Oxirgi indd
Download 374.85 Kb.
|
Миллий ғоя ва мафкуралар 2022 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар
- МАВзУ: МУсТАқИЛЛИК ВА МИЛЛИЙ ИсТИқЛОЛ ҒОЯсИ: АсОсИЙ ТУШУнчА ВА ТАМОЙИЛЛАР КОнцепцИЯсИ
- Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар концепциясининг ишлаб чиқилишидан мақсад
Таянч атама ва ибораларХалқаро ҳуқуқ, ислоҳотлар, ташқи сиёсат, ташқи си- ёсатнинг маънавий омиллари, халқаро ташкилотлар, тамойиллар, дунё мамлакатлари, ҳамкорлик, ғоя, мил- лий ғоя, умуминсоний қадриятлар. Ўз-ўзини назорат қилишга оид саволларЎзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг асосий принциплари нималардан иборат? Ўзбекистонни халқаро ҳуқуқнинг тўлақонли субъекти сифатида шаклланишида қайси омилларнинг таъсири катта? Афғонистонда тинчлик ва осойишталик ўрна- тилишининг бизга қандай аҳамияти бор? Мамлакат миллий манфаатлари деганда нимани тушунасиз? Ўзбекистон қандай нуфузли халқаро ташкилот- ларига аъзо. 33 Давлатлар ва халқаро ташкилотлар. – Т.: “Акаdemiya”, 2005. 35-бет. МАВзУ: МУсТАқИЛЛИК ВА МИЛЛИЙ ИсТИқЛОЛ ҒОЯсИ: АсОсИЙ ТУШУнчА ВА ТАМОЙИЛЛАР КОнцепцИЯсИР е ж а: Миллий истиқлол ғояси: асосий тушун- ча ва тамойиллар концепциясининг ишлаб чиқилишидан мақсад Мамлакатимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш Концепциянинг асосий мақсади Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар концепциясининг ишлаб чиқилишидан мақсадЯнги бурилиш, янги қурилиш йўлига кирган мустақил Ўзбекистоннинг илк даврида мамлакат- даги аҳвол ачинарли даражада эди десак муболаға бўлмайди. Собиқ совет давридан қолган эски тузум. Эскича қараш, эскича ёндошув энди мамлакат ривож- ланишида ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмасада, ҳали одамлар, ҳаттоки сиёсат ҳам маълум бир йўналишга тушиб олишга қийналаётган бир давр. Мамлакат иқтисоди жар ёқасига келиб қолган. Одамларда ишонч руҳи йўқолган. Аксарият ҳолларда мустақиллик нима эканини тушунмаган одамлар “нима берди мустақиллигинг?” деган саволни бериша- ди. Бизга советдан пахта етиштириш, уни териб топ- ширишдан бошқа ҳеч нима мерос қолмаганлигини, на техника на технология ривожлантирилмаган, ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ соҳалар қолоқ ҳолатда. Собиқ тизим тугаши билан алоқалар ҳам тугаган. Мамлакатда озиқ-овқат танқислиги бош- ланган. Ҳали ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган. Мам- лакатга арзон ва сифатсиз товарлар олиб келина бош- ланган. Одамлар пул йўқлиги сабабли ўша арзон ва си- фатсиз товарларни харид қилишга мажбур. Кўп йиллар давомида мамлакат пахта етиштиришга мослаштирил- ганлиги сабабли ҳали бўғдой етиштириш тўлиқ йўлга қўйилмаган. Ун етишмаслиги сабабли одамлар кам миқдорда экилган бўғдойни талашиб-тортишиб сотиб олар ва ундан қора нон тайёрлаб истеъмол қиларди. Ана шундай даврда ҳали мустақиллик тафакку- ри шаклланмаган одамларнинг наздида худди ҳамма нарсага мустақиллик айбдордек туюларди. Натижада бундан фойдаланмоқчи бўлганлар мамлакатга таъ- на тошлари отар. Мафкуравий бўшлиқ бўлган жойда ўз сўзини айтишга ҳаракат қилар эди. Худди шундай даврда мамлакат иқтисоди оғир ҳолатга тушди. Одам- лар қийналди. Натижада жамиятда ишончсизлик ву- жудга кела бошлади. Аслида бу ҳолат мустақилликкача бўлган даврда бошланган эди. Ижтимоий тенгсизлик, адолатсизлик, етишмовчилик натижаси сифатида Фарғона фожеа- си келиб чиққанди. Мустақилликдан кейин ўз сўзини айтишга ҳаракат қилаётган кучлар одамлардаги паро- кандаликни кўриб мафкуравий ҳужумни бошлаб юбо- ришди. Ўш-ўзгон фожеаси, Андижон воқеалари,16- феврал воқеалари ва яна бир қанча шундай ҳолатлар айнан шуларнинг натижаси эди. Маълумки, ғоявий-мафкуравий бирлик бўлмаган жойда албатта кўзланган мақсадга етиб бўлмайди. Шунинг учун ўша давр шароитида жамиятга миллий ғоя керак эди. Фақат миллий ғоягина халқимизни бу йўлдан олиб чиқиб кета олиши мумкинлиги англаб етилди. Бинобарин, миллий ғоя ва миллий мафку- ра ватанпарвар ҳар бир фуқарода миллий ғурур- ифтихор, ор-номусни уйғотадиган, ўзликни англа- тадиган, бутун халқни мақсади ва орзу умидлари йўлида тўлиқ сафарбар эта оладиган ҳамда рўёбга чиқишига куч-қудрат, ишонч ва умид берадиган, мил- латни ҳаракатга келтирадиган қудратли омилдир. Миллий ғоя ва миллий мафкурани Ватан туйғусидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Ай- нан шунинг учун ҳам муайян бир мамлакатда яшаёт- ган халқнинг тақдири ва келажаги шу давлат ва жа- мият ривожига боғлиқ эканини чуқур англатиш, бу туйғуни уларда амалий ҳаракатга, ҳаёт тарзига ай- лантириш кун тартибида турган асосий масала эди. Ана шундай мураккаб бир даврда “Миллий истиқлол ғояси” концепцияси ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Ре- спубликасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мазкур концепциясига таъриф берар экан, “Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлашти- риш, мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили ва динидан қатий назар, ҳар бир фуқаронинг ягона Ва- тан бахт-саодати учун доимо масъулият сезиб яшаш- га чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишга эри- шиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарби- ялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидойиликни ҳаёт мезонига айлантириш – миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир”,- дейди. Download 374.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling