Табиий тилда баён қилинган фикрларнинг компьютер томонидан тушунилиши ва ҳосил қилиниши
Download 71.95 Kb.
|
Original matnni aniqlash
Ўзбек тилшунослигининг бугунги тараққиёти янада янги ва яхши луғатлар яратишга имконият бер+моқда.
Бундан маълум бўладики, ҳақиқатдан ҳам ҳозирги замон қўшимчалари маъно ифодалашда ва услуб жиҳатидан ҳам жиддий фарққа эга бўлмай, балки айнан ўхшаш. “Шу билан бирга хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда, жумладан, Европа Иттифоқининг Эрасмус-дастури доирасида турли халқаро лойиҳалар амалга оширилмоқда.213 Айнан олдинги гапдаги ҳодисани бу гапда ҳам текшириб кўрилса натижа деярли такрорланишини кўриш мумкин: Шу билан бирга хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда, жумладан, Европа Иттифоқининг Эрасмус-дастури доирасида турли халқаро лойиҳалар амалга оширил+аяпти. Шу билан бирга хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда, жумладан, Европа Иттифоқининг Эрасмус-дастури доирасида турли халқаро лойиҳалар амалга оширил+аётир. Шу билан бирга хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда, жумладан, Европа Иттифоқининг Эрасмус-дастури доирасида турли халқаро лойиҳалар амалга оширила+ди. Тарзида бўлганда эса мазмун келаси замонга ўтиб кетиши сабабли таҳлил қилинган аввалги гапдагидан кўра ҳозирги замон шакли ясовчи қўшимчани қўллаш билан боғлиқ вариант биттага камайганлигини кузатиш мумкин. Аввалги гапларда феълнинг замон шаклини синонимига ўзгартирган бўлсак, бу гап таркибида кесимлик кўрсаткичи сифатида келган – дир қўшимчасини олиб ўзгартириш киритганимизда. Ҳақиқий маънодаги маданий нутқ шахс умуммаданий савиясининг фавқулодда муҳим унсурларидан бири.- Ҳақиқий маънодаги маданий нутқ шахс умуммаданий савиясининг фавқулодда муҳим унсурларидан бири. Тарзидаги шакл ҳосил бўлади ва қиёсланаётган бу икки жумлалар ўртасидаги маъно кескин фарқ қилмаслиги, фақатгина -дир аффиксининг бор ёки йўқ эканлиги билангина фарқ қилаётганлигини кузатишимиз мумкин. Ўзбек тилшунослигида биринчи марта -ла аффиксининг айрим мавҳум отларга қўшилиб келган ҳолда янги феъллар ясаш хусусият маъноси А.Ҳожиевнинг “Ўзбек тилида сўз ясалиш” асарида берилган, унда шарҳламоқ, сарфламоқ, хулосаламоқ, даволамоқ, тарбияламоқ феълларидан англашиладиган 6 та маънони қайд этилади14. Кўринадики, -ла аффикси мавҳум тушунчаларни ифодаловчи от асосларга қўшилиб келганда, қилмоқ феъли каби турли маънодаги феъллар ясайди. -ла аффикси Э.В.Севортян қайд этган 3 маъноси ёки А.Ҳожиев қайд этган 6 та маъносида қилмоқ ясовчи элементи билан синонимик муносабатга киришади. Шу асосда ясалмалар маънодошлиги юзага келади: айирбош қилмоқ – айирбошламоқ, ифода қилмоқ – ифодаламоқ, мажбур қилмоқ – мажбурламоқ, сарф қилмоқ – сарфламоқ, тасдиқ қилмоқ – тасдиқламоқ, чама қилмоқ – чамаламоқ, дезинфекция қилмоқ – дезинфекцияламоқ, классификация қилмоқ – классификацияламоқ (мисоллар А.Ҳожиевдан олинган) кабилар. Ўзимиз йиққан бундай мисоллар 50 тадан ошади15. Худди шунингдек, Кўмакчи феъллар билан шаклланган қўшилмалар икки сўз шаклидан ташкил топиб, биринчи қисм лексик маъно ифодалайди. Шу туфайли етакчи феъл деб юритилади; иккинчи қисм эса унга бирикиб грамматик маъно ифодалайди ва кўмакчи феъл саналади. Кўмакчи феъллар етакчи феълнинг маъносига қўшимча модал маънолар қўшади. Кўмакчи феъл тарзида кел, кет, бор, юбор, чиқ, ўт, тур, қол, бўл, ол, бил, қўй, бер, ташла, кўр, бошла кабилар келади. Бу феъллар бир томондан, ҳаракат маъносини ифодалаб, мустақил ҳолда лексик бирлик саналади, яъни келди, борган, кўрмоқчи, билиб каби; иккинчи томондан бошқа феъл шаклига қўшилиб, ўз лексик маъносини вақтинча йўқотиб, ўзи алоқадор бўлган феълнинг лексик маъносига қўшимча маъно қўшади ва кўмакчи феълга айланади16. Бу тил қоидасига кўра қуйидаги гапнинг тегишли қисмини ўзгартириб кўрамиз. 1. “Олимнинг ушбу фикрлари ўқувчида фикр уйғотади.”17 2. Олимнинг ушбу фикрлари ўқувчида фикр уйғота олади. 3. Олимнинг ушбу фикрлари ўқувчида фикр уйғотиши табиий. Биринчи гап билан иккинчи гапда феъл билан кўмакчи феълли сўз қўшилмаси алмашган бўлса, учинчи гапда эса, сифат сўз туркумидаги сўзнинг борлиги билан соф феъл уйғотади ҳаракат номи уйғотиши га ўзгармоқда. Бу гапларда ифодаланаётган энг бош ҳукм олимнинг фикрларини ўқувчига таъсири. Шаклда содир бўлган ўзгаришда мазмун биринчисида оддий ҳукм, иккинчисида имконият ва учинчисида қатъий ишонч бор, у қадар катта фарқни юзага келтирмайди. Илмий матнга нисбатан олинганда эса, бизнингча, бу ўринда ҳар учта гап ҳам шаклан ўхшаш ва мазмунан айнан. Шу билан бирга кўмакчи феъл етакчи маъносига давомийлик, тугалланганлик, такрорийлик (ёза тур, ёзиб тур, айтиб бўл каби); ҳаракатнинг бажарилиш имконияти (ёзиб кўр, айтиб боқ каби); ҳаракатнинг бошқа шахсдан сўзловчига йўналиши (айтиб кет, олиб бор, айтиб чиқ, ола кел, ёзиб ол, ёзиб бер), ҳаракатнинг бажарилиш усули (ёзиб ташла, айтиб юбор) каби модал маъноларни қўшади18. Илмий матнларда фақат қўшимчаларни қўшимча ҳамда сўз ва қўшимча тарзида ўзгартиш билан илмий одобни бузиш кўп кузатилмайдиган ҳодиса эканлигини мантиқан аён бўлгани каби, бу ишимизда бу ҳодисани четлаб ўтиш ҳам мантиқан ўринсиз. Илмий-тадқиқот ишларини ёзиш жараёнида мазмунни ушлаб қолиш муҳим ҳодиса, албатта ёзилаётган ишнинг мазмун-моҳияти бўлиши шарт. Бу ўринда гаплардаги шаклни ўзгартиришда лексик воситаларни ўзгартириш энг фаол ва осон усуллардан эканлигини интернетдаги онлайн антиплагиат дастурлари орқали аниқладик. Муҳим жиҳати шундаки, матнларни синонимлар билан алмаштириб, уларнинг оригиналлигига эришиш хорижий мамлакатларда ҳам ҳануз жиддий муаммо. Download 71.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling