Oxirgi indd


Download 374.85 Kb.
bet46/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Таянч атама ва иборалар


Ватан манфаатлари, мафкура, мафкуравий жараён- лар, мафкуравий бўшлиқ, Ўзбекистондаги мафкуравий жараёнлар, мафкуравий тарбия, мафкуравий таъсир, мафкуравий вазият.

Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар


  1. Марказий Осиё минтақасидаги мафкуравий жа- раёнлар.

  2. Мафкура ва мафкуравий жараёнларнинг моҳияти.

  3. Одамлар қалби ва онгини эгаллаб олиш деганда нимани тушунасиз?

  4. Муайян мақсадларни амалга оширишда миллий ғоя ва мафкуранинг роли қандай?

  5. Ижтимоий масалалар деганда нимани тушуна- сиз?
    1. МАВзУ: МИЛЛИЙ ҒОЯнИнг МИЛЛИЙ негИзЛАР ВА УМУМдеМОКРАТИК


пРИнцИпЛАРгА АсОсЛАнИШИ


Р е ж а:


  1. Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик жамият асосларининг энг қадимги илдизлари

  2. Ислом дини милий ғояларимизнинг асосий негизларидан бири

  3. Буюк мутафаккурларнинг ғоявий-назарий қарашлари



Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик жамият асосларининг энг қадимги илдизлари


Ҳар қандай ғоя сингари миллий ғоя ҳам ўзининг туб илдизларига. Шу маънода унга куч бериб, ривож- ланиши учун асос вазифасини ўтайдиган Миллий ғоя негизларини асраб-авайлаш, уни ҳимоя қилиш шарт- шароитларини яратиш билан бирга, унинг ривожлани- шига муносиб ҳисса қўшиш юртнинг бахтли келажаги- ни ўйлаган ҳар бир фуқаро учун масъулиятдир.
Миллий ғоя тамойиллари асосида Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик жамият асосларининг энг қадимги илдизларидан бири “Авесто”дир. У ми- лоддан аввалги 7-6 асрларда ҳозирги Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти ҳудудида яратилган илк давлатчи- лик тўғрисидаги ижтимоий-фалсафий, диний таъли- мот ҳисобланади. ”Авесто”ни “Ҳаёт йўриқномаси”, ”Қонунлар тўплами”, “Билимлар мажмуаси” деб бе- жиз аташмаган. Зеро, ҳозирги адолатпарвар демокра- тик жамият асосларини яратишга қаратилган миллий ғоя билан ҳамоҳанг ижтимоий-фалсафий фикр унда мавжудлиги яққол кўзга ташланади. Шу ўринда таъ- кидлаш жоизки, манбаларда ёзилишича, маҳаллий
халқни ўз асоратида тутиб туриш учун босқинчилар мустаҳкам ўрнашиб олиш мақсадида “Маҳаллий халқ устидан ўз ҳукмини янада мустаҳкамлаш, улар усти- дан назоратни кучайтиришнинг зарурлиги натижа- си ўлароқ, бошқарув аппарати, бошқарув маркази мунтазам қуролли кучлар, назорат органлари ташкил этила бошланди. Давлат ана шу тартибда таркиб топа бошлади”23. Ана шундай тарихий шароитда маҳаллий халқни бирлаштириш объектив заруриятга айланиб борди. Файласуф олим Тоҳир Каримнинг эътироф эти- шича, “Чўл билан воҳа халқини келгинди билан ўтроқ халқларнинг манфаатларига бундай мос келмайдиган зиддиятларни бартараф эта оладиган қудратли мафку- ра зарур эди. Ана шундай мафкура бўлиб Зардўшт таъ- лимоти вужудга келди”24.
“Авесто”да давлат бошқаруви тизимига жамият тарихи ва уни ривожланишига оид маълумотлар ўз ифодасини топганлигининг эътиборли жиҳати шун- даки, унда аввало инсон ҳақ-ҳуқуқи, манфаати, эрки, унинг руҳий, маънавий комиллиги, фалсафаси устувор йўналиш ҳисобланади.



Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling