Пахта етиштириш технологияси
Download 30.48 Kb.
|
Пахта етиштириш технологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шудгорлаш муддатлари, усуллари ва чуқурлиги.
Пахта етиштириш технологияси Пахта мамлакатимизда бир неча асрлардан бери етиштириб келинаётган маҳсулот ҳисобланади. Унинг фойдали хусусиятлари, аҳамияти тўғрисида ҳаммамиз яхши биламиз. Кейинги йилларда фермер хўжаликлари томонидан етиштирилаётган знг асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан бирига айланди. Шунинг учун ҳам фермер хўжаликлари асосий даромадни пахта етиштиришдан олмоқдалар. Кейинги йилларда фермер хўжаликлари мамлактда етиштирилаётган пахта ҳосилига салмоқли ҳисса қўшмоқдалар ва яқин йиллар ичида улар асосий пахта етиштирувчилар бўлиб қоладилар. Республикамиздаги тупроқ, табиийиқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда олимлар, мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган тавсияларга амал қилган ҳолда пахт_ етиштириш билан шуғулланиш пировардида мўл ҳосил ва юқори даромад олишга имкон беради. Шунинг учун ҳам қуйида берилган тавсиялар билан танишиб чиқиш ва уларни ишлаб чиқаришда қўллаш Сиз учун фойдадан ҳоли бўлмайди. Шудгорлаш муддатлари, усуллари ва чуқурлиги. Шудгорлаш эртаги ва юқори пахта ҳосилини етиштиришда муҳим агротехник тадбирлардан ҳисобланади. Кузги шудгорлашнинг энг қулай муддатлари октябр ойининг ўрталаридан ноябр ойининг охирларигача ҳисобланади. Шу муддатларда шудгорланган ерларга экилган ғўза, баҳорда ҳайдалган ерларга нисбатан гекгарига 2-4 центнер ортиқча ҳосил беради ва ҳосилнинг 85-90 фоизи совуқ тушгунга қадар териб олинади. Кузда шудгорланган пайкалларда тупроқ экиш пайтида донадор, майин, табиий иамига чигит униб чиқиши учун етарли ҳолатда бўлади ва экишдан олдинги ишлар жуда осон ҳамда сифатли, ошиқча харажатларсиз ўтказилади. Шудгорлашни сифатли ўтказиш учун далаларни ниҳоятда яхши тайёрлаш лозим. Агар ғўза экиладиган пайкалларда кўп йиллик илдизпоялик бегона ўтлар (ажриқ, ғумай) бўлса, чизеллар, тишли бороналар ва хўжаликда мавжуд бўлган шунга ўхшаш иш куроллари ёрдамида далани узунасига ва кўндалангига 16-18 см чуқурликда юмшатиб, ажриқ ва ғумай илдизлари йиғиб олиниб, четга чиқариб ташланиши керак. Шундан сўнг минерал ва оргапик ўғитлардан фойдаланиш режасига мувофиқ ерга фосфорли, калийли ўғитлар ва гўнг солиниб, сифатли қилиб ҳайдалиши лозим. Ёғингарчилик кам бўладиган ва сизот сувлари чуқур жойлашган саҳро минтақасида ерларни ҳайдашдан олдин хар гектар ерга ўртача тупроқнинг механик таркибини ҳисобга олган ҳолда (700 м3 енгил тупроқларда, 1000 м3 оғир тупроқларда) суғориб, сўнгра ҳайдалади. Пахта ҳосилининг эрта ёки кечроқ етилишига ерни ҳайдаш чуқурлиги ҳам сезиларли таъсир қилади. Одатда ҳайдаш чуқурлигининг оширилиши кўсакларнинг кеч очилишига олиб келади. Шунинг учун ҳар бир вилоят ва туманларнинг тупроқ-иқлим шароитлари, яъни вегетация даврининг узун ёки қисқалигига, ерларнинг унумдорлигига, унумдор қатламнинг қалинлигига ва бошқа кўрсаткичларга қараб шудгорлаш чуқурлигини габақалаштириб белгилаш зарур. Қумоқ, ёки шағалли, камкувват ерлар шундай чуқурликда ҳайдалиши лозимки, қум ва шағал қатламлари ер бетига чиқиб қолмаслиги керак. Республикамизнинг жанубий зонасидаги туманларда қатлами қалин бўлган оч тусли бўз тупроқларда ер 3540 см чуқурликда ҳайдалмоғи лозим. Шимолий ва марказий зоналардаги қатлами қалин бўлган типик ва оч тусли бўз тупрокдарда, шунингдек, ўтлоқ тупроқларда ер 30 см чуқурликда, агроирригацион қатлами қалин бўлган ўтлоқ тупроқларда эса 35 см чуқурликда шудгор қилингани маъқул. Устки ярим метрида гисплашган қатлам бўлган шўр ерлар ҳамда қатгиқ зичлашган оғир тупроқли ерлар алмашлаб экиш ротациясининг ўртасида бир марта 45-50 см чўқурликда юмшатилиб, кетидан 30 см чуқурликда шудгорланса мақсадга мувофиқ бўлади. Ерни ҳайдашда предплужникларни олиб ташлаб ҳайдашга йўл қўйилмаслик лозим. Акс ҳолда, бегона ўтлар уруғи тез униб чиқади. Download 30.48 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling