Oxirgi indd


Ислом дини милий ғояларимизнинг асосий негизларидан бири


Download 374.85 Kb.
bet47/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Ислом дини милий ғояларимизнинг асосий негизларидан бири


Ислом дини инсоният тарихига ўзига хос мада- ният олиб келди дейиш мумкин. Бинобарин, Юр- тимизга ислом дини кириб келиши билан адолатли жамият ҳақидаги тарихий маълумотларнинг барча кўринишларида ислом фалсафаси, фиқҳ илми аркон- ларининг қарашлари ўз ифодасини топган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мир- зиёев БМТ минбаридан туриб, “Ислом” динининг со- флиги, бағрикенг дин эканлигини айтиб, бу дин тин-



23 Тоҳир Карим Муқаддас “Авесто” изидан.-Т.: Чўлпон 2000.- Б.122.
24 Ўша манба, -Б. 124.
члик дини экани, одамларни ўзаро тинч ва тотув бўлиб яшашликка чорловчи дин эканини билдириб, бу динимизни азалий қадриятларини асраб-авайлаш- га даъват қилди. Шунингдек, Имом Бухорий “Ислом” динида “Қуръони Карим” дан кейинги муқаддас китоб ҳисобланган “Сахихи Бухорий”нинг муаллифи сифати- да дунёда тан олинган улуғ зот эканлиги таъкидлади.
Дарҳақиқат, Имом Бухорийнинг ислом оламида Қуръони шарифдан кейин иккинчи муқаддас китоб ҳисобланмиш “Ал-Жомиъ ас саҳиҳ” (Ишонарли тўплам) деб номланган 4 жилддан иборат ҳадислари ҳамда “Ал-адаб ал-муфрад” (Адаб дурдоналари), Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг “Шамоили Муҳаммадия”, Бурҳониддин Рабғузийнинг “Қиссаси Рабғузий”, Аҳмад Яссавийнинг “Ҳикматлар” номли китоблари, Алишер Навоийнинг ислом ақидалари номоз фарзлари ҳақида сўз юритилган “Сирожу-л муслимийн” (Мусулмонлар чироғи) рисоласи, ислом динининг тарихи, ўзига хос қонун-қоидаларини ўрганишда Муҳаммад Хузарий- нинг “Нур-ул яқин”, Аҳмад Ҳодисий Мақсудийнинг “Ибодати исломийя” “Ислом ибодатлари”. Маънавий қадриятларимизни тиклашда, кишиларда ахлоқ-одоб, ҳалоллик, ростгуйлик, поклик сингари умуминсоний фазилатларни қарор топтиришда ва мустаҳкамлашда Алихонтўра Соғунийнинг “Тарихи Муҳаммадий”, халқимизнингтаниқли шоири ҳожи Абдулла Орифнинг “Ҳаж дафтари” асарларида инсонларнинг маънавий- руҳий ва ахлоқий тарбияланишида исломнинг ўрни қанчалик муҳим ва зарур эканлиги кўрсатиб ўтилган.
Бинобарин, ислом дини жамиятда инсонпарвар- лик, адолатпарварлик ғояларини кенг тарғиб-ташвиқ қилади. Унда, бировларнинг ҳақига кўз олайтириш, ич- киликбозлик, гиёҳвандлик, ўғрилик каби қабиҳ ишлар билан шуғулланиш, фоҳишабозлик, порахўрлик қаттиқ қораланади. Одамларни ҳаром-ҳариш йўллардан узоқ юришга, инсофли-диёнатли бўлишга, ўзидан яхши из
қолдиришга ундайди. “Кўҳна тарихимизнинг қайси дав- рини эсламайлик, дин ҳар доим одамларни ўз-ўзини идо- ра этишга, яхши хислатларни кўпайтириб, ёмонларидан холос бўлишга чорлаган. Ҳар бир алоҳида инсонга, оила, жамоа, минтақа, бир сўз билан айтганда, умумхалққа раҳнамо бўлган. Уни оғир-оғир синовларга бардош бе- ришга, ёруғ кунларга интилиб яшашга даъват қилган, ишонтирган. Бундай даъват, ўз навбатида, одамларга куч-қувват бағишлаган, иродасини мустаҳкам қилган, бир-бирига меҳру оқибатини оширган... Асрлар даво- мида дин одамларни энг улуғ мақсадлар йўлида бирла- шишга, ҳамжиҳат бўлишга ундаган”25.
Амир Темурнинг Марказий Осиё ҳалқлари тарихи- да адолатли давлат барпо этишда тутган ўрни алоҳида аҳамиятга моликдир. У марказлашган йирик давлатга асос солган буюк сиймодир.
Марказлашган давлатчиликнинг қисқа тарихий даврда мустаҳкамланиши, мавжуд сиёсий кучларни тарқоқлигига чек қўйишга ва улар ўртасидаги зиддият- ларни бартараф этишга олиб келади. Таъкидламоқ керак- ки, ана шундай шарқона демократик жамиятнинг ўзига хос кўринишларидан бири бўлган бу тарихий даврда иж- тимоий-сиёсий ислоҳотларнинг, шунингдек илм-фан ва маданиятнинг, давлат бошқаруви тизимининг ривожла- ниши учун қулай шарт-шароитлар шакллана бошлади.
Эътиборли жиҳати шундаки, мусулмонларга диний масалалардан таълим бериб, шариат ақидалари ва ис- лом дини илмлари: тавсиф, ҳадис, фиқҳдан дарс бер- синлар деб, ҳар бир шаҳарга олимлар ва мударрислар тайин қилганлиги соҳибқироннинг демократик ти- зимни ижтимоий ҳаётга жорий этиш учун маънави- ят, мафкура ва ғоянинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратганини кўрсатади.



25 Каримов И. Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир. -Т.: Ўзбекистон, 1995.-Б.54-55.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling