Табиий тилда баён қилинган фикрларнинг компьютер томонидан тушунилиши ва ҳосил қилиниши


Download 71.95 Kb.
bet3/12
Sana14.05.2023
Hajmi71.95 Kb.
#1462365
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Original matnni aniqlash

1. “Тараққиёт бор жойда янги билим ва янгича ёндашувларга эҳтиёж сезилиши табиий.”19
2.Тараққиёт бор жойда янги билим ва янгича ёндашувларга эҳтиёж сезилиши табиий+.
Қўшимча қўшиш ва олиш билан боғлиқ ҳодиса тилнинг бошқа ҳодисалари сингари бир гапнинг ўзида содир бўлиши чекланганлигини инобатга олиб бошқа гаплар мисолида мазмунда айнан ўхшашлик ҳодисасини таҳлил қиламиз.
Ўзбек тилшунослигининг бугунги тараққиёти янада янги ва яхши луғатлар яратишга имконият беради.
Юқоридаги гапнинг кесими келаси замон шаклида бўлса-да гап таркибида келган бугунги сўзи ҳозирги замонни ифодалашга хизмат қилмоқда.
1. Ўзбек тилшунослигининг бугунги тараққиёти янада янги ва яхши луғатлар яратишга имконият бер+МОҚДА;
2. Ўзбек тилшунослигининг бугунги тараққиёти янада янги ва яхши луғатлар яратишга имконият бера+ЯПТИ;
3. Ўзбек тилшунослигининг бугунги тараққиёти янада янги ва яхши луғатлар яратишга имконият бера+ЁТИР.
Таҳлил қилинган гапларда қўшимчаларни қўшимча билан ўзгартириб, янги шакл ҳосил қилинган бўлса, қуйида қўшимчани қўшимча ва сўз билан алмаштириш орқали мазмун сақланган янги шакл ҳосил қилинади.
1. “Тараққиёт бор жойда янги билим ва янгича ёндашувларга эҳтиёж сезилиши табиий.”20
2. Тараққиёт бор жойда янги билим ва янгича ёндашувларга эҳтиёж сези+ЛАДИ. (лиши табиий) ёки оригинал ҳолда шундай бўлса аввалги ҳолатига қайтартириш орқали фарқли шаклни юзага келтириш мумкин.
3. Тараққиёт бор жойда янги билим ва янгича ёндашувларга эҳтиёж сези+ЛИШИ ТАБИИЙ. (ЛАДИ)
4. Тараққиёт бор жойда янгича билим ва ёндашувларга эҳтиёж сези+ЛАДИ. (сўз бирикмаси таркибидан янги сўзи олинди).
5. Тараққиёт бор жойда янги билим ва янгича ёндашувларга эҳтиёж сезилиши табиий ҲОЛ, (ҳодиса, жараён яна иккита янги шакл юзага келади)
Юқорида қўшилган сўзлар фақат гап таркибидаги сўзлар сонининг ошишигагина таъсир қилиб, мазмун ва гап қурилишида ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Таҳлил қилинган гапларда умумий маънонинг ўзига хослиги синтактик синонимларни аниқлаш учун асос, жумлаларнинг синтактик синонимлари сифатида биз бир хил умумий семантик маънони ўз ичига олган, сўзлар томонидан маъно жиҳатидан яқин, бир хил функцияни бажарадиган, лекин тузилиши жиҳатидан бошқача уюшган, аммо бир-бирини алмаштиришга қодир сўзлар томонидан яратилган бундай қурилишларни таҳлиллар натижасида кўриб чиқдик.
1. РИВОЖЛАНИШ учун янги билим ва янгича ёндашувларга эҳтиёж сезилади.
2. ЮКСАЛИШ бор жойда янги билим ва янгича ёндашувларга эҳтиёж сезилиши табиий.
3. ЎСИШ (илмий услубга хос эмас) бор жойда янги билим ва янгича ёндашувларга эҳтиёж сезилиши табиий.
4. РАВНАҚ (бу ўринда ушбу сўзни қўллаш услубий хато) бор жойда янги билим ва янгича ёндашувларга эҳтиёж сезилиши табиий.
Биргина тараққиёт сўзи А.Ҳожиевнинг “Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати” берилган ривож, тараққий, тараққиёт, равнақ, ривожланмоқ, тараққий этмоқ, ўсмоқ, юксалмоқ21. каби маънолари билан ўзгартирилганда бешта шакл ҳосил бўлди.
5. Тараққиёт МАВЖУД22 бўлишида янги билим ва янгича ёндашувларнинг ўрни беқиёс.
Бу гапдаги бор сўзини мавжуд сўзи билан ўзгартирилса юқоридаги бешта гапга мазмунан бир хил бўлган яна бешта янги гап шакли ҳосил бўлади.
6. Тараққиёт бор ЎРИНДА23 (услубий хато) янги билим ва янгича ёндашувларга эҳтиёж сезилиши табиий.
Бу гапдаги ўрин сўзини юқоридаги олтита гапда қўлланилса яна олтита янги шаклдаги мазмунан бир хил ҳосил гаплар бўлади.
7. Тараққиёт бор ҲУДУДДА (услубий хато) янги билим ва янгича ёндашувларга эҳтиёж сезилиши табиий.
8. Тараққиёт бор МАНЗИЛДА янги билим ва янгича ёндашувларга эҳтиёж сезилиши табиий.
9. Тараққиёт бор МАСКАНДА (бадиий услуб) янги билим ва янгича ёндашувларга эҳтиёж сезилиши табиий.
10. Тараққиёт бор жойда янги ИЛМ24 ва янгича ёндашувларга эҳтиёж сезилиши табиий.

Download 71.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling