртача тўрт-бешта, таълим-тарбия назарияси билан боғлиқ мақола матнларидан ўн-ўн иккитагача содда ёйиқ гаплар учрашини аниқладик. Умумий ҳисобда содда гаплар тилшунослик, адабиётшунослик ва таълим-тарбия назарияси билан боғлиқ мақола матнларида 2–3 фоиз (%)ни ташкил қилди. Масалан, тилшунослик – лингвистика синонимларининг маъноси айнан бир хил. Йиғламоқ, йиғламсирамоқ синонимларининг маъносида фарқ мавжуд.6 Сўзлар одатда якка ҳолда ўхшаш, умумий матн таркибида эса айнан ўхшаш бўлиши мумкин.
Гапларда синонимияни вужудга келтирувчи энг кичик восита бу қўшимчалар. Масалан, “Албатта, бу йўналишда ўтган давр мобайнида салмоқли ишлар амалга оширилди.”7 Албатта, бу йўналишда ўтган давр мобайнида салмоқли ишлар амалга оширилган. Маълумки, ҳозирги ўзбек тилида ўтган замон феъли бир неча шакл ёрдамида ифодаланади: “[-ди (ўқидим, ўқидинг, ўқиди); [-ган] (ўқиганман, ўқигансан, ўқиган); [-(и)б-] (ўқибман, ўқибсан, ўқибди); [-эди/экан/эмиш] (ёзган эдим, ишлаётган эди, ишлаган эдинг, ишлар эдилар, ишламоқчи эдим).”8 Худди шу каби ҳодисани қуйидаги гапда текшириб кўрсак бошқача ҳолат юзага келади. “Дарсликларга таржима жараёнида ўша миллатнинг тарихи, маданияти, миллий қадриятлари ҳақидаги маълумотлар маълум даражада сингдирилди.”9ни - “Дарсликларга таржима жараёнида ўша миллатнинг тарихи, маданияти, миллий қадриятлари ҳақидаги маълумотлар маълум даражада сингдирил+ган.” тарзида ўзгартирамиз. Бу гапдаги феъл -ди шаклидан -ган шаклига ўтганлиги сабабли дарсликларга даги -гани -да ўзгартиши ўринли бўлади, яъни Дарсликлар+да ... сингдирилган. Аввалги гапда биргина қўшимча ўзгартирилган бўлса, иккинчи гапда охирида ўзгарган қўшимча сўзни жўналиш келишигидан ўрин-пайт келишигига ўтишини тақозо қилди. “Ҳақиқий маънодаги маданий нутқ шахс умуммаданий савиясининг фавқулодда муҳим унсурларидан бири.”10 УГМ (умумий грамматик маъно)даги категориал маъно билан зич ҳолатдаги ёндош маъно. Бу замон маъноси: [-яп]; [-ётиб]; [-ётир]; [-моқда] аффикслари билан ифодаланади. Шакллар орасидаги фарқ соф услубий асосда. Аниқроғи, [-яп-] умумуслубий ва кенг истеъмоллилиги, [-ётиб-] ва [-ётир] диалектал ва поэтик хусусияти билан, [-моқда] шакли китобий услубга хослиги билан характерланади. Уларда замонни ифодалашда фарқ сезилмайди11.
Ўзбек тилшунослигининг бугунги тараққиёти янада янги ва яхши луғатлар яратишга имконият беради.”12 Бу гапни қуйидаги кўринишларда ифодалаш мумкин:

Download 71.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling