Табиий тилда баён қилинган фикрларнинг компьютер томонидан тушунилиши ва ҳосил қилиниши


Download 71.95 Kb.
bet9/12
Sana14.05.2023
Hajmi71.95 Kb.
#1462365
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Original matnni aniqlash

1. “Дарс якунида тўпланган карточкалар сонига қараб, ғолиб гуруҳ аниқланади. 2.Фаол ўқувчилар баҳоланади.”70
2. Дарс якунида тўпланган карточкалар сонига қараб, ғолиб гуруҳ аниқланади. Ўқувчилар баҳоланади. Бу ўринда фаол сўзи тушириб қолдирилган бўлса-да, дарс жараёнида баҳоланиш ўқувчиларнинг иштирокига кўра амалга оширилиши маълум. Бироқ бу ўринда эътибор қилиниши лозим бўлган жиҳат шундаки, гапнинг оригинал нусхасида фаол ўқувчиларни баҳолаш, нофаол ўқувчилар баҳолаш шарт эмаслиги ёки буни амалга оширилмаслиги таъкидланган.
Синтактик параллеллик масаласи В.П.Сухотин., Н.М.Лаврентиева-нинг фикрига кўра, ҳар хил таркибни ифодалайдиган бир хил турдаги конструкциялар. Синтактик синоним тузилиши муаммоси ҳам ҳар хил талқинларга эга. Баъзи олимларнинг фикрига кўра, грамматик тузилиш жиҳатидан синтактик синонимлар бир тузилишга эга бўлиши кераклиги (Т.И.Орловокая, М.С.Сергалиев ва бошқалар), бошқаларга кўра эса улар бошқа тузилишга эга бўлиши мумкин71лиги таъкидланади.
Фактлар шуни кўрсатадики, синтактик синонимларнинг хусусиятларини сўз бирикмаси ёки қўлланилиш доиралари билан алоҳида чеклаш мумкин эмас, чунки функционал-семантик муносабатлар нуқтаи назаридан ушбу тоифаларнинг элементлари ўзаро таъсир қилади ва ўзаро тўқнашади. Биз иккинчи нуқтаи назарга риоя қиламиз: Мен унинг мукофотланганини эшитдим. – Мен эшитдимки, мукофотланибди. Бу ерда бир хил фикрни ифода этадиган содда ва мураккаб жумлалардан фойдаланилади ва шунинг учун улар бизга бир-бирига ўхшаб кўрингани сабабли уларни синоним деб атаймиз, ваҳоланки, улар муайян фарқларга эга, яъни биринчи жумлада ахборот ҳақидаги маълумотда аниқлик, иккинчисида эса тахмин маъноси мавжуд. Таъкидлаш лозимки, ҳар хил типдаги синонимик конструкцияларда умумийлик, ўхшашлик фақат таркибида очиб берилади72. Бу муаммонинг яна бир тортишувли масаласи синтактик синонимларни ажратиш тамойилларини аниқлаш масаласи. Баъзи тилшуносларнинг фикрига кўра, ўзаро алмашиниш синтактик синонимиянинг асосий хусусиятларидан биридир Шунинг учун синонимия уни мезон эмас, балки ёрдамчи восита деб ҳисоблаш керак. Синтактик синонимлар соҳасида бир-бирининг ўрнини босиши мумкин эмас, деган фикрни илгари суришади. Замонавий ўзбек тили материалларини ўрганиб чиқиб, мутахассисларнинг бу борадаги ҳукмларини ёдда тутган ҳолда, биз синонимиянинг асосий мезонлари қуйидагилардир деб белгиладик:
“1) умумий, ўзгармас маъно, “асосий маъно умумийлиги” (С. Балли) мавжудлиги;
2) синтактик тузилмаларнинг лексик таркибининг умумийлиги;
3) синтактик маъно умумийлиги ёки ўхшашлиги;
4) синонимик қаторга кирадиган конструкцияларнинг синтактик маъноси сояларидаги фарқ.”73
Е.Шенделс синтактик синонимларни ажратади уч турга бўлади, яъни сўз бирикмаларининг синонимик моделлари, жумлаларнинг синонимик моделлари, тўлиқ бўлмаган жумла ва ибораларнинг синонимик моделлари. В.Сухотин ва В.Кононенко бу классификацияни кенгайтириб, мураккаб синтактик шаклланишнинг кўпроқ синонимик моделларини киритмоқдалар. С.Ибрагимов татар тили материалларини таҳлил қилишда синтактик синонимларни тўққиз турга бўлиш мумкин, деб ҳисоблайди. Бизнингча, синтактик синонимларни (гап доменида) уч гуруҳга бўлиш ўринли бўлади: 1) гапнинг синоним аъзолари, 2) синоним гаплар, 3) аралаш синонимлар. синонимларнинг учинчи турига жумла аъзолари шунингдек, содда ва мураккаб жумлаларнинг синонимияси кабилар киради74. Синтактик синонимия ҳодиса сифатида анъанавий тасаввурга қараганда чуқурроқ лингвистик даражаларда мавжуд. Когнитив вазиятни синтактик равишда намойиш қилиш натижасида сирт таркибидаги синтактик синонимлар бўлган изофункционал вариантларни аниқлайдиган махсус когнитив-синтактик шартлар мавжуд эканлиги ҳақида тахминлар бор. Бундай вазиятларнинг шартлари ва хусусиятларини аниқлашнинг самарали усули бу синтактик синонимларнинг ўхшашлиги билан бирга уларнинг фарқини кузатишдир, бу бизга маълум бир синтактик синонимик парадигманинг чуқур семантик-синтактик параметрларини аниқроқ англашимизга кенг йўл очишга хизмат қилади деб ҳисоблаймиз.

Download 71.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling