Пахта етиштириш технологияси


Download 30.48 Kb.
bet3/10
Sana23.03.2023
Hajmi30.48 Kb.
#1287781
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Пахта етиштириш технологияси

Чигитни экишга тайёрлаш. Ҳар бир гектарда етарли даражада кўчат қалинлигини таъминлаш учун сараланган, экишга тайёрланган биринчи, камида иккинчи классли уруғлардан фойдаланиш керак. Бундан ташқари, ёш ниҳолларни гоммоз ва илдиз чириш касалликларидан ҳимоя қилиш мақсадида барча экиладиган чигит дориланиши зарур.
Агар чигит дориланмаса, ёш ниҳоллар гоммоз ва илдиз чириш касалликларига учраб, далаларда тўлиқ кўчат олишга имкон бермайди. Айрим ҳолларда хатосига қайтадан экишга олиб келади. Булар ўз навбатида пайкалларда ғўзанинг текис ривожланишига салбий таъсир кўрсатади ва ҳосилнинг пишиши камида 3-5 кунга кечикади, ҳосилдорлик эса 3-4 центнерга камаяди.
Одатда, уруғлик чигитлар пахта заводларида марказлаштирилган ҳолда кимёвий моддалар билан дориланиб, хўжаликларга берилади. Чигитларни дорилашда Бронотак, Витавакс 200ФФ каби дорилардан ва ўстирувчи моддалардан фойдаланилади.
Ҳозир хўжаликларда тукли ва туксизлантирилган чигитлар жилмоқда. Тукли чигитларни дорилаш билан бир қаторда, экиш олдидан намлаш ҳам керак. Намлаш тартиби қуйидигача: даставвал ҳар бир тонна чигитга 300 литрдан сув сарфланади.
Экиш бошланган кунларда чигит 12 соатга, кейинги кунларда 18 соатгача намланади. Туксизлантирилган чигитлар намланмасдан курукдигича экилаверади.
Чигитни текис ва тезда ундириб олиш учун аввал, Т -86, Вигавакс 200ФФ моддалари билан ишлаш керак. ЎзПИТИ маълумотларига қараганда, чигит ушбу дорилар билан ишланганда даналар тегишли микдорда кўчат қалинлиги билан таъминланади, пиҳолларнинг ўсиши ва ривожланиши тезлашади.
Чигитни экишдан оддин далага бир йиллик бегона ўтларга қарши гектарига 4-6 л нитран (трефлан), экиш билан бирга 1,01,2 кг которан, 2,0 2,5 кг прометрин (гезагард), 1,0-1,3 кг котофор (пахтон), 0,8-1,0 кг стомп гербицидларини сепиш яхши натижа беради.
Кузда асосий ҳосил териб бўлингач, кўп йиллик бегона ўт босган ерларнинг ҳар гектарига 40-50 кг далапон (пропинат), 4-6 л раундап, 8-10 кг фосулен гербицидларини қўллаш лозим. Ғўзанинг ривожланиш даврида кўп йиллик бегона ўтларга қарши гекгарига 3-4 л фюзилад ва зелекс гербицидларини қўллаш тавсия этилади.

Download 30.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling