Oxirgi indd


Ўзбекистон ташқи сиёсатини фаоллаштириш миллий манфаатларимизга хизмат қилади


Download 374.85 Kb.
bet55/111
Sana09.04.2023
Hajmi374.85 Kb.
#1347736
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   111
Bog'liq
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)

Ўзбекистон ташқи сиёсатини фаоллаштириш миллий манфаатларимизга хизмат қилади


Минтақамизда ва бутун дунёда юзага келаётган мураккаб геосиёсий шароитда бизнинг зиммамизда мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, шу муқаддас заминимизда ҳукм сураёт- ган тинч-осойишта ҳаётни сақлаш каби бири-биридан масъулиятли ва кенг кўламли бир қатор вазифалар бор- ки, юртимизнинг, жондан азиз фарзандларимизнинг



32 Каримов И.А. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш-устувор мақсадимиздир. “Халқ сўзи”, 2010 йил 28 январь.
бугунги ва эртанги куни ана шу масалаларни қанчалик муваффақият билан ҳал этишимизга боғлиқдир
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мир- зиёев Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати бундан буён ҳам ана шу принциплардан чекинмаган ҳолда изчил давом эт- тирилишини таъкидлади. Шу билан бирга, дунёнинг ривожланган давлатлари бўлмиш АҚШ, Россия, Хитой, Туркия, Япония, Жанубий Корея ва Европа иттифоқи билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, молия- вий, маданий-гуманитар ва хавфсизлик соҳасидаги алоқаларни янгича мазмун-моҳият билан бойитган ҳолда янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш зарур- лигига алоҳида урғу берилди.
Ташқи сиёсат фақатгина минтақа билан боғланиб қолгани йўқ. Мамлакатимиз Ўзбекистон-Европа шери- клигининг кенг кўламли инвестиция дастури доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича фаол иш олиб бормоқда.
Албатта, Ўзбекистон дунёдаги барча давлатлар, ав- вало, қўшни мамлакатлар билан яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларини ривожланти- ришга ҳам алоҳида этибор қаратмоқда. Ўзбек халқида “Қўшнинг тинч – сен тинч”, деган нақл бор. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Марказий Осиё республикалари билан алоқаларни янги бочқичга кўтаришни муҳим вазифа, деб билади.
Қолаверса, халқларимиз ўртасидаги узоқ тарихга эга қардошлик ришталари ўзаро ҳурмат ва дўстлик му- носабатлари, муштарак маданий қадриятлар орқали узвий боғланган бўлиб, мамлакатимиз Марказий Осиё узоқ йиллар мобайнида бир-бири билан чамарчас боғланиб кетган. Бу боғлиқликни ўзаро ҳурмат, бир- бирининг манфаатларини тан олиш асосида ва халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ тарзда янада самарали ҳамкорлик қилиш асосий вазифалардан биридир.
Ўзбекистон учун ҳозирги миллий юксалиш даврида энг муҳим вазифалардан бири ривожланган давлат- ларнинг барча соҳалардаги тажрибасини ўзлаштириш ва улардан мамлакат тараққиёти йўлида самарали фойдаланиш ҳисобланади. Шунинг учун, ушбу давлат- лар самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш халқимиз фа- ровонлигини оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида эътироф этилганидек: “Биз Ўзбекистон ташқи сиёсатини фаоллаштириш юза- сидан бошлаган кенг кўламли ишларни, миллий ман- фаатларимизга жавоб берадиган, очиқ, прагматик ва чуқур ўйланган ташқи сиёсат йўлини давом эттирамиз. Олис ва яқиндаги барча давлатлар билан ҳамкорлик алоқаларини, узоқ муддатли ва кўп қиррали шери- кликни янада кучайтирамиз”.
Шу тариқа, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон ташқи сиёсати ва унинг маънавий олами мамлакат миллий манфаатларига мос келадиган ўзаро фойдали ва фаол ди- пломатияга, ҳамкорлик йўлига хизмат қилиб келмоқда.
Ташқи сиёсатнинг устувор мазмун-моҳияти маъна- вий қадриятлар ва маърифий соҳадаги ривожланиш билан боғлиқ. Давлатимиз ташқи сиёсатининг маъна- вий-маърифий асослари ҳақида ўйлаганда, биз, аввало, мамлакатимиз ва жамиятимиз ривожи билан бевосита алоқадор бўлган, кенг қамровли мақсадларни амалга оширишда ҳал қилувчи ўрин эгаллайдиган режа ва ва- зифаларни ҳисобга олишимиз даркор.
Шундай қилиб, мустақил ички ва ташқи сиёса- тимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асослари яратилди. Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар жараёни узлуксиз давом этмоқда. Бу жа- раён ташқи сиёсий омилларда ҳам акс этиб, демокра- тик ўзгаришларнинг таркибий қисми ва ўзаги бўлиб қоляпти. Илмий изланишлар ва кўпчилик эътироф қилган асарлар таҳлилидан шуни хулоса қилиш мум-
кинки, Ўзбекистонда жамиятни янада демократлашти- ришнинг уч шартини алоҳида кўрсатиб ўтиш мумкин:

  1. ислоҳотларнинг узлуксизлиги ва босқичма- босқичлиги;

  2. ислоҳотларни одамларнинг савияси, тафакку- рига мос суръатда амалга оширилиши, демократик ўзгаришлар даражасининг халқ руҳиятига, менталите- тига мослиги;

  3. ислоҳотлар миллий жиҳатларни ўзида жо этиши ке- раклиги ва бу йўлда тарихий-миллий тажрибага суяниш33.

Мамлакатимизда қабул қилинган ташқи сиёсат та- мойилларига содиқ равишда, Ўзбекистон Республикаси ўзининг дунё мамлакатлари билан ҳамкорлигини у ёки бу мамлакатнинг қандай ғояга амал қилишидан қатъи назар, ўзининг миллий ғояси ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлигини тан олиш асосида олиб бормоқда.

Download 374.85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling